Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кепани ёзда алмаштириши мумкин бўлган дарвозабонлар рўйхати

Лондоннинг “Челси” клуби дарвозасини қўриқлаётган дунёнинг энг қиммат дарвозабони Кепа Аррисабалага ишончни тўлиқ оқлай олмаяпти. Бугунги кунда қаҳрамонимиз сейвлар борасида АПЛда энг ёмон кўрсатгични "ҳеч кимга бермай келмоқда". Шу сабабли клуб катта эҳтимол билан ёзда янги дарвозабон харид қилиши мумкин. Хўш рўйхатда кимлар бор? Бугун шу саволга қисқача жавоб бериб ўтамиз.

Дини Ҳендесон

Англия ёшлар жамоаси билан ЖЧда ғолиб чиққан дарвозабон “Шеффилд”нинг ажралмас бир бўлагига айланиб бўлди. Айни дамда, қаҳрамонимиз АПЛда энг кўп сейв амалга оширган ва энг кўп қуруқ ўйин ўтказган дарвозабон ҳисобланади. Ҳендерсоннинг  ҳуқуқлари “Манчестер Юнайтед”га тегишли бўлсада, “қизил иблислар” дарвозабонни ҳар мавсум ижарага бериб юборишдан чарчамапати. Давид Де Хеанинг ишончли ўйинлари бунга йўл қўймаётгани аниқ. Шу сабабли, “Манчестер Юнайтед” келаси ёзда ўз футболчисини яхшигина сумма эвазига сотиб юборишга қарши эмас. 22 ёш бўлишига қарамай, ўз кучига ишонган ва Англия футболида суяги қотган дарвозабон “аристократлар” учун фойдадан ҳоли бўлмайди.

Жанлуижи Донарумма

Eндигина 21 ёшга кирган бўлсада, “Милан” учун 187 та ўйинда майдонга тушган дарвозабон ўзи иштирок этган ўйинларнинг учдан бир қисмида дарвоза даҳлсизлигини салқаб қолишга муваффақ бўлгани таҳсинга сазовор.  Аслида “Челси” Жижини 2018-йилнинг ёзидаёқ қўлга киритмоқчи эди, бироқ ёш футболчи Милан шахрида қолишни авзал кўрган эди.

Дунёнинг энг кучли 5 та дарвозабонларидан бири сифатида қайд этилга киппернинг “Милан” билан алоқалари сўнгги ойларда кескин ёмонлашганидан хабарингиз бор. Футболчининг агенти Мино Райола “Милан”дан ўз мижозига йилига 7 миллион евро маош кўрсатилган шартномани талаб қилмоқда. Муолиявий фейр-плейга кўра, “россонери”лар бундай суммани тўлашга қодир эмас. Боз устига “Милан”нинг дарвозабон билан тузган шартномаси 2021-йилда ўз якунига етади. Райоланинг мижозлари кўпинча шартнома имзолашдан бош тортишларини инобатга олсак, “Милан” ўз дарвозабонини сотиш орқали ёзда яхшигина пул ишлаб олиш имкониятини қўлдан чиқариб юбормасликка урунади.

Томас Стракоша

Аслида “Ливерпуль” Алиссонни харид қилишдан аввал “Латцио” дарвозабони Томас Стракоша борасида расмий таклиф билан чиққан эди, бироқ томонлар трансфер суммасини келиша олмагач, албаниялик киппер Римда қолишга мажбур бўлган. Айни дамда Италия чемпионлиги учун жиддий кураш олиб бораётган пойтахт жамоаси дарвозабони ўзининг энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Статистик маълумотларга қараганда, қаҳрамонимиз бугунги кунда қадар ўз дарвозасига йўлланган зарбаларнинг 74 фоизини бартараф этишни уддалаган. Илк бор 2017-йилда “Латцио” майдонга тушган дарвозабон жаддалик билан ўсиб бормоқда. Айни дамда у эндигина 24 ёшга тўлди. Бундан ташқари, унинг Рим жамоаси билан шартномаси келаси йили ёзда ўз якунига етади. Айни дамда, уни АПЛ ва Испаниянинг бир нечта жамоалари ўз сафида кўришни истамоқда. Улар орасига “Челси” ҳам қўшилса, фоворитга айланиб олиши аниқ.

Висенте Гуаита

Ўз фаолиятининг катта қисмини Испанияда ўтказган дарвозабон ўтган мавсумдагина “Кристал Пелас” сафига бориб қўшилди ва тезда жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланди. Ишончли ва тажрибали киппер бу мавсумда ҳам чакки кўринмаяпти. “The Sun” нашрининг хабар беришича, “Челси” ёзда таниқли кипперлардан бирини қўлга кирита олмаса, бор эътиборини айнан Гуаитага қаратади.

Тўғри, 33 ёшли дарвозабон узоқни ўйлаб қабул қилинган қарор эмас, бироқ айни дамда “Челси”га тажрибаси улкан дарвозабон жуда муҳим. Боз устига, клуб унинг трансфери учун катта пул сарф этиши ҳам шарт эмас. Нашрнинг маълум қилишича, “Челси” ҳеч бўлмаганда иккинчи дарвозабон ўрнини тўлдириш учун ҳам Гуаитани харид қилмоқчи. Испаниялик посбоннинг ўзи ҳам фаолиятининг энг чўққисида “Челси”дек жамоадан келиб тушган таклифни рад этмаслиги аниқ.

Ник Поуп

Кепанинг ўрнини эгаллаш учун биринчи рақамли даъвогар бўлиб турган Поуп ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз. Сўнгги мавсумлардаги ўйинлари орқали Англия терма жамоасида Пикфорднинг ўрнини тортиб олишга жуда яқин турган Ник “Челси”нинг барча талабларига жавоб беришга қодир. У ёш, реаксияси кучли, баланд бўйли, тўп учун чиқишда бехат ҳаракат қилади ва ҳимояни бошқаришда ҳам беназир. Британия нашрлари дарвозабоннинг “Челси”га ўтишига шубҳа қилмаяпти. Қаҳрамонимиз бу мавсумни жуда яхши ўтказмоқда. Англиянинг ўртамиёна жамоаси дарвозасини қўриқлашига қарамай Поуп аллақачон 9 та қуруқ ўйин ўтказди. Айниқса, “Лестер” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувлар унинг бенефийсига айланиб кетди. Тўғри, дарвозабон жамоаси билан янги шартнома имзолади, бироқ Лемпард уни ўз клубида кўришни истаса, ёзда 27 ёшли Ник Поуп “Челси” футболчисига айланиши мумкин.

Киритилди: 11.02.2020 23:58. Ўқилди: 4675 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.