Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳоланд бир мавсумда порлади(ми)?

Норвегия миллий терма жамоаси ҳамда Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Браут Ҳоланд ўтган мавсумда катта саҳнага чиққан юлдузлардан бири бўлди. Унинг майдонни кўра олиши, кучли ва аниқ зарбалари ҳамда старт тезлигининг юқори эканлиги мухлислар эътиборини жалб қила олди. 20 ёшли иқтидор эгаси 2020 йилнинг январ ойида "Боруссия Дортмунд" сафига келиб қўшилганди. Германия Бундеслигасида Роберт Левандовски ва Тимо Вернер каби топ ҳужумчилар рақобатига яна бир рақобатчи келиб қўшилди. Ерлинг "асаларилар" таркибидаги дебют ўйинини 18 январь куни "Aугсбург"га қарши ўтказди. 19 ёшли футболчи 56 дақиқада заҳирадан майдонга тушиб хет-трик қайд этади. Бу учрашувдан сўнг барча Ҳоланд учун сарфланган 20 млн евро бекор кетмаганлигига амин бўлган бўлишса, "Кёлн"га қарши баҳсдаги дубл буни яна бир карра исботлаб берди.

Келиши биланоқ Германия чемпионатини ёндиришни бошлаган фавқулотда иқтидор эгаси Европа Чемпионлар лигасида ҳам ўз ишини усталик билан бажаришни бошлаб юборади. Хусусан жорий мавсумда даҳшатли ўйин кўрсатиб келаётган Парижнинг ПСЖ жамоасига қарши дастлабки баҳсда Ҳоланд Кейлор Навас дарвозасини икки бор ишғол этиб яна бир бор ўзини кўрсата олди. Гарчи, Дортмундликлар ЕЧЛда ПСЖ қаршилигини енга олмаган бўлса-да, ёш Ҳоланд турнирни 10 та(8таси Ред-Булл Залцбург таркибида) гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Бир қарашда 20 ёшли форвард бир мавсумда пайдо бўлиб қолгандек. Aммо Ҳоланд ўз карерасини 2016 йили "Брайн" жамоаси сафида бошлаганди. Дастлаб қанот вингери сифатида майдонга тушган ёш Эрлинг икки уч ўйиндан сўнг номинал ҳужумчи номини олади. 2019 йилда "Ред-Булл Залцбург"нинг асосий фигураларидан бирига айланиши билан бир қаторда, Ҳоланд Норвегия U20 терма жамоасида ҳам катта муваффақиятга эриша бошлайди. Жумладан 2019 йил Польшанинг Любин шаҳрида бўлиб ўтган ФИФA U20 Жаҳон чемпионатида Норвегия U20 термаси гондураслик рақибларини 12:0 ҳисобида мағлуб етади. Ушбу баҳсда қаҳрамонимиз рақиб дарвозасини 9 бор ишғол этиб, янги рекордни ўрнатади. Турнир якунида Эрлинг Браут Ҳоланд "Олтин бутса"ни қўлга киритади.

Кўриб турганимиздек йиллар давомида ўсиб келаётган ёш ҳужумчи шу пайтга қадар мана шундай ажойиб ўйинлар кўрсатиб келмоқда.

Aйни дамда Ҳоланд терма жамоа ва клуб сафидаги барқарор ўйинлари билан Европанинг бир қанча гранд жамоалари назарига тушишга ҳам улгурган. Инглиз нашрларининг хабар беришича "Челси", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари норвегиялик форвардга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

ШAХБОЗ Қаҳҳоров тайёрлади

Киритилди: 20.10.2020 06:26. Ўқилди: 4345 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.