Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси» ютқазиши мумкин эмас, «МЮ»ни эса жиддий синов кутмоқда»

Sky Sports телеканали эксперти Пол Мерсон АПЛнинг навбатдаги тури олдидан ўз прогнозларини билдириб ўтди.

«Саутҳемптон» – «Манчестер Юнайтед»
«Авлиёлар» ўтган турда «Кристал Пэлас»га қарши ёмон ўйин кўрсатмаганди. Бу жамоа «Уотфорд»га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин ўзини ўнглай олди. Ҳа, улар кўп гол уришмаяпти, «Манчестер Юнайтед» каби жамоаларга қарши ўйинда гол уриш эса янада қийин. Бугунги кунда «қизил иблислар»нинг мудофааси жуда яхши.

Мен шу вақтгача «МЮ» атрофидаги гапларга кўп эътибор қаратмадим. Одамлар Жозе Моуриньонинг жамоаси ҳақида турлигапларни айтишмоқда. Ўйлайманки, «Эвертон»нинг ўйиннинг дастлабки қисмида омади келмаганди. Охирги 10 дақиқаликда эса «Юнайтед» осонлик билан голлар уриб ташлади, бундай ҳолат «Суонси»да ҳам кузатилганди. Менимча «Манчестер» энди жиддий синовдан ўтади, лекин мен улар яна 3 очко олади, деб ўйламоқдаман».

«Лестер» – «Ливерпуль»
«Агар Юрген Клопп шогирдлари ўз имкониятларидан фойдалана олишганида, улар ғалабага эришардилар. Мен бунга ишонч билдираман. Уларга бу очколар керак эди, ахир Манчестер клублари турнир жадвалида илгарилаб кетди.

Албатта, «Ливерпуль» Лига Кубогини ҳам омадсизлик туфайли тарк этди (жамоа «Лестер»га 0:2 ҳисобида ютқазди). Улар биринчи бўлимда устунлик қилишди. Лекин «Ливерпуль» қуруқ ғалабага эришиши қийин. «Қизиллар» ҳимоясида муаммолар бор».

«Сток Сити» – «Челси»
«Челси» «Арсенал»га қарши ишончли ўйин кўрсата олмади. Педро голли имкониятдан фойдалана олмади. Умуман, жамоада вазиятлар кўп бўлмади. Менимча, «Челси» ғалаба қозонишга мажбур. Аввал айтганимдек, Манчестер клублари рақобатчилардан илгарилаб кетмоқда.

Агар «кўклар» «Сток»ка ютқазса, кейин«Манчестер Сити»га ютқазса, (бу ўйин 30 сентябрь куни бўлади) унда фарқ яна катталашиб кетади.

Мен «Сток»нинг бу мавсумдаги ўйинларидан яхши таассуротда эмасман, айниқса, «Ньюкасль»га қарши ўйинда. Улар соврин учун курашмаслигини кўрсатишмоқда. Улар турнир жадвали ўртасида юришга рози. Лекин бу жамоа «Челси»ни енгишга ҳаракат қилиб кўради? Бу сенсацияга айланган бўларди», – деган эксперт.

Бу турда яна қуйидаги тўқнашувларга гувоҳ бўлиш мумкин.

23 сентябрь
«Вест Ҳэм» - «Тоттенҳэм»
«Бёрнли» - «Ҳаддерсфилд»
«Манчестер Сити» - «Кристал Пэлас»
«Суонси» - «Уотфорд»
«Эвертон» - «Борнмут»
24 сентябрь
«Брайтон» - «Ньюкасл»
25 сентябрь
«Арсенал» - «Вест Бромвич»

Киритилди: 22.09.2017 23:37. Ўқилди: 8702 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
1-1
Ноттингем Форест

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. АПЛ. 8-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.