Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Чемпионлар лигаси ғолиби янги трансферлар учун курашади

«Челси» клуби учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этган Портудаги ажойиб ғалабадан сўнг, «кўклар» устози Тухель янги трансферлар учун курашга киришиш истагида.

Хабарларга кўра, у ёзги трансферлар учун клуб раҳбариятидан тахминан 200 миллион фунт сўрайди. Лондонликлар устози жамоасининг ҳар бир чизиғи – ҳимоя, ҳужум ва яримҳимоя зоналарини кучайтириб олмоқчи. Шунингдек, хабарларда айнан қайси позиция ўйинчилари сотиб олиниши мумкинлиги ҳам айтиб ўтилган. Унга кўра, Портудаги фантастик ўйинларига қарамай, Рис Жемйс учун кучли рақобат ярата оладиган прототип режаланган. Қолаверса, Тимо Вернер янада ўсиши учун унга ҳам рақобатчи харид қилиниши мумкин.

«Телеграф» нашрига кўра, Томас Тухель шорт-листига олти нафар юлдуз футболчилар киритилган. Ушбу катта номлар таркибида Харри Кейн ҳам мавжуд. Ушбу ёзда «Тоттенхэм»дан кетиши айтилаётган ҳужумчи учун «Челси» жиддий даъвогарлик қилиши мумкин. Шунингдек, АПЛнинг "Олтин бутса" ҳамда "Best Playmaker" совринини қўлга киритган футболчини Манчестер шаҳрининг ҳар иккала клуби ҳам ўз либосида кўриш истагида. Кейн трансфери 150 миллион фунт атрофида баҳоланиши тахмин қилинган.

Шорт-листнинг кейинги номи ҳам маълум. Ушбу ном, «Интер» билан жорий мавсум Италия чемпионига айланган Ромелу Лукакудир. Ҳужумчи жорий мавсумда А серияда 24 та гол уришга муваффақ бўлган. Бельгиялик футболчи Милан шаҳри клубида молиявий муаммолар борлиги туфайли трансфер бўлиш эҳтимоли мавжуд. Унинг нархи 100 миллион фунт стерлинг атрофида бўлади. Лукаку Чемпионлар лигаси финалини ўз агенти билан стадиондан туриб кузатган. Бу эса хабарнинг ишончлилигини англатади.

Германиялик мутахассиснинг кейини нишони — «бўрилар» яримҳимоячиси Адама Траоре. Тухель ушбу футболчини тезроқ сотиб олиш ниятида. Испаниялик футболчи хариди, юқорида айтилгандек, Жеймсга рақобат уюштириш ниятида кўзланган трансфердир.

Клуб «Мюнхенгладбах» футболчиси Йонас Ҳофманн учун ҳам яхши таклиф ҳозирлаган. 28 ёшли футболчи яримҳимоядаги ишларда асқотишига мумкин. «Челси»га Ҳофманнинг Бундеслигадаги ўйинлари маъқул келди. Йигирма битта ўйинда 11 голга узатма амалга оширган немис футболчиси «шпорлар» ва «Лестер»нинг ҳам нишонига айланган.

«Челси» ҳамшаҳар клуби – "Вест Хэм" билан Деклан Райс трансфери учун музокараларга киришиши мумкин. Аммо масала бироз мураккаб. «Болғачилар» 22 ёшли футболчиси учун 100 миллиондан кам нарх белгиламайди. Шу сабабли, клуб арзонроқ вариантни қўллаш ниятида. «Кўклар» скаути назарига тушган «Монако» вакили — Орельен Тчуамени хариди нисбатан енгилроқ битади.

Лондонликлар трансфер бюджети ушбу ёзда бир неча футболчилар сотуви эвазига ортиши мумкин. Жумладан, Тэмми Абрахамни 40 млн. эвазига сотиш режалаштирилган. Шунингдек, ижарадаги футболчи, Фикайо Томори билан «Милан» доимий шартнома имзолаш ниятида.

Трансферлар юзасидан Тухель қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Янги мавсум учун икки ёки учта янги ўзгаришлар киритиш яхши таъсир беради. Жамоага ҳар доим янги қувват ва янги ғоялар керак. Бизга ортиқча футболчиларни кераги йўқ. Ҳамма ҳаракатлар режа асосида амалга оширилади. Таркибимиз асосан ёш ўйинчилардан иборат. Менга бу ёқади ва улар билан ўсиш яхшироқ кўзга ташланади".

Жалолиддин Исматов.

Киритилди: 01.06.2021 09:42. Ўқилди: 5959 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.