Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сергей Лушан: "Рашидовдан бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатиши мумкин"

Осиё чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Персеполис" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб мезбонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ва ҳимоячи Артём Флипосян иштирок этишди.

Лушчан: - Эртанги ўйин оғир ўтади. Биз ҳали бундай рақиб билан ўйнамагандик, яъни
Уларнинг ҳар бир чизиғи кучли. Уларнинг сафида тажрибали футболчилар кўп. Рақиб таркибида жангга чанқоқ футболчилар кўп. Эртага чиройли ўйин эмас, кўпроқ жанг бўлса керак. Жамоанинг барча футболчилари ўйиннинг охиригача кураш олиб боради. Ютқазаётган бўлса ҳам, ўлиб қолаётган бўлса ҳам, жамоа охиригача курашади. Бу томонлама, рақибимиз биз учун бироз ноқулай. Масалан, "Ал-Жазира" ўзи ҳам ўйнарди, рақибга ҳам ўйнаш имкониятини берарди. "Персеполис" эса ундай эмас. Назаримда, яккакурашларда ким кўпроқ ютиб чиқса, ўша ғалаба қозонади. Бизнинг вазифамиз - яратиладиган ҳар бир имкониятдан фойдаланиш.

Филипосян: - Чемпионлар лигасида ҳар бир ўйин биз учун оғир ўтади. Шу сабабли ҳар бир ўйинга 100 фоиз тайёр бўлишимиз керак.

- Артём, аввалги "Бунёдкор" билан ҳозиргисининг фарқи нимада?
- Ҳозир таркибимизда ёшлар кўп. Асосий ўзгариш сифатида ҳозир қарши ҳужумга тез ўтаётганимизни айтиб ўтишим мумкин.

- "Ан-Наср"га карши уйинда асосий урғу Сардор Рашидовга қаратилди. Таркибда, Рашидовдан ташқари ўйин тизгинини ўзгаритириб юборадиган футболчилар борми?
- Ташқаридан қараганда, сиз ҳақсиз. Жамоа қарши ҳужумда ўйнаётганда Рашидовнинг тезкорлиги эвазига ундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бундай футболчидан албатта фойдаланишимиз керак. Аммо, таркибимизда Рашидовдан бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишлари мумкин. Масалан, Шодиев муҳим гол урди. Шунчаки, Рашидовнинг имкониятидан фойдаланмаслик, ғалати бўларди. Рақиб Сардорни ёпишга уринсин, шунда бошқа ўйинчиларимизда имконият юзага келади.

- Саудия Арабистонида "Ан-Наср"га қарши учрашувда жамоа рақибига қараганда камроқ зарба берди. Эртага "Бунёдкор" ўз майдонида ўйнайди ва бу ўйинда кўпроқ зарба кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, бу бизнинг камчилигимиздан бири. Ўйин пайтида ўйинчининг ўзи футболчига нима қилиш кераклигини айтади. Зарба берадиган вазият бўлса, албатта зарба берилади. "Ан-Наср" ҳужумкор ўйнайдиган жамоа. Саудия Арабистонида дуранг ҳам биз учун яхши натижа бўлди. Эртага кўпроқ зарба беришга ва гол уришга ҳаракат қиламиз.

- "Мураббийлик омади" деган тушунчага ишонасизми?
- Ким кўпроқ ишласа, омад ўшанинг томонида бўлади. Биз суткасигиа 24 соат ишлаяпмиз. Агар Худо берса, ютамиз. Ютқазсак, демак, ниманидир нотўғри бажарганмиз. Мен "мураббийлик омади" деган нарсани тушунмайман.

- Дарвозабон Акбар Тўраев "Ан-Наср"га қарши ўйинда кўп хато қилгандек кўринди...
- Ҳозирда оёқ билан зўр ўйнайдиган дарвозабон йўқ. Сизни ишонтириб айта оламанки, 1-2 йилдан кейин Акбар Тўраев Ўзбекистоннинг, Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланади. Ҳозирда бунчалик иқтидорли посбонни мен Ўзбекистонда кўрмаяпман. У кейинчалик бемалол Европа клубларида ҳам ўйнаб кета олади. Мен бунга ишонаман.

Киритилди: 02.03.2015 12:55. Ўқилди: 8256 марта. Фикрлар: 18 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.