Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сардор Рашидов кимга ўхшамоқчи? Роналду, Бэйл ёки Жепаров?

Рашидов айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида тўп сураётган энг кучли футболчилардан бири ҳисобланади. Шахсан ўзим ўтган мавсумнинг иккинчи ярмидан бошлаб Сардорнинг ўйинларини диққат билан кузата бошладим. Унинг ўйин услуби кўпроқ Роналдуникига ўхшаб кетарди. Олисдан ноодатий зарбалар, чиройли финтлар, баъзида кучли тезлик…

Айниқса Рашидов Осиё кубогида ўзини ҳар тарафлама кўрсатганидан кейин, унинг мухлислари сони янада ортди. Уни Ўзбек футболининг келажаги сифатида эътироф эта бошлашди. Хатто Италиянинг «Интер» жамоаси қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалди. Саудия Арабистонига қарши ўйин Сардор учун катта реклама бўлди. 

Бироқ ана шу учрашувдан кейин у ё юлдузлик касалига чалинди, ё ўзини йўқотиб қўйди. Хуллас ўйинида пасайиш кузатилмоқда. Рашидовнинг ўйини 3 та футболчиникига ўхшамоқда. 

Рашидов – Роналду!
Юқорида ҳам таъкидлаб ўтган эдик, Рашидовнинг зарба йўллаши кўпроқ Роналдуникига ўхшаб кетади. У худди Криштиану сингари зарбасини дарвозабонлар учун ноқулай тарзда йўллайди. Сардор хатто бир неча бор португалиялик футболчиникига ўхшаш голларни ҳам урди. Айниқса жарима зарбаларидан. Бунинг учун ўтган мавсумда «Машъал»га урилган иккита голни эслаш кифоя. Сардор сўнгги пайтларда рақибларини алдаш учун жуда кўп уринадиган бўлди ва унинг бир нечта уринишлари самарасиз чиқаётганини ҳам кўрмоқдамиз. Роналду ҳам сўнгги пайтларда рақибларини олдингидек алдай олмаяпти. «Бунёдкор» футболчиси Роналдуга ўхшашга интилаётгани яхши албатта. Бироқ…

Рашидов – Бейл!
… унинг сўнгги ўйинлари кўпроқ Роналдуни эмас, Бейлни эслатиб юбормоқда. Уэлслик футболчи охирги пайтларда қизғанчоқлиги боис кўплаб танқидларга учрамоқда. Бунинг устига Гарет кўпинча тезлиги эвазига рақибларидан ўтиб кетишга ҳаракат қилади. Аммо охирги пайтларда унинг бу борада ишлари унчалик юришмаяпти. Рашидов ҳам тўпни ўзида кўп ушлаб қолмоқда, бунинг устига баъзида тўпни шерикларидан қизғаниб дарвозага ўзи зарба беришга интилмоқда. Мана шу жиҳатлари туфайли ҳам у Бейлга ўхшаб қолмоқда. Сардор бир нарсани эсидан чиқармаслиги керак. «Реал»да Бейл урмаса, Роналду ва Бензема бор. Бунинг устида Мадридликларда Бейл биринчи рақамли футболчи эмас. Уларда хоҳлаган ўйинчи ўйин тақдирини ҳал қилиб ташлаши мумкин. «Бунёдкор»да эса Рашидов ҳозирча биринчи рақамли футболчи. Лушан ҳам ўйинни айнан у атрофида қурмоқда. Шу боис ҳам Сардорнинг елкасида катта юк бор. 

Рашидов – Жепаров!
Рашидовнинг Жепаровга ўхшаш жиҳати йўқ деб ўйласангиз керак. Мен ҳам шундай деб ўйлардим. Иккала футболчи бир-биридан фарқ қилишади. Рашидов охирги ўйинларида шуни кўрсатдики, у Жепаровдан бурчак тўпларини қандай тепиш лозимлигини ўрганибди. Худди Сервер сингари бурчакдан тўпни тўппа-тўғри дарвозага йўллайди. Очиғи бунақа қарорлар ўзини оқлаган пайтда Миржалол Қосимов ҳали футболчи эди. Миржалолдан бошқа бирор бир футболчимиз бурчакдан тўпни тўппа-тўғри дарвозага кирита олганини эшитмаганман ҳам, кўрмаганман ҳам. Умид қиламизки Сардор кейинги сафар бурчакдан тўп узатаётганда бу қароридан воз кечиб, тўпни жамоадошларига етказиб беришга ҳаракат қилади. 

Хулоса
Рашидовнинг айни пайтдаги ўйин услуби қайсидир жиҳатлари бўйича юқоридаги уч нафар футболчиникига ўхшаб кетади. Сардор уларга ўхшайверсин бемалол. Бироқ ана шу ўйинчиларнинг фақатгина ижобий жиҳатларини ўзида мужассам қилсин. Футбол бир кишилик эмас – жамоавий ўйин. Хуллас Рашидовдан ҳали умидимиз катта. Зеро 2018-йилги жаҳон чемпионати саралашида у терма жамоамизнинг етакчиси бўлиши кутилмоқда. Шундай экан, футболчи яна ўсишда давом этишига тўғри келади. Хали юлдузлик касалига чалинишга эрта.

Фурқат Юсупов

Киритилди: 07.03.2015 09:55. Ўқилди: 13772 марта. Фикрлар: 45 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.