“Беназир” футбол оламида ўзининг жанжалкашлиги билан донг таратган. Айниқса, унинг футболчилар билан кескин муносабатга бориши ҳеч ким учун янгилик эмас. Бугун у билан чиқиша олмаган футболчилар ўнлигини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эден Азар
Аслида, Жозе бельгиялик футболчининг ўсишида ва бугунги кундаги даражасига чиқишига катта ҳисса қўшган мураббий саналади. Жозе “Челси”га қайтгач, Эденнинг ўйини қизиқарлироқ ва самаралироқ чиқишни бошлади. Шунга қарамай, АПЛ чемпионлигидан сўнг, футболчи ва мураббий ўртасида “ола мушкук ўтади”. 2014/15 йилги мавсумда футболчи майдонда ортирилган жароҳат сабабли Жозедан бесўроқ стадионни тарк этади ва бу мураббийнинг ғазабини қўзғатади. 2015-йилнинг декабрьойида эса, Лондон клуби португалияликни истеъфога чиқаради. Кейинроқ маълум бўлишича, клуб раҳбариятидан буни Эден Азар ва Сеск Фабрегас илтимос қилган экан. Тўғри, кейинроқ Эден Жозенинг тактика борасида “беназир” эканлигини ва ўша пайтда қилган иши учун пушаймонлигини маълум қилди. Афсуски, бу пушаймонликдан энди ҳеч қандай наф йўқ.
Вильям Галлас
Галлас Жозенинг икки бор АПЛ чемпионлигини қўлга киритишига кўмак берганига қарамай, уларнинг алоқалари ҳар доим ҳам ижобий бўлмаган. Гап шундаки, Галласдан Жозе қанот ҳимоясида тўп тепишини талаб қилади. Франциялик футболчи эса, ўзини қулай ҳис қилаётган марказда кўриниш бермоқчи эканлигини очиқчасига айтади. Оқибатда, мавсум олди йиғин чоғида Вильям клубдан ўзини сотиб юборишларини талаб қилади ва жанжал кўтаради. Таниқли нашрларининг маълум қилишича, футболчи Жозе Моуриньони бошқа жамоага қўйиб юбормаса ўз дарвозасини ишғол қилиши билан қўрқитган экан. Вазият жиддийлашгач, Жозе уни қўйиб юборади.
Эътиборлиси шундаки, Галлас футболчилик фаолиятини якунлагач, ўзи билан ишлаган энг кучли мураббий сифатида айнан “беназир”ни таъкидлаб ўтади.
Рикардо Куарежма
2008-йилда сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиси сифатида “Барселона”дан “Интер”га кўчиб ўтган Куарежманинг трансферини шахсан Жозе “кўк-қора”лардан талаб қилади. Афсуски, Рикардо Италияда ўзини намойиш эта олмади. Кейинчалик, Рикардо “Интер” таклифини қабул қилиш фаолиятидаги энг катта хато бўлганини тан олди. Айтишича, Куарежмани шахсан Жозе жамоага қўшиб олганига қарамай унга ўйин амалиёти тақдим этишни истамаган. Футболчи ҳали-ҳамон Жозенинг ундан нима талаб қилганини англаб етмаганини кўп бор таъкидлаб ўтади.
Люк Шоу
Люк “Манчестер Юнайтед”га Жозедан аввал келганига қарамай, жароҳатлар билангина мухлислар эътиборини қозонган футболчи эди. Клубтепасига “беназир” келгач, мураббий бутунлайШоуниўз режаларидан чиқариб юборди. Боз устига, уни тинмай ОАВ қаршисида танқид қилишни бошлаб юборди. Ҳатто ўз интервьюларидан бирида Шоуни “Манчестер Юнайтед” даражасидаги футболчи эмас деб ҳам эълон қилиб юборади. Кўп ўтмай, қанот ҳимоячисининг бошқа жамоага кетиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлишни бошлади, бироқ Шоудан аввалроқ Жозега чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди. Тан олиш лозим, Шоу ўз жароҳатларидан фориғ бўлди ва асосий таркибдаги ўрнини қайтариб олди.
