Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Месталья»да ўйин бор

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи, 5-туридан аввал “Н” тўртлигидан бошқа ҳеч бир гуруҳда икки йўлланма учун уч жамоанинг имконияти айнан бир хил эмасди. Бу ерда “Аякс”, “Челси” ҳамда “Валенсия” клублари бир хил 7 очкодан жамғаришган. Барчасини шу тур ўзгартириб юбориши мумкин. Албатта, бу турда ҳаммаси ҳал бўлмайди. Бироқ, катта эҳтимол билан ушбу турдаги икки ўйинда ижобий натижа кўрсата олган жамоалар плей-офф йўлланмасига эга чиқишади. Афиша нуқтаи назаридан балки “Валенсия” – “Челси” учрашуви телеканалларимиз намойиш этадиган ўйинлар орасида энг сўнгги бўлиб тилга олинар, аммо аҳамият жиҳатидан энг аввалида десам кўп муболағага йўл қўйган бўлмайман, чамамда.

Лэмпарднинг “Челси”си дўст-душманни ҳайрон қолдирмоқда. Яширмайман, бир вақтлар ўзим ҳам Лондон клубини миллионлаб фунт-стерлинг устига қурилган иншоот деб ҳисоблар эдим. Яъни, Абрамовичнинг пуллари бўлмаса “аристократлар”нинг асли ўрта табақа вакили эканлиги ошкор бўлиб қолади, деган фикрим бор эди. Йўқ! Асло бундай бўлиб чиқмади! Фрэнк жамоага трансферлар чеклови даврида келиб академия ва ижарадаги футболчилардан мавсумдаги энг чиройли ўйин кўрсатаётган жамоани тузди. Бу ёш таркибда ким алоҳида етакчи эканини ажратиб олишнинг ўзи мушкул! АПЛ Тўпуарарлари олд қаторида бораётган Тэмми Абраҳамми?! Ўйиндан-ўйинга тўхтатиш қийин бўлиб қолаётган Кристиан Пулишичми?! Исталган вақтда, исталган кўринишда тўпни олдинга етказиб бериши ёки ўзи тўп билан жарима майдонига кириши мумкин бўлган Мэйсон Маунтми?! Ё бўлмаса 19-22 ёшли футболчилар ҳаракатини майдонда мувофиқлаштириб турган Виллианми?! Қийин ва катта эҳтимол билан аниқ бир жавоби бўлган савол! Хуллас, бу мавсумда “Челси” кўрсатаётган ўйини билан ўз мухлислари сонини кескин ошириб олмоқда ва нейтрал ишқибозларнинг ҳам ҳурматига сазовор бўлмоқда.

Ўйинни ўз майдонида ўтказадиган “Валенсия” ҳақида ҳам икки оғиз сўз. Яқиндагина Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилгач, кўпчилик бу кутилмаганда рўй берганига урғу берди. Сентябрь ойининг аввалида Испанияда шунга ўхшаш ҳолат юз бериб улгурганди. “Валенсия”ни қисқа инқироздан олиб чиққан Марселино Тораль стартдаги салбий натижалар ортидан истеъфога чиқарилди. (Кейинчалик, унинг жамоа раҳбари Питер Лим билан муносабатлари яхши эмаслиги ҳам алоҳида таъкидланди). Раҳбарият клубга “Қирол кубоги”ни олиб берган, ЕЛда ярим финлгача олиб чиққан ва ЧЛга қайтара олган мураббийдан осонгина воз кечди. Унинг ўрнини эгаллаган Альберт Селадес ҳозирча мухлислар раҳбарият қароридан ортиқча норози бўлишларига йўл қўймаяпти. Ҳаммаси энг камида – ёмон эмас. Гарчи клуб Лалига турнир жадвалида 10-поғонада келаётган бўлсада, кучли тўртлик билан орадаги фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда. Испанлар Лондонда ўтган биринчи давра ўйинида ғалаба қозонишган (0:1). Нега энди буни такрорламаслик, масалан?!

Хуллас, бугун соат 22:45 дан бошлаб Футбол ТВ телеканалида трансляцияси бошланадиган ўйин қизиқ ўтишни ваъда қилмоқда. Бунинг устига параллел равишда бошқа муҳим баҳслар ҳам йўқ. Шундай экан, ўйинни ўтказиб юборманг – бирга кузатамиз!

Ориф Толипов

Киритилди: 27.11.2019 12:56. Ўқилди: 3712 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

16.04.2024. АПЛ. 33-тур.
00:00
Челси
6-0
Эвертон

Навбатдаги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.