Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Садоқатни унутиб, садоқатдан айрилган Коутиньо

Аслида, Филиппе Коутиньо масаласига тўхталмоқчи эмасдим. Аммо ҳозир сўнгги хабарлардан бирига кўзим тушди-ю, рости бразилиялик ИҚТИДОР ЭГАСИга ачиндим.

Хуллас, Коутиньо бўйича вазиятдан хабардорсиз: "Барселона" сотмоқчи, "Бавария" ижарага олган, аммо сотиб олмоқчи эмас, Каталония клубига қайтармоқчи, "Барселона"да жой йўқ, испан клуби Филиппени қандай қилиб бўлмасин сотиши керак, шунинг учун нархини 70 млн фунтгача туширди, аммо шу пулга ҳам харидор чиқмаяпти. "Челси"дан қизиқиш бор, аммо "кўк-анорранглилар" футболчини фақат ижарага олмоқчи, холос, 70 млн фунт кўплик қилади, деб ҳисоблаяпти. "Ливерпуль" қайтариб оларкан, деган миш-мишлар чиққанди, аммо айни пандемия пайтида "қизиллар" раҳбарияти Коутиньо учун пул сарфламаса керак.

Коутиньо юқоридаги каби аросатда қолишга муносиб футболчи эмас (иқтидори жиҳатидан). Характер жиҳатдан эса бунга муносиб. Эҳтимол, футболчининг мухлислари бу фикрим учун мени қоралашар, аммо Коутиньонинг айни керак пайтида "Ливерпул"дан қандай кетгани, кетиш учун нималар қилгани ёдимизда.

Аслида, Коутиньо Ливерпулдан кетганидан кейиноқ тақдир томонидан жазоланганди. "Барселона" ЕЧЛда узоққа боролмаган, "Ливерпуль" эса ЕЧЛ ғолиби бўлганди. Қизиғи, Филиппе совринлар учун "Барса"га ўтганди. Энди таққослаймиз, Коутиньо кетганидан кейин Клопп жамоаси ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди. Шунингдек, АПЛ чемпиони бўлишга жуда-жуда яқин турибди. Агар Коутиньо ҳозир Ливерпулда бўлганида, шаҳарнинг бош жамоаси сафида тарихий совринни қўлга киритиб, катта эҳтимол билан жамоанинг асосий футболчиларидан бири сифатида шон-шуҳратга бурканарди. Аммо ўша пайтдаги нотўғри қарори, "қулоқсизлиги" туфайли бугун кераксиз футболчига айланди-қолди. "Барселона"-ку майли, Коутиньонинг чизиғида ўйнайдиган футболчилар бордир, аммо марказда Филиппенинг даражасидаги футболчиси бўлмаган "Бавария" ҳам бразилияликни сотиб олишни истамади. Эҳтимол, биз айтаётган ўша иқтидорли Коутиньо бугун оддий Коутиньога айлангандир. Нима бўлганда ҳам, биргина нотўғри қадам Филиппени порлоқ келажакдан деярли маҳрум қилди.

Шунинг учун нима бўлганда ҳам садоқат ҳеч қачон панд бермайди. Эҳтимол, совринсиз қоларсиз, аммо Тотти, Де Росси каби садоқат тимсолига айланасиз. Сизни ҳурмат билан ёдга олишади. Ҳатто пул устун бўлган соҳада ҳам садоқатнинг ўрни бўлак. У ана шундай буюк хислат.

Низомжон ИСЛОМОВ

 

 

Киритилди: 19.04.2020 23:22. Ўқилди: 5652 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.