Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роман ва «Челси»романи тугамоқдами?

Америкалик бизнесмен Пол Аллен россиялик олигарх Роман Абрамовичнинг асосий овунчоғи - «Челси»ни 3 миллиард фунт стерлинг эвазига сотиб олиши мумкин.

Наҳотки, Роман ва «Челси» романи хотима топса? Очиғи, Абрамовичнинг «аристократлар»дан воз кечишига ишониш қийин...

Нима бўлди?

Mirror нашри маълумотларига таянсак, «Челси»га АҚШдан жиддий харидор чиқмоқда. Гап МБА иштирокчиси - «Портленд Трэйл Блэйзерс» ва МФЛда ўйновчи «Сиэтл Сихоукс» жамоалари соҳиби, бизнесмен Пол Аллен ҳақида кетмоқда. Қўшимча қилинишича, 65 ёшли миллиардер ўтган ой Нью-Йоркда Абрамовичга анча яқин исроиллик футбол агенти Пини Захави билан учрашиб, «Челси»ни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиққан. Россиялик олигарх Захавидан клубни сотиш бўйича барча вариантларни обдон таҳлил этишни сўрагандир балки. Зеро, уларнинг ўрталарида жуда қалин дўстлик риштаси бор. Аслида «Челси» хўжайининг ўзгариши эҳтимоли ҳақидаги илк хабарлар шу йил баҳорда тарқалганди. Гап шундаки, ўшанда Абрамович Британия визасини олиш масаласида муаммоларга йўлиқди. Боз устига, «Стэмфорд Бриж»ни реконструкция қилиш режаси ҳам тўхтаб қолди. Тўғри, бу иш катта маблағ талаб этишини ҳам унутмаслик керак.

Турли гап-сўзларга қарамай, Абрамович июнь ойида Буюк Британиянинг энг бадавлат фуқароси - Жим Рэтклиффдан тушган таклифни қабул қилмади. У «Челси» учун 2,3 миллиард фунт стерлинг тўлашга тайёрлигини билдирганди. Кейинроқ россиялик миллиардернинг вакиллари клубнинг бошланғич баҳоси 3 миллиард эканлигига шаъма қилишди.

Пол Аллен ким?

Аллен Microsoft таъсисчиларидан бири ҳисобланади ва барча бойлигини Билл Гейтс билан ҳамкорликда тўплаган. Бизнесмен анчадан буён таъминот лойиҳалари ва кўчмас мулк соҳаси билан шуғулланувчи турли компанияларга сармоя киритмоқда. Асосийси, у спорт жамоаларига ҳам бефарқ эмас. Mirror нашрида ёзилишича, айни пайт Алленнинг бойлиги 20,2 миллиард доллар (15,5 миллиард фунт)га баҳоланмоқда. Умуман, америкалик бизнесмен жаҳоннинг энг бой одамлари рейтингида 46-ўринни эгаллаб турибди. Таққослаш учун айтсак, Абрамовичнинг бойлиги 11,5 миллиард доллар (8,8 миллиард фунт)га тенг. Демакки, назарий жиҳатдан қараганда, Аллен «Челси» равнақи йўлида россиялик бизнесмендан кўпроқ пул ажратиши мумкин.

«Челси»га нима наф?

Савол: келишув амалга ошса, «Челси» қандай наф кўради? Тахминларга кўра, бу вариант клуб учун ёмон эмас. Биринчидан, Аллен спорт жамоаларини тасарруф қилишда етарли тажрибага эга. Дейлик, «Сиэттл Сихоукс» охирги 10 йилликда МФЛнинг энг кучли ва омадли клубларидан бири бўлиб келмоқда. Бинобарин, бу клуб мавқе жиҳатидан машҳур «Нью-Ингленд Пэтриотс»дан асло қолишмаяпти. Натижалар мисолида айтсак, Аллен бошқарув тепасига келганидан буён «денгиз қирғийлари» 3 марта Супербоул (МФЛ ғолибини аниқлаштириб берувчи финал ўйини)да иштирок этишди ва 2014 йили бош совринга эга чиқишди. «Портленд» баскетбол жамоаси эса МБА «плей-офф» босқичининг кўп йиллик иштирокчисидир. Дарвоқе, Аллен яна MLS клуби - «Сиэттл Саундерс»да ҳам улушга эга. Мавсум-2016да Лига кубогини ютган бу жамоа кетма-кет 9 йилдан буён Конференция ярим финалига чиқмоқда.

Манба: sport-express.ru,

Айтиш жоиз, Роман Абрамович «Челси» тараққиёти йўлида жуда кўп сарфлади, у айниқса, мураббийларга етарлидан ортиқча товон пули тўлади. Аниқ рақамларда айтсак, клубни 2003 йили 140 миллион фунтга сотиб олган россиялик бизнесмен ортда қолган даврда жами 4 миллиард фунтдан кўпроқ харажат қилди.

- 1,5 миллиард фунтдан кўп - барча трансферлар суммаси (transfermarkt.de маълумотлари бўйича);

- 2,5 миллиард фунт - футтболчилар, мураббийлар, менежерлар, ходимлар учун маош (Daily Mail нашри маълумотлари бўйича);

- 89,3 миллион фунт - истеъфога чиқарилган мураббийлар учун тўланган товон пули (The Sun нашри маълумотлари бўйича);

- 20 миллион фунт - 2017 йили Кобхэмда қурилган машғулотлар базаси баҳоси.

Киритилди: 12.10.2018 00:06. Ўқилди: 6294 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.