Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хорватча тўнтариш, ёхуд Европани забт этаётган «Динамо Загреб» тарбияланувчилари

Узоқ вақт давомида футбол клублари ёш футболчиларни тарбиялашга мўлжалланган болалар ва ўсмирлар академияларини ташкил қилиб келмоқдалар. Айниқса, сўнгги йилларда, ўз тарбияланувчиси орқали жамоани кучайтиришга, ҳамда кучли чемпионатларга сотиш орқали даромад қилаётган клублар кўпайиб бормоқда. Футбол тарихида бундай академиялар жуда кўп. Мисол учун, «Порту», «Аякс», «Монако», «Сантос» футбол мактаблари бунга ёрқин мисол. Аммо яна бир шундай футбол сир-асрорларини ўргатадиган акдемия борки, ўзидан кучли футболчиларни етиштирибгина қолмай, катта пул эвазига сотишган ва жамоага катта фойда олиб келишган. Бу Хорматиянинг «Динамо Загреб» жамоаси мактаби. Мазкур клубда, сўнги йилларда жуда кучли футболчилар етишиб чиққан ва ҳозир Европанинг топ жамоаларида тўп суриб келмоқда. Ҳозир биз сизлар билан мазкур футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

8. Андрей Крамарич

«Хоффенхайм» жамоаси ҳужумчиси

1992 - йилда туғилган Андрей болалаигидан футболга нисбатан иштиёқи кучли бўлган. Хорват олти ёшида Загребнинг «Динамо» мактабида футбол ўйнашни бошлаган. У «Динамо» болалар ва ўсмирлар жамоасида ўйнаб юрганида, турли турнирларда 450дан ортиқ голлар урди ва бу ёш футболчилар ўртасида клуб рекордчисига айланганди. Иқридорли футболчи 2009 -йилда «Динамо Загреб»нинг асосий жамоасига чақирув олади. Дебютини эса, Хосип Тадични ўрнига тушиш билан бошлаган. Ушбу ўйин Крамарич учун биринчи мавсумдаги ягона бўлган. Крамарич кейинчалик, Хорватиянинг бошқа, «Локомотив», «Риека» каби жамоаларида ҳам ўйнади ва 2006 - йилда бошқа мамлакат, Англиянинг «Лестер» жамоасига кўчиб ўтади. Туманли Альбионда бироз омади чопмаган футболчи, бир мавсумдан сўнг, Германиянинг «Хоффенхайм» клубидан ўз омадини синаб кўради. Ҳозиргача, мазкур жамоа шарафини ҳимоя қилиб келаётган Андрей, ушбу клуб сафида 145 марта майдонга тушиб, ўз ҳисобига 72 голни ёздириб қўйган. 2014 - йилдан бери Хорватия миллий терма жамоси аъзоси ҳисобланади.


7. Деян Ловрен

«Зенит» жамоси ҳимоячиси


Фаолияти давомида, «Лион», «Саутгемптон», «Ливерпуль» каби жамоаларда ўйнаган Деяннинг ҳам, фаолиятини бошланиши Хорватиянинг пойтахтидаги жамоада бошланган. Ловрен шунчалик, иқтидорли эдики, 2004 йилдан, 2006 йилгача акдемия таркибида бўлган. Икки мавсумдан кейин эса, асосий жамоа сафига қўшилган. Кейинчалик, загребликлар уни Хорватиянинг бошқа жамоаси, Интер сафига ижарага беришади. Икки йил давомида «Интер» ҳимоясида ишончли тарзда ҳаракат қилган. Ўшандан сўнг, «Лион»га, кейин эса Англиядаги саргузаштлари бошланган. Ҳозирги кунда Санкт-Петрбургнинг «Зенит» жамоаси сафида ўйнамоқда.


