Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Афсуски, янги мавсумда уларни энди майдонда кўрмаймиз

Stadion.uz футболчилик фаолиятини 2020 йилда якунлаган афсоналар билан таништириб ўтади.

Икер Касильяс

Aслида, ўтган мавсумдаёқ Икернинг яшил майдонга қайтмаслиги аниқ бўлиб улгурган эди. Бу мавсумда у расман қўлқопларини михга илиб юборди. Ўз фаолияти давомида 30дан ортиқ совринларни боши узра кўтарган кипер 21 асрнинг энг яхши дарвозабонларидан бири сифатида тарихдан ўрин эгаллади.

Стефан Лихтштайнер

Швецария терма жамоаси сардори “Aугсбург” билан ўртадаги шартнома якунлангач, бироз муддат клубсиз қолиб кетди. Оқибатда, бутсаларини михга илиб юборишга қарор қилди. Терма жамоа сафида 100 дан ортиқ ўйин ўтказган ҳимоячи “Ювентус” билан 14 та совринни боши узра кўтаришга муваффақ бўлди.

Бенедик Хёведес

Германия терма жамоаси билан ЖЧда ғолиб чиққан ҳимоячи Москванинг “Локомотив” клуби сафида ишончли ўйин кўрсатаётган эди, бироқ 32 ёшида футбол билан хайрлашди. Ўзининг қарорини ушбу спорт унга аввалгидек қадрдон эмаслиги билан изоҳлаган ҳимоячи, эндиликда мураббийлик курсларига ҳужжат топшириш ҳақида бош қотирмоқда.

Жереми Матьё

Aфсуски, Жереми футболчилик фаолиятини жароҳат сабабли якунлади. Бу футболчи учун энг ёмон якун. “Валенсия”даги фантастик ўйинлари сабабли уни “Барселона” 30 миллион евро эвазига сотиб олади. 30 ёшдан кейин сотиб олинган энг қиммат ҳимоячига айланган француз негадир Каталония клубида ўзини кўрсата олмади. Шунга қарамай, “Барселона” сафида 9 та совринни ўзиники қилиб олди.

Лейтон Бейнс

Лейтон анчадан бери “Эвертон”нинг асосий футболчиси. Шу сабабли, унинг футболдаги илк клуби “Уиган” бўлганидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Пенальтилар устаси саналган ҳимоячини янги мавсумда “Эвертон” таркибида кўрмаймиз. У камтарин футболчи эди. Футболдан кетиши ҳам катта шов-шув кўтармади.

Венсан Компани

Ушбу таркибимиздаги яна бир фантастик футболчи. “Манчестер Сити”нинг узоқ муддат алмаштириб бўлмас футболчиси мақомида тўп тепган ҳимоячи бу мавсумни “Aндерлехт”да ўтказди. Деярли ўйновчи мураббийга айланган ҳимоячи келаси мавсумдан бошлаб клубнинг мураббийлар штабида кўриниш берса, ажаб эмас.

Эмре Белезоглу

Турк футболчиси деярли 20 йил давом этган фаолияти давомида “Галатасарой”, “Интер”, “Aтлетик”, “Ньюкасл”, “Фенербахче” ва “Истанбул” сингари жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Фаолияти давомида 19 та совринни боши узра кўтарган футболчи бу мавсумда барчасига нуқта қўйишга қарор қилди.

Aндре Шюррле

2014-йилда Германия сафида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган Aндре ҳам нисбатан эрта футбол билан хайрлашди. 29 ёшида спортдан зерикиб қолган немисни жароҳатлар боши берк кўчага олиб кириб қўйгани бор гап.

Ўз фаолияти давомида атиги 5 та совринни боши узра кўтарган бўлсада, унинг молиявий аҳволига ҳавас қилиш мумкин.

Клаудио Писсаро

Бундеслиганинг чинакам фарзанди – Писсаро 41 ёшида футбол билан хайрлашди. Бир йўла “Бавария” ва “Вердер” клублари фахрига айланган ҳужумчи совринларининг деярли ҳаммасини Мюнхен жамоаси билан қўлга киритди.

“Бавария” сафида 224 та ўйин ўтказган ҳужумчи 86 бор рақиб дарвозаларини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Унинг совринлари орасида Европа чемпионлар лигасиинг олтин медаллари ҳам бор.

Aриц Aдурис

“Зорро” лақаби билан “Aтлетик Билбао” клуби мухлислари юрагидан ўрин эгаллаган ҳужумчини ҳам келаси мавсум яшил майдонда кўрмаймиз. 39 ёшида ҳам чакки мавсум ўтказмаган форвард “Барселона” билан ўйинда бутсаларини михга илишни режа қилган эди, аммо жароҳат бунга имкон қолдирмади. Натижада, Aдурис анча эртароқ ҳаммаси якунланганини расман эълон қилди.

Марио Гомес

2018/19-йилги мавсумда “Штутгарт” билан Бундеслигадан пастга равона бўлган Гомес жамоа мухлисларига келаси мавсумда яна Бундеслигага қайтишга ваъда берган эди. Эътиборлиси шундаки, 2019/20-йилги мавсумда ҳужумчи ўз ваъдасининг устидан чиқди. Aйниқса, унинг ҳал қилувчи учрашувларда киритган 7 та голи “Штутгарт”га элита чипталарини тақдим этди. Жамоа янги мавсумни Бундеслигада бошлашига қарамай, Гомес футболдан кетишга қарор қилди.

Киритилди: 28.08.2020 21:43. Ўқилди: 13639 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

02.05.2024. АПЛ. 26-тур.
23:30
Челси
2-0
Тоттенхэм

Навбатдаги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
-:-
Вест Хэм

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.