Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Итальянча иш: Антонио Конте АПЛнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланадими?

«Интер» клубини чемпионлик шоҳсупасига етаклаган италиялик мутахассис, жамоадан кетиши ҳақида эълон қилинди. Эндиликда, Европанинг топ-клублари ушбу мураббий фаолияти билан қизиқмоқда.

«Челси»нинг собиқ мураббийи "Тоттенхэм" билан музокараларга киришганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Кўплаб нуфузли нашрлар ушбу янгилик амалга ошишини кутиб туришибди. Ҳозирги кунда АПЛ мураббийлари орасида Пеп Гвардиоланинг маоши энг кўпидир. «Шпорлар» сафига ўтиш муваффақиятли амалга оширилса, Конте бу борада иккинчи сифатида эътироф этилади.

«Тоттенхэм» клуби хўжайини Даниел Леви бошқарувга Антониодан яхшироқ вариант кўрмаётганини билдирди. Шунингдек, айнан Леви томонидан катта маош ваъда қилинганлиги айтилмоқда. «Миррор» нашри хабарига кўра, Конте йилига 15 миллион фунт-стерлинг миқдорига тенг бўлган маош билан таъминланади. 51 ёшли мутахассисни берилаётган иш ҳақи қониқтирса ҳам, клубда ўзига яраша юқори мавқе учун курашади. Жумладан, раҳбариятга ўзининг шартлари, юлдуз футболчиларни олиб қолиш ва бошқа эркинликлар яратиш билан боғлиқ талаблар беради. Конте Англия термаси етакчиси бўлган, Харри Кейн билан ишлашни ҳохламоқда. Раҳбарият, хусусан, Даниел Леви ҳам Кейн трансферини ёпиб қўйиши мумкин ёхуд унга ўта катта нарх белгилайди.

Агарда ҳақиқатдан ҳам италиялик бу таклифга рози бўлса, юқорида айтилгандек, фақат Пепгина ундан кўп пул ишлаб топадиган АПЛдаги ягона босс бўлади, холос. «Барса»нинг собиқ мураббийи «Сити»да ҳар мавсум учун тахминан 20 миллион фунт маош олади. Контенинг янги жамоадаги оладиган пули, уни бу борада, «Ливерпуль» бош мураббийи – Юргенн Клопп билан тенглаштиради. 53 ёшли германиялик ҳам «Энфилд»да йилига қарийб 15 миллион фунт маош олади. Лекин у шу пайтгача катта натижалар – чемпионлар лигаси ғолиблигига ҳамда АПЛ чемпионлигига эришган.

Бу мавсумда Англия кубогида ғолиб чиққан «Лестер» бош мураббийи, Бренден Роджерс 2019 йил охирида ойлик маошини йилига икки бараваргача ошириб, 10 миллион фунтга етказган эди. Ҳозирда, у маош борасида, лигада кучли учталикка киради.

Хабарларга кўра, мавсум дебютанти – «Лидс» клуби устози Марсело Бьелса ҳам маош борасида анча илдам. У "қизил иблислар" мураббийи Сульшер ва Чемпионлар лигаси ғолиби, Тухелдан кўра кўпроқ пул ишлаб топмоқда. 65 ёшли аргентиналик мутахассис "Элланд Роад"даги ишлари учун йиллик – 8 миллион билан сийланади.

Солиштириш учун, «Ман.Юнайтед» устози йилига 7,5 миллион фунт, ЕЧЛ ғолиби – «Челси» мураббийи Томас Тухел эса 7 млн. маблағ учун ишламоқда.

АПЛнинг мавсум-2020/2021даги энг кўп маош олувчи мураббийлари (топ-7):

1. Хосеп Гвардиола – 20 млн фунт
2. Юрген Клопп  – 15 млн фунт
3. Карло Анчелотти – 11,5 млн фунт
4. Брендан Роджерс  – 10 млн фунт
5. Марсело Бьелса – 8 млн фунт
6. Уле-Гуннар Сульшер – 7,5 млн фунт
7. Томас Тухель — 7,0 млн фунт

Жалолиддин ИСМАТОВ

Киритилди: 05.06.2021 13:13. Ўқилди: 6843 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.