Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Альваро Мората: «Энди «Реал»га қайтмайман»

Ниҳоят, «Реал» «чангали»дан қутулган ҳужумчи Альваро Мората Лос-Анжелес - Лондон авиарейси орқали «Челси» ихтиёрига йўл олиш арафасида AS нашрига қисқача интервью бериб, «Қироллик клуби»даги фаолияти ва янги жамоаси хусусида фикр юритди.

Алоҳида таъкидлаш керак, лондонликлар Мората трансфери учун 80 млн. евро сарфлаб, у билан бирданига 5 йиллик шартномани расмийлаштирдилар. Испан йигити Лондонда йилига 9 млн. евро миқдорида маош олади.

Ўз трансфери хусусида

- Жорий ёз фасли мен учун турли воқеаларга бой, ғайритабиий тарзда ўтди. Нима бўлганда ҳам, эртага мени анчадан буён ўз сафига қўшиб олишга уринаётган клуб остонасига қадам қўяман, доимий равишда мулоқот қилиб турган мураббий билан учрашаман. Шу боис, ғоят бахтиёрман! Қандай воқеалар юз беришидан қатъий назар, бу ерда вақтни беҳуда сарфламадим, астойдил шуғулландим. Мақсадим шу эди. Ҳа, «Реал»дан кетиш қайғули, албатта. Лекин умид қиламанки, «Челси»да ҳаммаси яхши бўлади.

«Мадрид» мухлисларига  мурожаат

- «Қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиш ҳам мароқли, ҳам фахрли бўлди. Сўз бераман, доимо «Мадрид»га тарафкашлик қиламан. Фақат «Челси»га қарши учрашувлар бундан мустасно.

Зидан билан хайрлашув

- Бош мураббийга йил давомида менга кўрсатган ҳурмати ва ғамхўрлиги учун миннатдорчилик билдирдим. Шунингдек, кейинги ишида омад тиладим.

«Реал»га қайтиш хусусида

- Учинчи марта-я... Бу анча мураккаб масала. Ҳар ҳолда, ҳозир бундай фикрдан йироқман.

Мадридга иккинчи ташрифи ҳақида

- Афсусланиш учун бирор-бир жиддий сабаб кўрмаяпман: 4та нуфузли соврин соҳибига айландим, ахир.  Жумладан, ЧЛда иккинчи марта ғолиблик нашидасини сурдим. Хуллас, жамоадан бахтиёр ҳолатда кетяпман. Чунончи, «Қироллик клуби» либосини сўнгги марта Сибелес майдонида кийгандим.

Жамоадошлар билан хайрлашув

- Улар чин дўстларим ва кейинчалик ҳам ўртадаги алоқаларни узмайман. Жамоа ҳам, шаҳар ҳам ўзгариши мумкин, лекин дўстлигимиз эмас.

Хотиржам тортишга асос йўқ

- «Челси» базасига етиб бориб, тиббий кўрикдан ўтиш ва тақдимот маросимида мухлисларга таништирилишимгача ўзимни хотиржам ҳис қилолмайман. Шу ёз нечоғли кутилмаган воқеалар юз бериши мумкинлигига шахсан ўзим яна бир карра амин бўлдим. Шу боис, ҳаммаси ўз ўрнига тушгунига қадар сабр қилишим маъқул.

Лос-Анжелес сафари таассуротлари

- Тақдирга нима битилган бўлса, ўшани кўрамиз. Хайриятки, ҳаммаси яхшилик билан интиҳо топди. Ҳозир мен учун энг муҳими - Лондонга соғ-саломат етиб бориш ва янги жамоам машғулотларига киришиш.

Антонио Конте ҳақида

- Менга доимо ишонч билан қараган мураббий раҳбарлигидаги жамоага йўл олаётганимдан беҳад мамнунман. Бу ҳар қандай футболчи учун жуда муҳим.

ЧЛда «Челси» ва «Реал» тўқнашуви хусусида

- Айнан шундай бўлишидан умидворман? Зеро, бу ҳолат ҳар икки жамоа нуфузли турнирда муваффақиятли иштирок этганини англатади. Йўқ, воқеалар ривожидан илгарилаб кетмоқчи эмасман. Чунки ҳозир бор эътиборим фақат «Челси» билан боғлиқ.

«Челси»нинг испаниялик легионерлари ҳақида

- Албатта, Аспиликуэта билан кўп гаплашдим, шунингдек, Торресдан маслаҳат олдим. Улар ҳар қандай масалада ёрдам беришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

АНТОНИО КОНТЕ НИМА ДЕЙДИ?

«Челси» бош мураббийи Антонио Конте ҳам Альваро Мората трансферига тўхталиб, уни клубнинг келажак лойиҳаси сифатида таърифлади. Айтиш жоиз, Испания терма жамоаси ҳужумчиси айнан италиялик мутахассиснинг саъй-ҳаракатлари ва қистови туфайли «кўклар» сафига қўшилди.

Мората танлови ҳақида

- Менимча, биз ҳужумчи танлашда адашмадик. Биринчидан, Альваро атиги 24 ёшда, шунга қарамай, тажрибаси етарли. Иккинчидан, у «Ювентус» ва «Реал» сафида ЧЛ баҳсларида ўзини кўрсатишга улгурган. Хуллас, босим нималигини яхши билади, унга қарши туришга қодир.

Харидлар баҳоси ҳақида

- Трансферлар бозоридаги нархлар? Бугуннинг талаби шундай экан, уни қабул қилишдан бошқа чора йўқ. Яхши ўйинчига эга бўлиш учун кўп сарфлашингизга тўғри келади. Бунда фақат ижрочи танлашда адашмасангиз, бас.

Асосий ҳужумчи ҳақида

- Яшириб нима қилдим, Моратага биринчи рақамли ҳужумчи сифатида қараяпман. Гап гол уришни уддалайдиган кучли форвард ҳақида кетяпти. Унинг ортида клуб келажаги бор. Ишончим комил, Мората ҳали ўзининг энг юқори савиясига чиққани йўқ. Хусусан, айрим жиҳатлар устида алоҳида шуғулланиши талаб этилади. Бу борада унга ёрдам беришга тайёрман.

Диего Коста келажаги ҳақида

- Диего Костага келсак, ҳаммаси оддий. Аслида жамоамдан кетадиган футболчилар ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Фақат шуни айта оламанки, Коста ҳам, унинг агенти ҳам январь ойидаёқ менинг режаларимдан хабар топишганди. Боз устига, бу борада клуб раҳбариятини ҳам огоҳлантирганман. Демак, ушбу масала мен учун ёпиқ...

Киритилди: 26.07.2017 10:57. Ўқилди: 13973 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
0-2
Челси

Навбатдаги учрашув

30.11.2025. АПЛ. 13-тур.
21:30
Челси
-:-
Арсенал

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.