6. Дани Ольмо

«Лейпциг» жамоаси ярим ҳимоячиси


Миллати испан бўлган бу футболчи, гарчи биринчи «Эспаньол» ва «Барселона» жамоалари акдемиясида тўп сурган бўлсада, бахтини айнан Хорватиядан топади. 2014 - йилда, «Динамо» сафига қўшилган Ольмо бир неча йил давомида, мазкур жамоа таркибида футбол сир-асрорларини ўрганади. Загребликлар сафида 6 мавсум давомида тўп сурган, Дани 80 учрашувда майдонга тушиб, 20 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 2020 - йилда ундаги қобилиятни сезган, Германиянинг «Лейпциг» жамаоси скаутлари эътиборини тортади. Айни пайтда мазкур жамао билан Германияда ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда. Дани Ольмо 2019 - йилдан бери Испания терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.


5. Милан Бадель

«Женоа» жамоаси ярим ҳимоячиси

Элдор Шомуродовнинг жамоадоши ҳисобланган Миланнинг ҳам футболдаги йўллари, айнан «Динамо» жамоаси сафида бошланган. 2002 - йилдан, то 2007 - йилгача загребликлар академиясида футболдаги бошланғич таълимни олган. 2013 - йилгача, ушбу жамоа сафида ажойиб ўйинлар кўрсатиб, 113 баҳсда, 25 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган. Кейинги фаолияти эса, Германиянинг «Гамбург», Италиянинг «Фиорентина» ва «Лацио» каби жамоаларга боғланган. Италиядаги даврининг энг ажойиб пайтлари, айнан «Фиоринтина» билан боғлиқлигини айтиб ўтишимиз, жоиз. Чунки, флоренцияликлар сафида 108 учрашувда майдонга тушиб, 6 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Бу албатта таянч ярим ҳимоячиси учун яхши натижа. 2020 -йилдан бери, «Женоа» аъзоси ҳисобланган Милан Бадель, генуяликларнинг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

4. Шиме Врсалько

«Атлетико Мадрид» ҳимоячиси


Врсалько 1992 - йилда Хорватиянинг Риека шаҳарчасида таваллуд топган, болалик пайтларида ҳаваскор «Задар» жамоаси академиясига қатнаб юрган. Ундаги қобилиятни сезган Загреб жамоаси скаутлари тезда ёш футболчини жамоага таклиф қилишади. Аввалига Загребдаги дастлабки пайтларда бироз қийналган бўлсада, кейинчалик ўзини кўрсатишни бошлайди. «Динамо» ёшлар жамоасида икки мавсум ҳаракат қилганидан сўнг, 2008 - йилдан асосий жамоа сафига таклиф қилинади. 2013 - йилгача пойтахтликлар шарафини ҳимоя қилганидан кейин, Италиянинг «Женоа»сига таклиф қилинади. Карерасининг қолган даврларини ҳам кучли жамоаларда ўтказмоқда. Хусусан, Италиянинг «Сассуоло» клубида ҳам икки мавсум тўп тепган. Кейинчалик, «Атлетико» сафига бориб қўшилган ва ҳозиргача «матрасчилар» ҳимоя марказида ишончли ўйинлар кўрсатмоқда.

3. Марио Манжукич

«Милан» жамоаси ҳужумчиси


Хорватиянинг энг тажрибали ва иқтидорли ҳужумчиси ҳисобланган Манжукич ҳам, футболдаги дастлабки таълимни «Динамо Загреб» жамоси академиясидан олган. Марио Хорватияда унча кўп қолмаган, чунки ундаги голни сезиш қобилиятини тезда бошқа жамоа мураббийлари пайқашаган. 2010 - йилда загребликлар футболчини Германиянинг «Вольфсбург» жамоасига трансфер қилади. «Бўрилар» сафидаги Манжукичнинг ажойиб ўйинлари, «Бавария» эътиборига тушди ва тезда хорватияликни ўз жамоасига қўшиб олади. Марио «немис машинаси» сафида икки марта Германия чемпиони, икки марта Суперкубоги, Чемпионлар лигаси, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигига эга чиққан. Карерасининг қолган қисмида, «Атлетико Мадрид», «Ювентус» «Ал Духайил» каби жамоаларда ҳам тўп суриб, жуда кўп совринларга эга чиқишга улгурган. 2021 - йилада эса, Италияга яна қайтди. Фақат, «Милан» сафига бориб қўшилди. Балки, миланликлар билан Европа Лигасида қатнашиб, яна бир совринга эга чиқар. Кузатамиз.


