Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тақдир: Голливуд драмаси учун тайёр сценарий

23 ёшида футболни ташлаб, меҳнат биржаси орқали кийим-кечак дўконида иш топган ва 6 йилдан кейин ЧЛ ғолибига айланган Эдуар Мендининг тарихи.

Бир неча йиллик суд машмашаларидан сўнг Англия чемпионати саккизинчи дивизиони (!)дан АПЛнинг энг яхши тўпурари даражасига кўтарилган Жейми Варди ўткир сюжетли фаолияти билан Голливуд ижодкорлари эътиборида турганди. Мана, яқинда ўта сифатли драма бош қаҳрамони бўлишга муносиб яна бир йигит ўртага чиқди. Гап ЧЛ финалида «Манчестер Сити» футболчиларига гол уриш имкониятини бермаган ҳолда, «шалпангқулоқ» кубокни боши узра баланд кўтарган «Челси» дарвозабони Эдуар Менди ҳақида кетмоқда. Атиги бир йил аввал бу йигитни фақат Лига 1 мухлислари яхшироқ танишарди. Энди у - еврокубоклар шоҳсупасига кўтарилган жамоанинг асосий қаҳрамонларидан бири!

Меҳнат биржаси, либослар дўкони....

Эдуар айни пайт Сенегал миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлсада, унинг ватани - Франция. Ҳарқалай, Менди Гавр яқинидан қўним топган иммигрантлар оиласида дунёга келган. Онаси - сенегаллик, отаси - Гвинея-Бисаудан. Мендилар оиласида футболга қизиқиш ўта кучли бўлиб, ака-укалар асосан тўп тепиш билан вақт ўтказишарди. Улар орасида Лига1 жамоасидан осонгина ўрин олиб, 24 ёшида «Реал» сафига қўшилган Ферлан Менди ҳам бор эди (Эдуар ва Ферлан - яқин қариндош). Лекин қаҳрамонимизнинг ўзи катта дои­рага чиқишига қадар машаққатли йўлни босиб ўтади. Мисол учун, «Гавр» академияси мутахассислари Эдуарнинг дарвозабонлик қобилиятини тўғри баҳолай олмайдилар. Оқибатда у 19 ёшида тўртинчи дивизион вакили «Шербур»да ўйнаш билан чекланади. Боз устига, шу камтарин жамоа таркибига ҳам мустаҳкам ўрнашолмаган Эдуар 4 йилдан кейин эркин агент мақомини олади. Шу тариқа сармоясиз қолган футболчи ҳомиладор рафиқаси билан ота-онаси хонадонига қайтишдан ўзга чора тополмайди. 12 ойлик изланишлари самара бермагач (ўзига клуб тополмаганди), футболчи нима қилишини билмай қолади, чунки агенти ҳам алоқани узиб қўйганди. «Ҳар куни унга SMS-хабар жўнатардим, аммо бирор марта жавоб олмадим. Ниҳоят, трансферлар дарчасининг охирги куни агент алоқага чиқиб, янги жамоа тополмаганини айтди, бош­қа иш қидиришимни тавсия этди», - дея эслайди Менди ўша кунларни.

Хуллас, иложсиз қолган Эдуар лоақал ишсизлик учун ёрдам пули олиш мақсадида меҳнат биржасига боради. Кейин шахсий маълумотларини турли ташкилотларга жўнатиб, суҳбатлардан ўта бошлайди. Бўш вақтда эса дўстлари билан ёки ёлғиз ўзи стадионда шуғулланиб юради. Охир-оқибат, Эдуар эркаклар либослари савдосига мўлжалланган дўкондан иш топади. Шу тариқа 23 ёшли футболчи спортдан воз кечиб, янги соҳада иш бошлашга яқин турганди. Лекин ана шу қалтис паллада мўъжиза юз беради: «Ишсизлик мақоми мен учун тарсакидан ҳам кучлироқ жазо эди. Бундай тушкун ҳолатда ҳар қандай киши ўз салоҳиятига нисбатан ишончни бутунлай йўқотиб қўяр экан. Қисқаси, футболда нимадир қила олишимга шубҳаланиб қолдим. Қарангки, дўконда иш бошлашга келишиб қўйганимдан 8 кун ўтгач, «Марсел»дан таклиф олдим - жамоада тўртинчи дарвозабон ролини бажаришимни айтишди. Эсимда, таклифни эшитиб, «шок» ҳолатига тушгандим».


