Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол тарихидаги энг қиммат 15 ёшли футболчилар (Топ 10)

Stadion.uz сайёрамиздаги энг қиммат ёш футболчилар ҳақида ўз ўқувчилари билан фикр алмашади.

Ганнибал Межбри - «Монако» 1,1 миллион евро

15 ёшли ярим ҳимоячини 2017 йилда «Монако» 1,1 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди. Франциянинг қуйи лигасидаги клублардан бири 15 ёшли футболчи сабабли 1 миллион евро ишлаб олгани таҳсинга сазовор. Орадан икки йил ўтгач, Ганнибални «Монако» «Манчестер Юнайтед»га 10 миллион евро эвазига сотиб юборди. У бугунги кунда «қизил иблислар» академиясидаги энг ёрқин футболчилардан бири саналади.

Юсуф Мерсин - «Ливерпуль» 1,2 миллион евро

Англияда истиқомат қилувчи турк футболчиси учун «Ливерпуль» 1,2 миллион еврони сарф этган эди. 15 ёшли ўспирин учун бундай сумма жуда катта. Ҳатто, у гранд клуб томонидан таклиф этилган бўлса ҳам. Афсуски, «Ливерпуль»да Мерсин ўзини тўлиқ намойиш эта олмади. «Миллуол» сафига қайтиб кетишга мажбур бўлди. Бугунги кунда у Англиянигн 5-дивизион вакили шарафини ҳимоя қилмоқда.

Игнаси Микел - «Арсенал» 1,25 миллион евро

16 ёшига қадам қўйишидан бир неча ой илгари Лондон клуби «Барселона» академияси тарбияланувчиси билан шартнома имзолайди. Клубга катта умидлар билан қабул қилинган Микел атиги 14 та ўйинда иштирок этди холос. Оқибатда, 2013 йилда уни «Арсенал» ижарага беришни бошлади. Ҳозирда, қаҳрамонимиз «Леганес» шарафини ҳимоя қилмоқда. Афсуски, у ерда ҳам уни асосий таркиб футболчиси деб бўлмайди.

Хашим Мастур - «Милан» 2,1 миллион евро

2012 йилда Миланнинг «Милан» клуби 15 ёшли «Реджина» футболчиси учун 2 миллион евро сарф этишдан қўрқмади. Раҳбарият ёш иқтидор эгаси келажакда «Милан»га катта совринлар олиб беришини тахмин қилган эди, аммо бу амалга ошмади.

18 ёшга қадар ўзини кўрсата олмагач, «Милан» у билан шартномани бекор қилди. Кейин, Мастур бутун Европани кезишни бошлади. У Грециянинг иккинчи лигасида ҳам ўзини намойиш эта олмагач, яна «Реджина»га қайтиб келди.

Жорж Грин - «Эвертон» 2,3 миллион евро

2011 йилда «Бредфорд»нинг 15 ёшли футболчиси учун курашда «Эвертон» ғолиб чиқди. Кураш шу қадар авж олдики, ҳатто бир ҳафтада Грин учун талаб қилинаётган сумма 2,3 миллион еврога кўтарилиб кетди. Афсуски, «Эвертон»да Грин ўзини умуман кўрсата олмади. Кейин, бутун Британия бўйлаб саёҳат бошланди. Бугунги кунда у Англиянинг 7 лигасида тўп сурмоқда.

Шеё Оджо - «Ливерпуль» 2,5 миллион евро

«Эвертон»нинг ҳамшаҳари «Ливерпуль» ҳам ўспиринларга ишониб яхшигина суммани ҳавога учириб юборганлар қаторида мавжуд. 2011 йилда Оджо «Ливерпуль»га 14 ёшда ташриф буюрди. Қаҳрамонимиз жамоа сафида 13 та ўйинда иштирок этди ва ҳатто битта гол ҳам киритди. 20 ёшда ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Англия билан чемпионликка ҳам эришди, бироқ омад унга «Ливерпул»да кулиб боқмади. У ҳозирда Чемпионшипдаги жамоаларда тўп сурмоқда.

Чарли Мусонда - «Челси» 2,5 миллион евро

Англия лига кубоги, ёшлар ўртасидаги ЕЧЛ ва Шотландия кубогида зафар қучган бўлсада, бельгиялик футболчини омадли деб бўлмайди. У ўз вақтида сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчиларидан бири эди. Афсуски, 2019 йилда жароҳат олган футболчи ҳали-ҳамон яшил майдонга қайтгани йўқ. 2012 йилда «Андерлехт»дан харид қилинган футболчи ҳали «Челси» учун айтарли ҳеч нарса намойиш этгани йўқ.

Хосе Позо - «Манчестер Сити» 2,8 миллион евро

«Реал Мадрид» жамоаси академиясида тарбияланган бўлсада 14 ёшида уни «Манчестер Сити» ўз сафига қўшиб олади. 2012 йилда Англия кўчиб ўтган ўспирин 5 йил давомида жамоа асосий таркибига кириш учун ҳаракат қилди. Якунда эса, атиги 4 та ўйин. Шартномаси якунлангач, уни «Сити» қўйиб юборди. 2018 йилдан бери «Райо Валекано» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жермейн Пеннант - «Арсенал» 3 миллион евро

15 ёшида Пеннатни супер юлдуз бўлиши тахмин қилинган эди. Шу боис, Лондон клуби 3 миллион еврони сарф этишга қарор қилди. Афсуски, бу трансфер омадсизликка юз тутди. Кейинчалик, Пеннант ўзини тиклаб олиш учун «Ливерпул» ва «Лидс» жамоаларида уриниб кўрди, бироқ барчаси омадсиз якунланди. Қаҳрамонимиз 35 ёшга қадар Ҳиндистон чемпионатида ҳам тўп сурди. Ватинга қайтгач, айрим қилиқлари сабабли 7 лига вакили у билан ўртадаги шартномани бекор қилди.

Фран Мерида - «Арсенал» 3,2 миллион евро

Мерида ҳақида кўпчилик ҳатто эшитмаган ҳам бўлса, ажаб эмас. 15 ёшли футболчи учун 2005 йилда Лондон клуби «Барселона»га 3,2 миллион евро тўлаб берган эди. Унга ишонч билдиришди, бироқ бу ишончни Фран ўз фойдасига ишлата олмади. Келажакда янги Робер Пирес бўлиши тахмин қилинган Мерида бугунги кунда 30 ёшда. У анча йиллардан бери «Сегунда» клубларида тўп сурмоқда.

Киритилди: 30.12.2020 00:28. Ўқилди: 13019 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
23:45
Брайтон
1-2
Челси

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.