Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зидан янги «Реал Мадрид» учун кимларни сотиб олади?

хабарингиз бор Зидан янги жамоа шакиллантириш арафасида. Бугун Зизу харид қилиш имконияти юқори болган Футболчилар билан танишиб чиқамиз.

Кристиан Эриксон

«Тоттенҳем» ярим ҳимоячиси  ҳадемай 30 ёшни қоралайди. Унинг иқтидори ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас, аммо ҳозирга қадар даниялик футболчи бирорта совринни қўлга киритганича йўқ. Унинг ажойиб ўйинлари жамоанинг чемпионлик шоҳсупасига чиқиши учун бироз камлик қилмоқда. Футболчининг ўзи ҳам буни кўп бор интервьюларида баён қилмоқда. Клуб билан шартномаси 2020-йилда ўз якунига етишини ҳисобга олиб, у билан шартнома тузишни истаган «шпор»лар кутилганидек йўқ жавобини олишди. Унинг  бундай йўл тутиши бошқа клуб сафига ўтишни жуда истаётганини билдиради. «Тоттенҳем» Эриксонни  ёзда сотиб юбормаса, кейинги мавсумда текинга қўйиб юборишига тўгри келади. Шу сабаб, Эриксон катта эҳтимол билан ёзда «Реал Мадрид» сафига ўтади, дея хабар бермоқда Марса нашри.

Нголо Канте

Ҳозирда сайёрамиздаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиси сўзсиз «Реал Мадрид»да ўйнашга ҳақли. Унинг кўриниши ва ҳаёт  тарзи содда бўлгани билан,  Нголо майдонда тўп учун арслондек  курашади ва кўпинча ютиб чиқади. Лондон клубининг ҳозирги савияси бироз тушиб кетгани ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш истаги Нголони Мадридга етаклаши ҳеч гап эмас. Бу ҳам етмагандек шаҳсан Зидан уни ўз таркибида кўрмоқчи эканлиги туфайли бу траснфернинг амалгаошишини янада тезлаштириши мумкин

Эден Азар (Hazard)

Яна бир «Челси» футболчиси мана бир неча йилдирки ярим оёғИ билан «Реал Мадрид» клубида. Шунга қарамасдан ҳали-ҳамон ушбу трансфер амалга ошганича йўқ. Белгиялик иқтидорли футболчининг клуб билан тузган шартномаси тугашига бир йил қолмоқда. Унинг «Челси» билан янги шартнома тузиши ҳақиқатдан анча йироқ. Сабаби, футболчининг ўзи «қироллик»клубида ўйнашни жуда истамоқда. Ўз интервьюларида эса, буни яшириб ҳам ўтирмаяпти. Футболчининг тахмний трансфер суммаси ҳам аниқ. Абрамович ўз супер юлдузини қанчалик олиб қолишни истамасин, Азарнинг ўзи янада кучлироқ клубга ўтиш истагида «ёнмоқда».  Зизу эса уни келажак режаларининг асосий қисмида бор эканлигини ва клуб уни, албатта, ҳарид қилишини бир неча бор ошкор қилди. Ушбу трансфернинг амалга ошиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

 

Неймар

Бу ерда вазият 50/50 десак тўғри бўлади. Неймар ўз интервьюларида ҳар-хил маълумот тарқатмоқда. Кеча «Франс Фотбал» нашрида «Реал Мадрид» тарихий клуб дея хабар тарқалган бўлса , орадан 3 кун ўтиб Марса нашри унинг ўз клубида бахтиёр эканлигини ёзмоқда. Тушуниш қийин бўлган вазият. Неймар «олтин топ» учун мана бир неча йилдан бери курашни бой бермоқда. Агар «ПСЖ» да қолса, ҳали-бери бу совринни қўлга киритмаслиги аниқ. Айниқса, «Манчестер Юнатед»дан қабул қилинган мағлубият бу ишни янада чигаллаштириб юборди. Умуман олганда, унинг келиши ҳақидаги миш-мишлар ҳали узоқ давом этиши аниқ

Мауро Икарди

Ҳужумчи билан бир нечта клублар қизиқишган бўлсада, ҳеч қайси трансфер амалга ошмади. Сабаби, Икарди «Интер»да бахтли эканлигини важ қилиб кўрсатди. Эндиликда клуб уни сардорлик боғичидан маҳрум қилди, бу ҳам етмаганидек мухлислар ҳам уни айрим қилиқлари учун ёмон кўриб қолишди. Эндиликда аргентиналик ҳужумчини клубда ҳеч нарса ушлаб тургани йўқ. Ҳозирда асосий таркибдан баъзида тушиб қолаётган футболчининг ўзи ҳам «қироллик» клубига ўтишга қарши эмас. Яхши жамоа, молиявий қулай шартнома, статуси баланд клуб! Бундан яхши имконият яна бўлмаслиги аниқ! Шу сабаб футболчининг ўзи янги мавсумни катта эҳтимол билан «Реал Мадрид»да бошлаши аниқ.

Бундан ташқари «Реал Мадрид» учун Таляфико, Эдер Милитао, Кейн, Мбаппе сингари футболчилар ажойиб жамоа тузишда қўл келиши аниқ, аммо трансфернинг амалга ошиш коэфиссиенти пастлиги учун алоҳида тўхталиб ўтирмадик.

Киритилди: 17.03.2019 16:51. Ўқилди: 26648 марта. Фикрлар: 7 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.