Кевин Де Брюйне
2013-йилда Кевин “Вердер”даги ажойиб мавсумдан сўнг, Лондонга қайтарилди. Айнан ўша йили унга қўшиб “Челси”Жозени ҳам ортга қайтарган эди. Аввалига мураббий бельгиялик футболчига асосий таркибдан муқим ўрин ваъда қилди, бироқ якунда ҳаммаси умуман ўзгача кўриниш олди. Бечора Де Брюйне бир ярим йил давомида атиги 3 та ўйинда майдонга тушди. Жозе эса, бор эътиборини жамоадаги бошқа ярим ҳимоячиларга қаратишни бошлаб юборди. Журналистларнинг нима учун Кевинни майдонга туширмаётгани ҳақида саволларидан чарчаб кетган мураббий уни АПЛ учрашувларида иштирок этишга тайёр эмас деб изоҳберди. Жозенинг сўзлари оммага маълум бўлгач, Кевин “Челси”дан ўзини қўйиб юборишларини талаб қилади ва клуб уни ушлаб қолмайди. Яна Бундеслигага қайтиб кетган ярим ҳимоячи кўп ўтмай дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиси статусида “Манчестер Сити” футболчиси сифатида АПЛга қайтиб келди.
Давид Луис
Бразилиялик ҳимоячи Жозе ортга қайтгунига қадар “Челси”нинг асосий ҳимоячиси эди. Португалиялик мураббий Давиднинг ҳужумкор ҳимоячи бўлгани боис секин-аста асосий таркибдан узоқлаштиришни бошлайди. У ўз жамоасида чаққон ва олдинга интилувчи ҳимоячини кўришни истамаганини яшириб ўтирмайди. Ҳатто бу ҳақида Луисга ҳам айтади. Давид вазиятни англаб етгач, ПСЖга ўтиб кетади. “Челси”га эса, Жозе клубни тарк этгандагина яна қайтади. Унга қадар Париж клуби билан бир нечта ички мусобақаларда олтин медалларни қўлга киритишга муваффақ бўлади.
Икер Касильяс
“Реал” академияси тарбияланувчиси, клуб фахри ва тирик афсонаси бўлишига қарамай Жозе уни ортиқча муаммосиз четга суриб ташлашни уддалагани “эътиборга молик”.
Барчасига “Барселона” қарши учрашувларда юзага келган кескинлик сабаб. Жозе “эл-класико”ларда шогирдларидан жангга чиққандай ҳаракат қилишни талаб қилар, бу эса Икернинг ғашини келтиради. Дарвозабон “Барселона” футболчиларнинг аксарияти билан қалин дўст бўлгани боис мураббийнинг кўрсатмаларига парво қилмайди. Жозе футболчининг “эл-класико”дан сўнг, Хави ва Пуйол билан мулоқот қилишини хоинлик деб ҳисоблади ва Касильясни чуқур захира ўриндиғига михлаб қўяди. Бечора Икер футболдан баҳра олиш учун “Порту” сафига йўл олишдан бошқа чора топа олмади.
Пепе
Аслида Пепе Жозенинг майдондаги ишонган “саркардаси” эди, бироқ Икер билан юзага келган жанжалдан сўнг Пепе кутилмаганда жамоадошининг ёнини олишни бошлади. Боз устига, мураббийни танқид қилишгача борди. Оқибатда, Моуриньо ўйлаб ўтирмасдан унинг ўрнига 19 ёшли Рафэл Варанни майдонга туширишни бошлайди. Иш шу қадар чигаллашиб кетадики, “қироллик клуби” Моуриньони истеъфога чиқаришдан бошқа чора топа олмай қолади. Пепе эса, Жозе кетгач, яна ўз ўрнини қайтариб олади.