Профессионаллар биланмашғулотлар, Лига 2 қаҳрамони

«Челси» мухлислари «Шербур»да Эдуар билан бирга ўйнаган Тед Лавига раҳмат айтишлари керак. Мендини ўта оғир паллада айнан у футболга қайтарди. Тед эски қадрдони - «Марсель» дарвозабонлари мураббийи Доминик Бернатович билан боғланиб, кўмак сўрайди. У ўша пайт тўртинчи кипер ўрнига номзод қидираётганди. Эҳтимолки, Доминикка Мендининг эркин агент эканлиги ҳам маъқул тушгандир, аммо уни йигитчанинг 1 йилдан буён амалиётсиз юргани бироз ўйлантириб қўяди. Муҳими, Тед ҳал қилувчи ролни ўйнаб, дўсти учун кафолат беради, шу тариқа мураббийни Эдуарни синаб кўришга кўндиради. Бернатович эса илк машғулотдаёқ кипер чиндан ҳам, чакки эмаслигига ишонч ҳосил қилади. Албатта, Эдуарда техник нуқсонлар кўп бўлиб, унинг ҳаракатларида бўлажак юлдуз хислатларидан нишона ҳам кўринмаганди. Лекин ўта кучли иштиёқи ва ўрганишга чанқоқ эканлиги билан мураббий эътиборини қозонади. «Агар Эдуар яхши ўйнолмаса, мени истеъфога чиқаришлари тайин эди. Зеро, «Марсель» ўта талабчан клуб. Амалда Эдуар билан шартнома тузиш энг муваффақиятли қарорим бўлиб чиқди. У фақат маҳоратини оширишни ўйлар ва ҳар куни соат 8:00да базага етиб келиб, қолганлар тўпланишларига қадар мустақил тарзда тайёргарлик кўрарди», - дейди Доминик. Мендининг ўзи ҳам шиддатли тараққиётидан ҳайрон қолганини тан олганди. У мазкур юксалишни асл профессионаллар ва тажрибали футболчилар билан шуғулланганлиги самараси сифатида баҳолайди. Шунга қарамай, Эдуар асосий жамоадан анча йироқда эди, барибир. Вақт ўтиши билан дарвозабонни ўринбосарлар жамоасига жалб этишади. Кейин Доминик Бернатовичнинг ижобий баҳоси қўл келади - у 2016 йили 24 ёшли киперни «Реймс»га тавсия этади. Менди янги жамоадаги дастлабки мавсумни нисбатан тажрибалироқ Йоанн Карассо «соя»сида ўтказади, навбатдагисида эса «Реймс»нинг элитага йўл олишига асосий дарвозабон сифатида сезиларли улуш қўшади. У ўша мавсум 19та «қуруқ» ўйин ва ишончли ҳаракати эвазига Лига 2нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилади.


Чехга хос салобат, пенальти қайтариш сири

Эдуар тез орада Сенегал терма жамоаси эътиборига тушади ва халқаро мусобақада бўй кўрсатади. У хусусан, Африка Миллатлар кубогида «Челси»нинг дарвозабонлар мураббийи Кристоф Лоллишонда кучли таассурот қолдиради. Бироқ Лондон клуби раҳбария­ти Мендига нисбатан ёшроқ ва келажаги порлоқ кўринган Кепа Аррисабалагани «Атлетик»дан 80 млн. еврога харид қилади. Эдуар эса «Ренн»га ўтади ва ўта ишончли ўйинлари билан жамоанинг 3-ўринга кўтарилиб, ЧЛ йўлланмаси соҳиби бўлишини таъминлайди. Ўша мавсум Эдуар бартараф этилган зарбалар фоизи бўйича Франция чемпионатида энг яхши натижани қайд этганди. «Эду фидокорона меҳнати туфайли юксак савияга эришди. У ўзига нисбатан ўта талабчан, қатъиятли йигит. Шунингдек, жамоадошларидан ҳам фидойилик талаб қилади. Менди жамоамизда атиги 1 мавсум ушланиб турди, лекин худди 10 йилдан буён ўйнаётгандек таассурот қолдирди» - бу «Ренн» дарвозабонлари устози Оливье Сореннинг таърифи.

