Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” – “Бухоро”. ВИДЕО превью

2015 йилги Ўзбекистон чемпионатининг олий лигаси 1-тури доирасида “Бунёдкор” Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилади.

Ушбу учрашув бу икки жамоанинг ўзаро ҳисобдаги ўн бешинчи тўқнашуви сифатида қайд этилади. Эътиборлиси, шу кунгача ўтказилган 14 учрашувнинг 12таси “қалдирғочлар” ғалаба қозонганлар, 2 ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар фарқи – 37:3.

Тошкентда ўтган ўйинларда бухороликлар “Бунёдкор” дарвозасини бирон маротаба ҳам ишғол эта олишмаган. “Бухоро”нинг ҳар учала голи ҳам ўз майдонидаги учрашувларга тўғри келади. Ўтган йили “Жар” стадионида бўлиб ўтган “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашувида 5:0 ҳисоби қайд этилган эди. Бу пойтахтда ўтган ўзаро ўйинларда қайд этилган энг йирик натижадир. 

“Бунёдкор” – “Бухоро” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. Тажрибали ҳужумчи бухороликлар дарвозасини 5 маротаба ишғол қилган.

2015 йилги мавсум олдидан “Бухоро” таркибида бир неча эндиликдаги собиқ бунёдкорчилар пайдо бўлдилар. Жумладан, Александр Мочинов бухороликлар бош мураббийи сифатида иш бошлаган бўлса, ҳимоячи Ҳасан Асқаров, ярим ҳимоячилар Аҳрор Умаржонов ва Алибобо Раҳматуллаев “Бухоро” жамоаси аъзосига айланишди.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Бухоро” жамоаларининг Тошкентда ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан кўчирмалар ва учрашувларда киритилган голлар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР - БУХОРО 2:0 (1:0)
01.10.2007. 22-тур. Тошкент. 4000 томошабин
Голлар: Гочгули Гочгулиев, 4 (1:0), Гочгули Гочгулиев пенальти, 90+1 (2:0)

БУНЁДКОР - БУХОРО 2:0 (1:0)
28.09.2008. 22-тур. Тошкент. 4812 томошабин
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва, 45+1 (1:0), Тимур Кападзе, 88 (2:0)

БУНЁДКОР – БУХОРО 4:0 (0:0)
10.05.2009. 9-тур. Тошкент. 6682 томошабин
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва 55 (1:0), Эдсон Рамос 60 (2:0), Анваржон Солиев 74 (3:0), Анваржон Солиев 90 (4:0)

БУНЁДКОР - БУХОРО 3:0 (2:0)
20.06.2011. 13-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5180 томошабин
Голлар: Виктор Карпенко 7 (1:0), Анваржон Солиев 41 (2:0), Милош Трифунович 79 (3:0)

БУНЁДКОР – БУХОРО 1:0 (0:0)
24.09.2012. 20-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 511 томошабин
Гол: Акмал Шораҳмедов 70

БУНЁДКОР – БУХОРО 4:0 (4:0)
05.05.2013. 7-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3162 томошабин
Голлар: Лутфулла Тўраев 19 (1:0), Олег Зотеев 21 (2:0), Олександр Пишур 33 (3:0), Олександр Пишур 45+1 (4:0)

БУНЁДКОР – БУХОРО 5:0 (1:0)
13.09.2014. 19-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2058 томошабин
Гол: Олександр Пишур 41 (1:0), Минори Сато 71 (2:0), Достонбек Ҳамдамов 78 (3:0) Достонбек Ҳамдамов 82 (4:0), Забихилло Ўринбоев 90 (5:0)

Киритилди: 11.03.2015 14:38. Ўқилди: 4317 марта. Фикрлар: 3 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

05.04.2024. Суперлига. 5-тур.
19:15
Бунёдкор
0-0
Динамо

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.