Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кейндан Коутиньогача. Ушбу ёзда амалга ошиши мумкин бўлган энг шов-шувли 6 трансфер

Дунёдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли айни пайтда барча спорт турлари, хусусан, футбол мусобақалари ҳам номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган. Клублар эса юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда ўз таркибларини кучайтириш устида бош қотирмоқда. У ёки бу футболчининг бир клубдан иккинчисига ўтиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларнинг кети узилгани йўқ. Қуйида чиндан ҳам бошқа жамоага ўтиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар тўғрисида фикр юритилади.

Пьер-Эмерик Обамеянг  – «Реал»

Обамеянг Премьер Лиганинг жорий мавсумида 17 та гол урди ва бу билан ўзининг юқори даражали ҳужумчиларидан бири эканини яна бир бор исботлаб қўйди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси тугашига ҳали бир йил бор. Аксарият мутахассислар Лондон клубининг ҳафтасига 200 минг фунт оладиган габонлик футболчини сақлаб қола олишига шубҳа билан қарамоқда. «Тўпчилар» ўз футболчилари маошларини қисқартиришга уринаётган бир пайтда Обамеянгга «Реал»дан кўпроқ маош таклиф этиши амри маҳол.

Испаниянинг Sport нашрида таъкидлашича, Мадрид клуби Обамеянгнинг трансферига жиддий қизиқиш билдирган ва ҳужум чизиғидаги муаммони бартараф этишда айнан габонлик футболчидан фойдаланишни мақсад қилган. Бироқ «Арсенал« музокараларни бошлашга шошилмаяпти, улар молиявий имкониятларнинг яхшиланишидан умид қилган ҳолда футболчисини имкон қадар қимматроққа сотмоқчи.

Тимо Вернер – «Ливерпуль»

Тимо Вернернинг трансфери атрофидаги гап-сўзлар анча вақтдан бери миш-мишдан нарига ўтмаяпти. Ҳатто кўпчилик томонидан унинг қайси клубга ўтиши муқаррар экани ҳам таъкидланди.

Немис манбаларининг ёзишича, Вернер мавсум сўнгида «Лейпциг»ни тарк этади ва «Ливерпуль»га бориб қўшилади. Бунда клуб мавқейи ва ўзига керакли бўлган футболчилар учун қандай курашишни биладиган Юрген Клоппнинг муҳим аҳамият касб этиши мумкинлиги айтилмоқда. Вернернинг жадаллик билан инглиз тилини ўрганаётгани ҳам бунга мисол бўла олади. У ўзини Премьер Лигада синаб кўрмоқчи.

Бироқ «Ливерпуль» учун ҳаммаси ҳам унчалик осон кечмаслиги мумкин, «Барселона» ҳам германиялик футболчини сотиб олишга бел боғлаган ва унинг вакиллари билан учрашишга ҳам улгурган.

Нголо Канте – «Барселона», Филиппе Коутиньо – «Челси»

Испаниянинг обрўли нашрларидан бири Mundo Deportivo «Челси» ва «Барселона» ўртасидаги эҳтимолий алмашинувни эълон қилди. Испаниялик мутахассисларнинг фикрича, «Барса» ҳақиқатан ҳам кучли ва тезкор ярим ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда.

Каталон клуби ҳозирги кунга молиявий қийинчиликлар гирдобига тушиб қолган. Клуб раҳбарияти Коутиньо учун беҳуда сарфланган 142 миллион фунтни қайтаришнинг имкони йўқлигини яхши тушунади, шу боис қай йўл билан бўлса-да вазиятдан чиқиб кетиш керак. Ҳозирда бразилиялик футболчини бошқа клубга ижарага бериб юбориб, унинг ўрнига Канте сингари кучлироқ футболчини олиб келиш режалаштирилмоқда.

Ушбу трансфердаги асосий мантиқсизлик — Кантенинг «Барселона» ўйинига мос тушмаслиги ва унинг позициясида Бускетс ва Фрэнки де Йонг каби ўз ишининг усталари борлигидадир.

Лондонликларнинг ҳам Коутиньога эҳтиёж сезаётганига ишончи комил эмас, гарчи футболчи бундан фақат хурсанд бўлса-да.

Ҳарри Кейн – «Манчестер Юнайтед»

Инглиз нашрларида Кейннинг товон пули 200 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда ва у «Олд Траффорд»га ўтишдан фақат хурсанд бўлиши таъкидланмоқда.

Бироқ бу келишувнинг муқаррар эканини англатмайди. Манкунианликларни биринчи навбатда ёш Жейдон Санчо ва Жек Грилиш қизиқтиради. Бундан ташқари, клуб учала футболчи учун маблағ топа олмаслиги ҳам мумкин. Бунинг устига «Тоттенҳэм» раҳбарияти агар чиндан ҳам асосий юлдузини сотадиган бўлса, буни фақат чет эл клубларига амалга оширмоқчи.

Манбалар эса Кейннинг «Манчестер»га ўтишни истаётганига ишонтирмоқда. Трансфернинг 2021 йилда амалга ошиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Лаутаро Мартинес – «Манчестер Сити»

Англиянинг энг оғир «вазн»ли нашрларидан саналмиш The Sun’нинг ёзишича, «Ман Сити» биринчилардан бўлиб Мартинеснинг товон пулини (97, 5 миллион фунт стерлинг) тўлашга розилик берган ва айнан у Серхио Агуэронинг ўрнини босишига ишонмоқда.

Катта эҳтимол билан келаси мавсумда ҳам Агуэро ҳамда Габриел Жесуз «Сити»нинг асосий ҳужумчилари бўлиб қолаверади. Лаутаро Мартинеснинг эса «Барселона»да Антуан Гризманнинг ўрнини эгаллаши ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди.

Киритилди: 30.04.2020 22:36. Ўқилди: 9551 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.