Вақтида айнан «Ренн»дан «Челси»га ўтган Петр Чех ҳам Мендига қизиқиб қолди. «Кўклар» 2020 йили Тимо Вернер, Кай Хаверц, Ҳаким Зиеш ва Бен Чилуэлл учун каттагина сармоя ажратишди. Лекин Кепанинг омадсизликлари ортидан унга жиддий рақобат тақдим этадиган дарвозабон топиш зарурати ҳам юзага келганди. Жамоа орада Ян Облакка даъвогар бўлди, аммо «Атлетико» словениялик учун 100 млн. евро сўради. Якунда бошқа харажатларни ҳам ҳисобга олган жамоа 4 баравар арзонроқ саналган Менди (трансфери 24 миллион еврога баҳоланди)ни амалда синаб кўришга қарор қилди. Бунда Эдуарнинг дарвоза томон йўлланган тўпни илиб олиш маҳорати муҳим роль ўйнади. Чунки Кепа айни шу масалада хатоларга йўл қўяётганди. Чех ҳам икки касбдоши ўртасидаги тафовутни аниқ пайқади. Кейинчалик маълум бўлишича, Эдуар бу фазилатни ҳам Бернатович қўл остида мукаммаллаштирган экан. Доминикнинг ўзи «Марсел»даги ҳамкорликка оддий изоҳ берганди: «Эдуарнинг қўллари узун ва ҳаводан узатилган тўпларни осонгина эгаллаб олади. Аммо авваллари асосан тўпни пастлаётган пайти ушлаб олишга уринарди. Бошқа дарвозабонлар ҳам худди шундай ўйнашади. Бироқ бу нотўғри. Қисқаси, Мендини учиб келаётган тўпни қарши олиш ва уни пастлашидан аввал илиб олишга ўргатдим. Бундан ташқари, машғулотларда юқорига сакраш пайти унинг ишламайдиган ўнг оёғи билан силтанишига ҳам барҳам бердик. Натижада кипер камчиликлардан тезроқ қутулди». Бернатович айниқса, Мендининг «Манчестер Сити»га қарши ўйинда пенальтини тўсганидан ўзгача фахрланади. Эсланг, Серхио Агуэро рақиб киперини ёш боладек алдашни ўйлаганди. Лекин Эдуар мувозанатни йўқотмади ва тўпни енгилгина илиб олди: «Пенальти пайти керакли вақтдан эртароқ ўрнидан қўзғалиши туфайли унга кўп танбеҳ берардим, доимо шошмасликка чақирардим. Қисқаси, сакрашга шай ҳолатда қанча узоқ турса, тўпни қайтариш имконияти шунча ортишини алоҳида уқтирганман».


29 ёшида ЧЛ ғолиби...

Тўртинчи дивизион жамоасига ҳам яроқсиз бўлиб қолганидан кейин меҳнат биржасига мурожаат қилган кипер 7 йил ўтиб, ЧЛ финалида ўйнади ва бош соврин тақдирига ойдинлик киритган жангда дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. У бу муваффақиятга мақсад сари интилиш, фидойилик, қатъият ва албатта, бирозгина омад туфайли эришди. Асосийси, Эдуар йил сайин юксалмоқда. Мана, хронологияга қаранг:

- 25 ёшида Лига 2да дебютини нишонлади;

- 26 ёшида элитадаги илк учрашувини ўтказди;

- 28 ёшида ЧЛ иштирокчисига айланди;

- 29 ёшида ЧЛ бош соврини - «шалпангқулоқ» кубок соҳибига айланди.

Олдинда уни яна бир неча йиллик фаолият кутмоқда. Ҳеч шубҳа йўқ, Эдуар ўзига нисбатан талабчанликни оширган ҳолда, маҳоратини ҳали мукаммал даражага олиб чиқади ва бунданда ёрқинроқ зафарларга эришади. Қизиқарли ва айниқса, ёш авлодга намуна қилиб кўрсатишга арзийдиган драма учун ажойиб сценарий!

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Киритилди: 02.07.2021 09:00. Ўқилди: 4253 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.