Серхио Рамос
“Беназир”нинг Мадриддан кетиши учун асосий сабабчи сифатида Серхио Рамосни кўрсатишимиз мумкин. Айнан “эл-капитано” раҳбариятдан ё уни ёки мураббийни танлашлари лозимлигини шарт қилиб қўяди. Бундан ташқари, у жамоадан кетса, яна бир нечта етакчилар ҳам клубда қолмаслигини ҳам қўшиб қўяди. Мураббий истеъфога чиқарилгач, Серхио жамоадаги ички муҳит ўнгланганини маълум қилади. Тан олиш лозим, Рамос Моуриньодан фарқли ўлароқ, Зайниддин Зидан билан яхши алоқада. Айниқса, Зизунинг ортга қайтарилиши чоғида у биринчилардан бўлиб франциялик ёш мураббийни қўллаб-қувватлагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган.
Педро Леон
Бундан 10 йил аввал Педро Европадаги энг иқтидорли вингерлардан бири эди. Уни “Хетафе”дан “қироллик клуби” 10 миллион евро эвазига сотиб олади ва камида 10 йил асосий таркиб футболчисини қўлга киритгани ҳақида матбуотда баёнот беради. Афсуски, Педро билан бир вақтда жамоага Жозе ҳам келади ваёш футболчига ўзини кўрсатиш учун ҳам имкон қолдирмайди. Ачинарлиси шундаки, Педро Леон Жозе даврида асосий жамоага яқинлаштирилмайди. “Беназир” уни асосий жамоа билан шуғулланиш даражасида эмас деганча ёшлар сафига жўнатиб юборади.
Кейинроқ “Хетафе”га қайтиб келган футболчи Испания радиостанцияларидан бирида ўша даврни хотирлаб қуйидаги сўзларни айтган эди: “Жозе менинг олдимга келди ва ҳеч қачон асосий жамоада майдонга тушмаслигимни айтди. Кейин “Агар клуб футболчилари ўтирган тайёра ҳавода парчаланиб кетса-ю, фақат сен тирик қолсанг ҳам барибир асосий жамоага олмайман!”, —деб қўшиб ҳам қўйди”.
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 11 | 28 |
2 | Манчестер Сити | 11 | 23 |
3 | Челси | 11 | 19 |
4 | Арсенал | 11 | 19 |
5 | Ноттингем Форест | 11 | 19 |
6 | Брайтон | 11 | 19 |
7 | Фулхэм | 11 | 18 |
8 | Ньюкасл | 11 | 18 |
9 | Астон Вилла | 11 | 18 |
10 | Тоттенхэм | 11 | 16 |
11 | Брентфорд | 11 | 16 |
12 | Борнмут | 11 | 15 |
13 | Ман. Юнайтед | 11 | 15 |
14 | Вест Хэм | 11 | 12 |
15 | Лестер | 11 | 10 |
16 | Эвертон | 11 | 10 |
17 | Ипсвич | 11 | 8 |
18 | Кристал Пэлас | 11 | 7 |
19 | Вулверхэмптон | 11 | 6 |
20 | Саутгемптон | 11 | 4 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 4 | 12 |
2 | Спортинг | 4 | 10 |
3 | Монако | 4 | 10 |
4 | Брест | 4 | 10 |
5 | Интер | 4 | 10 |
6 | Барселона | 4 | 9 |
7 | Боруссия Д | 4 | 9 |
8 | Астон Вилла | 4 | 9 |
9 | Аталанта | 4 | 8 |
10 | Манчестер Сити | 4 | 7 |
11 | Ювентус | 4 | 7 |
12 | Арсенал | 4 | 7 |
13 | Байер | 4 | 7 |
14 | Лилль | 4 | 7 |
15 | Селтик | 4 | 7 |
