Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Аспиликуэта - камтарин «аристократ»

У фантастик голлари ёки сермаҳсуллиги билан мақтана олмайди. Лекин чемпионлик мавсумини тўлиқ ўтказди - 38та учрашувнинг барчасида «қўнғироғидан-қўнғироғигача» тўп сурди. Бир дақиқага бўлсада ўрнини ҳеч кимга бўшатиб бермади! «Челси» ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта ана шундай кўрсаткичга эга.

«Мухлислар менга кўпинча сен энди испан эмас, инглиз ўғлонисан, дейишади», - дейди Сесар ҳайрон бўлиб. қисқа вақт ичида инглиз тилини ўзлаштирган Аспиликуэта Лондон ҳаётига мослашди. Овқатланишда ҳам инглиз анъаналарига тўлиқ риоя қилишга одатланди. Буни қаранг­ки, ҳамма нарса ниятга яраша, деганларидек, унга Англияда кенг тарқалган тахаллус - Дэйвни лойиқ топишди. Аспиликуэта иборасини талаффуз қилишга қийналган футболчилар испаниялик жамоадошларини шундай чақира бошлашди. Чунки улар бир куни автобус ҳайдовчиси Дэйвни чақирганларида Сесар жавоб қайтарганди. Шундан кейин Дэйвга айланди.

Машғулотларда кўпинча Диего Кос­та билан муомала қилади, бўш вақтларида Лондон билан танишишига кўмаклашарди. Сесарнинг ўзига эса Хуан Мата шахсий ҳайдовчи ва ҳамроҳ сифатида яқиндан ёрдам берган. «Уни бемалол Лондон бўйича малакали гид дейиш мумкин. Сайр қилмоқчи ёки овқатланмоқчи бўлсам, дарҳол шунга мос жойни топарди», - дейди Аспи. «Кўклар»нинг бошқа ўйинчилари билан у Кобхэмда асосан испан тилида сўзлашарди. Маълумки, Жирковнинг у ердаги фаолияти курси устида тик турган ҳолда анъанавий қўшиқ куйлашдаги омадсизлик билан бошланганди. Бу борада Сесарнинг омади келди, гарчи ўзини дунёдаги энг ношуд қўшиқчи ҳисобласа ҳам. «Айрим жамоадошларим қўшиғим куйига мос тарзда рақс­га тушган бўлсаларда, маъносини умуман тушунишмаган. Ўшанда йўлакдаги соҳибжамолга маҳлиё бўлиб йўлдан чиқиб кетган ҳайдовчи ҳақида хиргойи қилгандим», - дея эслайди ҳимоячи.

Сесарнинг «Челси»га трансфери унинг «Марсел»даги бир неча ҳаракатларидан таъсирланиб кетган скаутнинг ташаббусини эслатарди. Лондонликлар испаниялик ҳимоячини Жозе Босингва ўрнига мўлжаллаб, 8,8 млн. евродан осонликча воз кечишди. Португалиялик футболчи аллақачон захира ўриндиғига «михланиб» қолганди. Лекин Эшли Коул ва Бранислав Иванович билан рақобатлашиш осон бўлмаслиги аввалдан тайин эди. Шунга қарамай, ҳимоячи АПЛнинг 27та учрашувида майдонга тушиб, дебютантлар меъёрини юқори даражага кўтарди. Аввалига тезкорлиги эвазига Ивановични ортда қолдирди. Жамоа Жозе Моуриньо бошқарувига ўтганидан кейин эса Коул ҳам сафдан чиқди. Умуман, Сесар Аспиликуэта - «беназир» орзусидаги футболчи: худбинликдан йироқ, яккакурашларда енгилишни истамас, меҳнатсевар ва чарчоқ нималигини билмасди. Машҳур мураббийнинг эътирофи бежиз эмас: «11 нафар Аспиликуэтадан ташкил топган жамоа ЕЧЛда ғолиб чиқади. Балки иш пенальтилар сериясигача чўзилар. Лекин барибир, ғалаба қозонади!»

Дарҳақиқат, Моунинг «Челси»си таназзулга юз тутиб, чилпарчин бўлган кезларда ҳам Аспиликуэта ўзлигини йўқотмади. Ивановичнинг қаноти панд берган ўйинларда ҳам Сесар ўз вазифасини кўнгилдагидек адо этар, ҳужумда ҳам фаол эди. Конте ҳам 4-2-3-1 тактикасини ривожлантиришга уриниб кўрди. Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг футбол оламини ларзага солган ўзгаришга қўл урди - жамоа 3-4-3 услубига ўтди. «Менежер мендан бу схемада ўйнашга тайёрлигим хусусида сўради. Ўзгариш мени ташвишлантирмади. Чунки мен унга мослаша олишимга шубҳа қилмасдим. Боиси, ўнг қанот бегона эмасди», - дейди Сесар. Шу тариқа «кўклар»да ишончли ҳимоя триоси юзага келди: Гари Кэхиллнинг устунлиги, яккакурашларда кучли ўйнаши, Давид Луис керакли пайтда касбдошларига кўмакка шайлиги ҳамда олис масофаларга узатмаси билан ажралиб турарди. қаҳрамонимиз эса қисқа «паслар» учун масъул эди. Бу вазифани қаҳрамонимиз ажойиб (АПЛда 2-ўрин) даражада уддалади.

