Кириш Регистрация

STD.UZ/BUNYODKOR

Бунёдкор

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Бунёдкор” ўз анъанасини давом эттириб, “Бухоро”дан устун келди

Олий лига биринчи тури доирасида “Бунёдкор” Бухоронинг “Бухоро” клубини қабул қилди.

Бунгача бу икки жамоанинг Тошкентда ўтган учрашувларининг ҳеч бирида бухороликлар “Бунёдкор” дарвозасига тўп кирита олишмаган эди. Ушбу анъана 2015 йилда ҳам давом этди. “Қалдирғочлар” Шакер Зуаги ва Мирзохид Ғофуровнинг голларига эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Сергей Лушан шогирдлари ўйинни ҳужумкор руҳда бошладилар. Бу эса тезда ўз самарасини бериб, 6-дақиқадаёқ “Бунёдкор” ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ўнг қанотдан Минори Сато томонидан етказиб берилган тўпни Шакер Зуаги пенальти нуқтаси ёнгинасидан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди. Иккинчи голда ҳам “қалдирғочлар”нинг ўнг қаноти фаол ўйнади. Бу сафар ушбу қанотдан Бекрич тўпни Ғофуров томон жуда қулай тарзда етказиб берди. Мирзохид эса деярли бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилиб, ҳисобни 2:0га оширди.

Шу тариқа, “Бунёдкор” олий лига-2015ни ғалаба билан бошлади.

Олий лига, 1-тур
“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 2:0 (2:0)
Гол: Шакер Зуаги 6 (1:0), Мирзоҳид Ғофуров 45+1 (2:0)
Огоҳлантиришлар: Мирзохид Ғофуров 11, Воҳид Шодиев 12, Сардор Рашидов 29, Минори Сато 39, Дилявер Абибуллаев 56, Артём Филипосян 59
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 11.Мирзохид Ғофуров (17.Достонбек Ҳамдамов 66), 13.Иван Милошевич, 14.Воҳид Шодиев (19.Забихилло Ўринбоев 56), 16.Артём Филипосян, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов (39.Элдор Шомуродов 84), 48.Акрамжон Комилов
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 10.Анвар Бердиев, 15.Обид Жўрабоев
“Бухоро”: 12.Александр Корнейчук, 2.Азамат Шарипов, 3.Саидкамол Акбаров, 6.Евгений Кочнев (19.Жамолиддин Убайдуллаев 46), 7.Суҳроб Неъматов (С), 8.Виталий Пламадела, 11.Отабек Исроилов, 17.Отабек Нарзуллаев, 18.Дилявер Абибуллаев (20.Ислом Холиқов 73), 44.Темур Турдиев, 77.Алибобо Раҳматуллаев (16.Жамшид Ҳасанов 87)
Захира: 21.Фарруҳ Турдалиев, 9.Нозим Умуров, 10.Зайниддин Тожиев, 14.Вячеслав Пономарёв
Ҳакамлар: Равшан Эрматов-9,6; Абдуҳамидулло Расулов-9,4; Жаҳонгир Саидов-9,4; Давлетбой Жалимов-9,0
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Комиссар: Фарҳод Магаметов (Тошкент)
12 март. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 1594 томошабин

Киритилди: 12.03.2015 22:22. Ўқилди: 4174 марта. Фикрлар: 7 та.

Суперлига

ОЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Ёшлар лигаси

Ўзбекистон кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 0 0
2 Металлург 0 0
3 Нефтчи 0 0
4 Юниред 0 0

Футзал

Суперлига. II босқич

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 46
2 Пахтакор 20 37
3 Навбаҳор 20 31
4 Бунёдкор 20 27
5 Металлург 20 19
6 Бухоро 20 10

Про-лига

Жамоа Ў О
1 Локомотив 20 48
2 Динамо 20 41
3 Қўқон-1912 21 41
4 Машъал 22 38
5 Шўртан 21 26
6 Арал 20 26
7 Хоразм 20 22
8 Юниред 20 18
9 Навбаҳор Фарм 20 18
10 Ғиждувон 20 16
11 Андижон-SGS 20 12

Лига кубоги

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ОКМК 3 7
2 Металлург 3 4
3 Бунёдкор 3 3
4 Қизилқум 3 3

Сўнгги учрашув

17.03.2024. Суперлига. 3-тур.
18:45
Бунёдкор
2-2
Навбаҳор

Навбатдаги учрашув

29.03.2024. Суперлига. 4-тур.
19:00
ОКМК
-:-
Бунёдкор

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.