16 | Динамо Загреб | 4 | 7 |
17 | Бавария | 4 | 6 |
18 | Реал Мадрид | 4 | 6 |
19 | Бенфика | 4 | 6 |
20 | Милан | 4 | 6 |
21 | Фейеноорд | 4 | 6 |
22 | Брюгге | 4 | 6 |
23 | Атлетико | 4 | 6 |
24 | ПСВ | 4 | 5 |
25 | ПСЖ | 4 | 4 |
26 | Спарта | 4 | 4 |
27 | Штутгарт | 4 | 4 |
28 | Шахтёр | 4 | 4 |
29 | Жирона | 4 | 3 |
30 | Зальцбург | 4 | 3 |
31 | Болонья | 4 | 1 |
32 | РБ Лейпциг | 4 | 0 |
33 | Штурм | 4 | 0 |
34 | Янг Бойз | 4 | 0 |
35 | Црвена Звезда | 4 | 0 |
36 | Слован | 4 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
Нимчорак финал | |||
---|---|---|---|
09.02.2021 | |||
22:30 | Бёрнли |
|
Борнмут |
10.02.2021 | |||
00:30 | Ман. Юнайтед |
|
Вест Хэм |
22:30 | Суонси Сити |
|
Манчестер Сити |
11.02.2021 | |||
00:30 | Лестер |
|
Брайтон |
00:30 | Шеффилд Юнайтед |
|
Бристол Сити |
01:15 | Эвертон |
|
Тоттенхэм |
22:30 | Вулверхэмптон |
|
Саутгемптон |
12.02.2021 | |||
01:00 | Барнсли |
|
Челси |
Чорак финал | |||
20.03.2021 | |||
17:15 | Борнмут |
|
Саутгемптон |
22:30 | Эвертон |
|
Манчестер Сити |
21.03.2021 | |||
18:30 | Челси |
|
Шеффилд Юнайтед |
22:00 | Лестер |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
17.04.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Манчестер Сити |
18.04.2021 | |||
22:30 | Лестер |
|
Саутгемптон |
Финал | |||
15.05.2021 | |||
21:30 | Челси |
|
Лестер |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Барселона | 5 | 12 |
2 | Бавария | 5 | 10 |
3 | Бенфика | 3 | 9 |
4 | Тоттенхэм | 5 | 8 |
5 | Атлетико | 3 | 7 |
6 | Арсенал | 4 | 7 |
7 | Ман. Юнайтед | 3 | 7 |
8 | Реал Мадрид | 6 | 5 |
9 | Челси | 1 | 3 |
10 | Фиорентина | 3 | 3 |
11 | Интер | 3 | 2 |
12 | Рома | 1 | 1 |
13 | Ювентус | 3 | 1 |
14 | Милан | 3 | 1 |
15 | Гвадалахара | 3 | 1 |
16 | Виссел Кобе | 1 | 0 |
17 | Наполи | 2 | 0 |
18 | Фенербахче | 2 | 0 |
№ | Жамоа | Ў | О |
---|---|---|---|
1 | Ливерпуль | 1 | 1 |
2 | Манчестер Сити | 1 | 1 |
Чорак финал | |||
---|---|---|---|
22.12.2020 | |||
22:30 | Брентфорд |
|
Ньюкасл |
23.12.2020 | |||
01:00 | Арсенал |
|
Манчестер Сити |
22:30 | Сток Сити |
|
Тоттенхэм |
24.12.2020 | |||
01:00 | Эвертон |
|
Ман. Юнайтед |
Ярим финал | |||
06.01.2021 | |||
00:45 | Тоттенхэм |
|
Брентфорд |
07.01.2021 | |||
00:45 | Ман. Юнайтед |
|
Манчестер Сити |
Финал | |||
25.04.2021 | |||
20:30 | Манчестер Сити |
|
Тоттенхэм |
10.11.2024. АПЛ. 11-тур. | |||
21:30 | Челси |
1-1 | Арсенал |
23.11.2024. АПЛ. 12-тур. | |||
17:30 | Лестер |
-:- | Челси |
© STADION.UZ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|