Контенинг кўпгина ўзига хос тактик қуроллари Сесар билан боғлиқ. Масалан, рақиб прессингини Кэхилл билан ҳамкорликда йўққа чиқариш. Яъни, ўз ҳудудига чорлаб, олдинда бўшлиқ ҳосил қилади. Оқибатда, «Челси» прессингдан чиққан заҳоти самарали ҳужум уюштириш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, ҳимоячи тез-тез Канте ва Матич чизиғига ўтиб олади. Бу вазиятда жамоа автоматик тарзда 2-3-5 кўриниш олади. Шу паллада Аспининг плеймеркерлик маҳорати иш беради. Дарвозага зарба йўллаш имкониятини берадиган узатмалар бўйича Сесар билан Н~Голонинг кўрсаткичлари деярли бир хил - 21га 22. «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда ҳам Аспининг марказий ярим ҳимоя чизиғида дадил юриши Диего Костани самарали узатма билан таъминлаш имконини берганди.

Ҳа, Аспиликуэтанинг ҳаракат ва узатмаларини кўпчилик мухлислар сезишмайди. Айнан шу арзимас сабаблар туфайли «Челси» шоҳсупага муддатидан аввал кўтарилди. Жамоанинг тўхтовсиз ҳаракатда бўлишида испаниялик ҳимоячининг улуши катта. Унинг марказий ярим ҳимоячи ва ҳужум чизиқларига узатган тўплари жамоадошларини янада юқори тезликда ўйнашга ундарди. Тўғри, Аспи рейдга отланганида унинг ҳудуди ҳимоясиз қолгандек туюлади. Бу хавфни бартараф этишга Кэхилл доимо шай турарди. Ҳимоя илмининг билимдонларидан бири бўлмиш Гари Невиллнинг мулоҳазасига эътибор беринг: «Техник маҳорат бобида Аспиликуэта АПЛнинг энг яхши футболчиси. Уч йилдан бери жуда ишонч­ли тўп сурмоқда». Таъкидлаш жоиз, Антонио Конте оддий усуллардан самарали фойдаланиш орқали «кўклар»­ни Англиянинг энг кучли жамоасига айлантирди. Муваффақиятга бағишланган базмда мураббий испаниялик шогирдининг хизматлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтди: «Ўз ролини аъло даражада бажарадиган футболчи, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, десам хато қилмайман».

Сесарнинг ўйинларига юксак баҳо берган мутахассислар АПЛнинг йил футболчиси совринига даъвогарлар рўйхатидан жой беришди. Асосийси - «Челси»нинг чемпионлиги ва ўзининг тенгсизлиги: ҳимоячи мавсумнинг барча учрашувларида тўлиқ иштирок этди. Ҳатто бир дақиқа бўлсада тин олмади! Чемпионлик тақдирини ҳал қилган «Вест Бромвич»га қарши баҳсда унинг самарали узатмаси эвазига Миши Батшуайи ғалаба тўпини дарвозага йўллади. «Уотфорд» билан бўлган беллашувда эса Аспи ўзининг мавсумдаги дастлабки голини нишонлади. Ваҳоланки, Конте уни яна бир марта Сесар учун одатий бўлмаган позицияга туширганди. Таажжубки, шогирди бу чизиқда ҳам ажойиб ўйин кўрсатди.

Ким билади дейсиз, эҳтимол мураббий ҳимоя­чининг ишончли ўйинларини кузата туриб энди дарвоза чизиғида синаб кўриш ҳақида ўйлаётгандир? Балки жамоага 11 нафар Аспиликуэталарни жалб этишнинг имкони йўқлигидан афсусдадир? Нима бўлганда ҳам, у испаниялик шогирдининг хизматларига юксак баҳо берди: «Ихтиёримда шундай бақувват, меҳнатсевар ва ақлли шогирдим борлиги билан фахрланаман!».

Сесар  Аспиликуэта

Жамоаси: «Челси»

Амплуаси: ҳимоячи

Тўп сурган жамоалари: «Осасуна», «Марсель»

Эришган натижалари: Франция чемпиони, Англиянинг икки карра чемпиони, АПЛда мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси

Киритилди: 01.06.2017 12:12. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.