Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Сиз қайси футболчи билан бир бурж остида туғилгансиз? Юлдузларнинг ҳарактери буржларига алоқадорми?

 Эден Азар – Тоғ эчкиси

7-январь санасида таваллуд топган қахрамонимиз буржи остида туғилганлар ташқаридан қараганда содда ва оддий кўринганлари билан ишга келганда катта ташаббус кўрсатишади ва ҳаммани ҳайратда қолдиришар экан. Қайсидир маънода тўғри келмоқда!

Роналдиньо – Ҳамал

21-март санасида туғилган афсунгар ҳақида унинг буржи қуйидагиларни айтади: « У туғма етакчи ва бу ҳислатини ҳеч қачон ўзгартирмайди! Бундай бурждаги инсонлар билан илк танишган кунингизданоқ уларнинг бошқача эканлигини дарров ҳис этасиз…» Дарҳақиқат, мос ўхшатиш.

Стивен Жерард – Эгизаклар

30-май санасида таввалуд топган футболчи ўз бурчи ҳақидаги маълумотларга нақадар мос тушади? « Бу бурж вакиллари бошқалардан ақллилиги билан ажралиб туради. Улар кун ёки тун дея ажратмасдан ўз севган машғулотлари билан шуғулланаверадилар ва катта ютуқларга эришишади. Уларнинг буржида туғилган инсонларни ҳамма ҳурмат қилади. Сабаби, улар ҳеч қачон ҳеч кимга ёмонлик раво кўрмайдилар…» Ўйлашимча, саволга жавоб олдик

Пеле – Чаён

23-октябр санасида дунёга келган футбол қироли ҳақида қизиқ маълумотлар жуда кўп. Аммо унинг буржи ҳақида кўпчилик билмаса керак. « Бу бурж остида туғилганлар жангчига ўхшайди. Улар жангга кирганларида ўз-ўзидан ўз тўдасининг сардори эканлиги кўриниб қолади. Энг қизиғи шундаки, улар интилган нарсаларига доимо эришадилар…»

Бензема – Ўқ отар (ёки мерган)

Каримни кўпинча танқид остига олишларига қарамасдан, у бир темпда ўйнашда давом этмоқда. Унинг буржи ҳақида ажойиб маълумотларни келтирамиз. «Бу бурждаги инсонлар доимо атрофларига кучли инсонларни йиғиб оладилар ва жамоа бўлиб ҳаракат қилишни хуш кўришади. Ўқотар ҳамкасблар доирасида ҳаммани кўнглини овлаш илинжида бўлади ва бунинг уддасидан чиқади. Улар инсонлар билан тез тил топишиб кетганлари учун ҳеч қачон четда қолмайдилар, доимо ҳамманинг эътиборда бўладилар…»

Криштиану Роналду – Далв

5-февраль санасида таваллуд топган футбол оламининг тирик афсонаси ҳақида ҳам ажойиб маълумотларни келтириб ўтамиз. «Бу бурж остида туғилганлар бир сўз билан айтганда рассом инсонлар. Улар ўз хаётларида ҳеч қандай рамкага сиғмайдиган даражада улкан, чиройли, нафосатли нарсаларни яратишни севадилар. Далв бурчи остидагилар тинчликни жуда ҳуш кўришади ва ҳеч ким билан ортиқча сан- манга боришмайди. Унга нима қилиш кераклигини ҳеч ким буюра олмайди. Агар унга босим бўлаётганини сезса, у шунчаки қўл силтайди, бошқа томонга кетиб қолади ва бошқа ҳеч қачон ортга қайтмайди…»

Златан Ибраҳимович – Тарози

Ибранинг қандай ҳарактерли эканлиги бутун дунёга аён. Келинг унинг буржи билан ҳарактерини солиштириб кўрамиз. «Бу бурж остида туғилган инсонлар билан ҳеч ким дўстлашишни хоҳламайди. Сабаби улар бугун сиз билан илиқ, эртага эса қўпол муомалада бўладилар. Уларнинг баъзида энергияси баданидан тошиб чиқиб кетай деса, баъзида суткалаб ўринларидан туришга эриниб ётаверишади. Бу бурж вакиллари энг сирли ва ноодатий характер эгалари саналади…»

Дрогба – Балиқ

Африка футболини дунё даржасига олиб чиққан қаҳрамонимиз ўз буржи ҳақидаги маълумотларни доим кузатиб борар экан. Бу бурж остидагилар ҳақида китобларда шундай дейилади : «Бу инсонлар ҳаётлари алғов-далғов бўлиб кетай деб турганда ҳам ҳотиржамликни йўқотишмайди. Совуққонлик эвазига улар кўзлаган мақсадларига қолганлардан аввалроқ етишади. Бу бурждаги инсонлар ҳамманинг кўзига беозордек кўринсада, аслида ўта кучли шахс саналади…»

Давид Бекҳам – Савр

Футболчи ва модель сифатида шуҳрат қозонган қаҳрамонимиз ҳақида унинг буржи ажойиб маълумотларни келтиради. «У ўз ишхонасида ҳеч қачон етакчиликка интилмайди аммо, охирги ўринда юришни сира хоҳламайди. Энг қизиғи шундаки, у ишхонасида ўзи жавоб берадиган ишга доим юқори савияда ёндашади ва алмаштириб бўлмас ишчига айланади. Бу бурж остидаги инсонлар кўпинча аёлларнинг эътибор марказида туришади. Уларнинг ортиқча ҳис - ҳаяжонга берилмасдан иш тутишлари аёлларни янада ўзига қаратишга мажбур қилади…»

Лео Месси – Қисқичбақа

Яна бир тирик афсоналардан бири ҳақида маълумот берамиз. Унинг буржи ҳақида шундай дейилади: «Бу юлдуз остида туғилганлар ўта кузатувчан ва камгап инсонлар сирасига киради. У ҳеч кимни бирданига ёнига яқинлаштирмайди ва ўзини доим яхшилашда давом этади…» ҳақиқатан ҳам ўхшашликлар мавжуд.

Тьери Анри – Арслон

Ҳозирда мураббийликда омадини синаб кўраётган қаҳрамонимиз ҳақида эшитмаган мухлис бўлмаса керак. Унинг буржи ҳақидаги қизиқ маълумотлар билан танишинг: «  Ўз кучига ишонувчан ва ўзини севадиган инсонлар сирасига кирувчи Арслонлар доимо эътибор марказида бўлишни ёқтиришади. Бу бурж остида камтар инсонни учратиш жуда қийин. Улар камтар бўлишлари мумкин, аммо ташқаридан жуда улуғвор кўринаверадилар…»

Роналдо (Сўйлоқ) – Паризод

9-рақамлар орасида энг кучлиси дея эътироф этиладиган Роналдо 18-сентябрда паризод буржи остида туғилганини кўпчилик билмаса керак. Бу бурж ҳақидаги қизиқ маълумотларни тақдим этамиз. « Ушбу бурж вакиллари доимо озодалик ва меҳрибонликлари билан қолганлардан мутлоқ ажралиб туради. Бу инсонлар ўзлари ҳақида деярли қайғуришмайди, кўпроқ атрофдагиларнинг соғлиғига қайғуришади. Бу бурж остидаги инсонлар оиласини севувчилар сирасига киради. Энг оғир паллаларда ўзини хатарга қўйсада, ҳеч қачон сизни ташлаб кетишмайди…»

Yahyoxo'ja Ulug'xo'jayev

Киритилди: 19.02.2019 18:42. Ўқилди: 13984 марта. Фикрлар: 10 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.