Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушчан: «Яхши таклифлар бўлса, Сардорни қўйиб юборамиз»

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" вакиллари Сергей Лушчан ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Сардор Рашидов иштироқ этишди.

— Ихтиёримда ажойиб таркиб йиғилган. Йигитлар ўйиннинг аҳамиятини тўлиқ ҳис қилиб туришганди. Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирини мағлуб этдик. Умуман олганда, Тошкентга келадиган ҳар қандай жамоани ютишимиз шарт! Бугунги ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз ва хатолар устида ишлаймиз, — дейди Лушчан.

— Бугунги ўйинда Минори Сато нима учун бшланғич таркибда майдонга туширилди?
— У японларга хос равишда интизомли футболчи. Шунинг учун уни асосий таркибда майдонга туширдим.

— Сардор, бугун ҳар иккала қанотда яхши ўйин кўрсатдингиз. Ўзингиз учун қайси қанотда ўйнаш қулайроқ?
С.Рашидов: — Шахсан ўзим ҳужумда ўзимни яхшироқ ҳис қиламан. Мураббийнинг кўрсатмасига кўра, ҳар иккала қанотда ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қиламан.

— Ҳакамлик борасида нима дея оласиз?
— "Бунёдкор"да битта анъана бор: биз ҳеч қачон ҳакамларни муҳокама қилмаймиз!

— Сардор, энди "Бунёдкор"ни тарк этасизми?
С.Рашидов: — Европадан тушаётган таклифлар борасида ўйлаб кўраман. Аввало таклифларни клуб ўрганиб чиқади. Ҳозирча эса клубда қолиб, жамоа билан ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этишни истайман.
С.Лушчан: — Сардр билан 20 йиллик шартномага эгамиз. Шартнома бўйича у жамоамизда қолади (кулади). Албатта, бу ҳазил. Аввал ҳам айтганман, Сардорга таклиф бўлса, уни кўриб чиқишга тайёрмиз. Албатта, ақлбовар қилмас даражада таклифлар тушса, уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Фақат расмий таклифларни ўрганамиз, миш-мишларга ишониб ўтирмаймиз. Бу шунчаки агентларнинг бу орқали пул ишлаб олиш учун чиқарган гаплари бўлади. Айтиб қўяй, Рашидов жуда қиммат туради. Ўйлайманки, бу Сардорнинг охирги чегараси эмас. У ҳали ўсади. Бунинг учун меҳнат қилишда ишлашда давом этиши керак.

Киритилди: 17.02.2015 19:13. Ўқилди: 16525 марта. Фикрлар: 25 та.

Суперлига

Элит ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

10.05.2025. Суперлига. 9-тур.
19:00
Насаф
2-2
Бунёдкор

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.