Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Улар бошқа клубга ўтиши шарт!

Stadion.uz аллақачон гранд клубларда тўп суриш даражасига кўтарилган, аммо ҳали-ҳамон ўртамиёна жамоаларда тўп сураётган футболчилар билан таништириб ўтади. 

Адама Траоре 

«Вулверҳемптон» клуби вингери сўнгги мавсумларда катта ўсишга эришди. Унинг майдондаги тезлиги, жисмоний имкониятлари киши кўзини қамаштиради. Боз устига, қаҳрамонимиз арсеналида энди зарба ва сўнгги узатмалар ҳам пайдо бўлмоқда. Бу қувонарли ҳолат. Ўтган мавсумни Адама жуда ёрқин ўтказди. Шу боис, Испания терма жамоасидан таклиф ҳам олди. Қисқа муддат ичида бир нечта гранд клублар эътирофига сазовор бўлди. Бугунги кунда уни су ўз сафида кўришни истаган жамоалар етарлича топилади. Улар қаторига «Ювентус» ва «Барселона» сингари гранд клубларни қўшиб қўйишимиз мумкин. «Барселона» клуби академиясида тарбияланган Траоре бугунги кунда АПЛнинг энг тезкор футболчиси саналади!

Мемфис Депай

Қаҳрамонимиз бунга қадар гранд жамоада тўп сурган, аммо тақдирнинг имкониятини қўлидан чиқарган эди. Энди эса, унда бу хатолардан хулоса чиқарган холда янги даражага кўтарилиш имконияти бор. «Манчестер Юнайтед»даги омадсиз мавсумлардан сўнг, Депай «Лион» билан шартнома имзолади. Бугунги кунга қадар Депай 159 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобида 59 та гол ёзиб қўйди. Шунингдек, 47 та ассист ҳам унинг ҳисобида мавжуд. Бундай сермаҳсул ўйин грандлар эътиборидан четда қолмаслиги аниқ. Боз устига, Мемфис терма жамоанинг бугунги кундаги юзи саналади. У билан терма жамоада бирга ишлаган Роналд Куман Каталонияга кўчиб ўтгач, биринчи бўлиб Депайнинг трансферини амалга оширишни раҳбариятдан илтимос қилди. Футболчининг ўзи ҳам бошқа клубга ўтиш ниятида. Шу боис, «тақачилар» томонидан таклиф қилинган янги шартномадан воз кечди. Катта эҳтимол билан ёзда, биз Депайни гранд клублардан бирида кўришимиз мумкин. 

Ришарилсон 

Бразилиялик футболчи АПЛдаги ўзининг саргузаштларини «Уотфурд» клубида бошлади. Ришарилсон қисқа муддатда кўплаб жамоалар эътиборини ўзига қаратди. Уни қўлга киритишни истаганлар кўп эди, аммо «Эвертон» ҳаммадан яхшироқ таклиф билан чиқди. «Ирислар» 40 миллион еврони 20 ёшли футболчига сарфлаб юборишди. Тан олиш лозим, бу трансфер тўлиқ ўзини оқлади. Ришарилсон янги жамоаси сафида 88 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобида 33 та гол ёзиб қўйишга улгурди. Боз устига, юлдузлар билан тўлиб тошган Бразилия терма жамоасидан ҳам чақирув олди. Унинг ҳисобида ҳозирда терма сафида киритилган 8 та гол мавжуд. Ундаги прогресс сабабли тўп клублар «Эвертон»га таклиф билан чиқишни бошлаб юборишган. Маълумотларга қараганда, «Арсенал» , «Тоттенҳем» ва «Челси» футболчини ўз сафида кўрмоқчи. 

Микел Оярасабаль

МИкел Аллақачон даража борасида «Реал Сосьедад»дан ўзиб кетди. Эндигина 23 ёшга тўлган бўлсада, у клуб сафида 210 та ўйинда иштирок этишга улгурди. 57 та гол ва 38 та ассист ярим ҳимоячи учун ажойиб кўрсатгич. Майдонда ақл билан ҳаракат қилувчи, ўйинни ўқий оладиган Оярасабаль учун аллақачон Европа грандлари кураш олиб боришмоқда. Испаниянинг грандларидан ташқари, «Сити» ва «Арсенал» ҳам баскни ўз сафида кўриш орзусида. Сўнгги маълумотларга қараганда, «Реал Сосьедад» ўз футболчининг трансферидан 80 миллион евро ишлаб олмоқчи. Сабаби, Микел даражасидаги футболчилар ўртамиёна клубларда узоқ қолмаслиги аниқ. 

Деклай Райс

Англия футболининг эртаси саналган Райс эндигина 21 ёшга тўлди. Шундай бўлсада, унинг ҳисобида аллақачон 120 та ўйинда иштирок этишга улгурди. Асосан майдон марказидаги тўқнашувларда фаоллиги билан кўзга ташланган футболчи Френк Лемпарднинг асосий нишони бўлиб турибди. Уни кўплаб мутахассислар янги Рой Кин бўлишини тахмин қилишмоқда. Курашлардан қочмайдиган, жисмонан бақувват футболчи учун кураш тобора авжига чиқмоқда. Айни дамда, «Вест Ҳем» ярим ҳимоячини 100 миллион еврога баҳоламоқда. «Болғачилар» шу йўсинда уни кўпроқ ўз таркибида олиб қолмоқчи. Агар қаҳрамонимиз шу темпда ўйин намойиш этса, бу суммани тўлайдиганлар ҳам топилиши турган гап.

Киритилди: 19.12.2020 23:05. Ўқилди: 12326 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
5-0
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

11.05.2024. АПЛ. 37-тур.
21:30
Ноттингем Форест
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.