2. Матео Ковачич

«Челси» жамоси ярим ҳимоячиси


Ковачич 1994 - йилда Австрянинг Линц шаҳрида таваллуд топган. лекин миллати хорват бўлганлиги учун, Хорватия мамлакати миллий терма жамоасида ўйнаб келади. Матео болалик йилларида футболни Австриянинг «ЛАСК» жамоаси академиясида бошлаган бўлса ҳам, кейинчалик «Динамо Загреб» ёшлар клуби сафига бориб қўшилган. Футболчилик фаолияти ҳам айнан, шу жамоа сафида бошлаганини ҳам айтиб ўтиш зарур. 2007 - йилдан, 2009 - йилгача мазкур футбол жамоасининг ёшлар таркибида ўйнаб келган. 2009 - йилдан сўнг, асосий жамоага жалб қилинган Ковачич пойтахт жамоаси сафида 2012 -йилгача, тўп суриб, 6 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Кейин эса, «Интер» клуби, мазкур футболчини сотиб олган. Миланликлар сафидаги ажойиб ўйинидан сўнг, Мадриднинг «Реал» клуби эътиборига тушган, лекин «қаймоқранглилар» сафида кўпинча захирадан майдонга қўшилгани ва етарлича амлиётга эга бўлмаётганлиги сабабли ушбу клуб сафидан кетишга қарор қилади. Буни пайқаган «Челси» мутахасисилари тезда футболчини жамоага таклиф қилади ва ҳозиргача лондонликлар сафида ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда.

 

1. Лука Модрич.

«Реал Мадрид» жамоаси ярим ҳимоячиси

Луканинг болалик йиллари анча қийинчиликда ўтганидан хабарингиз бор. Жисмоний ҳолати ҳам яхши бўлмага, лекин шундай бўлсада ҳеч қачон ортга чекинмаган. Модрич футболдаги дастлабки таълимни, «Задар» ҳаваскорлар жамоаси академияси таркибида олган бўлсада, футболдаги асосий сир-асрорларни «Динамо» клубида ўрганган. Тажрибали хорват 2002 - йилдан, 2008 - йилгача загребликлар сафида тўп сурган ва унинг ҳаракатлари ҳам скаутлар назаридан четда қолмаган. 2008 - йилнинг ўзида Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби футболчига харидор бўлди. Лука «шпорлар» сафида 4 йил давомида ажойиб мавсумни ўтказди. Шундан кейин, унга янада каттароқ жамоалардан таклифлар туша бошлади. Улар орасидан Модричга энг ёққани «Реал Мадрид»нинг таклифи бўлди ва хорват мадридликлар сафига бориб қўшилди. Ҳозиргача «қаймоқранглилар» сафида жуда кўп совринларга эга чиқишга улгурган. Хусусан, Чемпионлар Лигаси, Супер кубоги, клублар ўртасидаги ЖЧ, шунингдек Испания чемпионлиги, Кубоги ва Супер кубоги каби мусобақалар олти медали Модричнинг совринлар жавонидан жой олган. Қолаверса, Лука етакчилигидаги Хорватия миллий терма жамоаси ҳам ажойиб ўйинлар кўрсатмоқда ва 2018 - йилги кумуш медалларни қўлга киритишда ҳам, айнан Модричнинг хизматлари катта.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Киритилди: 05.03.2021 12:42. Ўқилди: 6778 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.