Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Оуэн «Челси»нинг трансфер сиёсатидан ҳайратда қолганини яширмади

«Ливерпуль» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн «Челси» раҳбарияти томонидан олиб борилаётган трансфер сиёсатини яна бир бора мақтаб, ўз ҳайратини яширмади. Хабарингиз бор, албатта, «кўклар» қишда бразилиялик ярим ҳимоячи Оскарни нақ 60 млн. еврога пуллашди.

Инглизлар бош жамоасида ёрқин из қолдирган Майкл бу ҳолатни Twitterдаги шахсий саҳифасида қуйидагича изоҳлаганди: «Қо-йилман. «Челси» вакиллари бундай самарали бизнесни қандай уддалаш-япти? Клуб шундай даражадаги трансферга қўл уриши мумкинлигини ҳеч қачон ўйламагандим. Қаранг, лондонликлар футболчиларни битта муайян нархда сотиб олиб, уларни икки ҳисса қимматига пуллашяпти». «Советский спорт» нашри унинг нақадар ҳақ эканлигини англатиш мақсадида Лондон клуби тарихидаги энг фойдали келишувларни эсга олди.

Арьен Роббен

Англия клуби Голландия терма жамоаси тарихидаги энг яхши футболчилардан бирини 2004 йили сотиб олди. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг АПЛга йўл олиши учун ПСВга 22 млн. евро тўланди. Арьен гарчи жароҳат сабаб, мавсум бошида майдонга тушолмаган бўлсада, янги жамоадаги илк йил давомида бинойидек таассурот қолдирди. Хусусан, «Челси» таркибидаги дебют ўйини - («Эвертон»га қарши)да энг яхши футболчи мақомини олган голланд кейинчалик АПЛ бўйича ой лауреатига айланди. Умуман олганда, Роббен Лондон жамоасининг жами 104та ўйинида қатнашиб, 18та гол урди ва яна 24та самарали «пас»га муаллифлик қилди. 2007 йилга келиб, лондонликлар уни «Реал»га сотишди - трансфер нархи 36 млн. еврони ташкил этди. Арьен яна 2 йилдан кейин Мюнхен «Бавария»си вакилига айланди ва ҳануз бундеслига грандида муҳим ролга эга. Айтганча, «Реал» унинг учун 24 млн. евро олганди.

Харид нархи: 24 млн. евро

Сотилган нархи: 36 млн. евро

Ўртадаги фарқ: +12 млн. евро

Хуан Мата

Ушбу ярим ҳимоячи ҳеч қачон Испания миллий жамоа­сининг асосий футболчилари қаторига қўшилган эмас. Эҳтимол, бу борада Хуаннинг шунчаки, омади юришмагандир. Ахир у «Қизил фурия» сафидаги фаолиятини бошлаган пайт Хави ва Андрес Иньеста каби аслар чинакамига нур сочишаётганди. Муҳими шуки, бу ҳолат Матанинг Англия чемпионатида энг яхши футболчилардан бирига айланишига халақит бермади. Испан йигити «Челси» сафига 2011 йили «Валенсия»дан ўтганди - 26 млн. евро эвазига. «Стэмфорд Бриж»да 3 йил тўп сурганидан кейин эса «кўклар» билан хайрлашишига тўғри келди. Бу «Реал»дан қайтган Жозе Моуриньонинг истаги эди. Энг асосийси, «аристократлар» футболчи трансфери учун «Манчестер Юнайтед»дан 44 млн. евро санаб олишди. Мана, Мата охирги 3 йилдан буён «Юнайтед»да барқарор ўйнамоқда. Унинг «Челси»даги статистикаси эса шунчаки, зўр - 135та ўйин, 46та гол ва 52та самарали «пас».

Харид нархи: 26 млн. евро

Сотилган нархи: 44 млн. евро

Ўртадаги фарқ: +18 млн. евро

Андре Шюррле

Иқтидорли ярим ҳимоячи|ҳужумчи 2013 йили «Челси» либосига бурканди. Лондон клуби унинг трансфери учун «Байер» (Леверкузен)га 22 млн. евро тўлади. Бироқ Германия терма жамоаси вакили минг уринсада, бошланғич таркибга киролмади. Чунончи, бу йўлдаги рақобатда кимсан Эден Азардан устун келиши талаб этиларди. Боз устига, унинг бошига ҳам Мата қисмати тушди. Яъни жаноб Моуриньонинг режаларида Шюрр-лега ҳам жой топилмади. Шунга қарамай, «кўклар» бу футболчи билан хайрлашишда фойда кўришди. Аниқроғи, уни 2015 йили 32 млн. еврога пуллашди. Ваҳоланки, Андре «Стэмфорд»да ҳеч қачон асосий таркиб ўйинчиси бўлган эмасди. Рақамларда ифода этсак, немис йигити 2 йил давомида «Челси»нинг 65та ўйинида иштирок этиб, 14та гол урган ва 3тасига ҳаммуаллифлик қилганди.

Харид нархи: 23 млн. евро

Сотилган нархи: 32 млн. евро

Ўртадаги фарқ: +9 млн. евро

Ромелу Лукаку

«Челси» ҳозирда 2015 йили ёш ҳужумчи Ромелу Лукаку билан хайрлашгани туфайли роса афсусланаётган бўлса, ажабмас. Ахир айни пайт «Эвертон» учун тинмай гол ураётган Бельгия терма жамоаси вакили энг сара грандлар эътиборида турибди - «Ювентус», «Бавария», «Атлетико»... Умуман, кўплаб катта клубларнинг бельгиялик голеадор ўйинларини диққат билан кузатаётганига шубҳа йўқ. Лукакунинг ҳамон «Эвертон»да ўйнаётгани фақат ва фақат катта трансфер нархи билан боғлиқ. Англия ОАВ аввалроқ Ливерпуль клуби ўз ҳужумчиси учун тахминан 60 млн. евро сўраётгани хусусида хабар берганди. Охирги маҳсулдор ўйинлари ва талабнинг кучайиб бораётгани самараси ўлароқ, унинг баҳосини янада оширган бўлсалар керак. Эслатиш жоиз, Лукаку ҳам клубдан Моуриньо хоҳишига кўра, ҳайдалган эди. Тўғрироғи, лондонликлар 

ДАВОМИ

Киритилди: 04.05.2017 10:15. Ўқилди: 8715 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.