Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар. Ким ушбу совринга кўпроқ лойиқ?

2020-2021 йилги мавсум ва терма жамоалар ўртасидаги турнирлар ҳам ўз якунига етди. Очиғини айтганда, бу мавсумда футбол шунчаки ёнди. Кутилмаган натижалар, кучли қарама-қаршиликлар ва анча вақт эслаб юришга арзигулик ҳолатларни бу галги футбол мавсуми бизга тақдим этди. Хўш, бу сафар ким энг яхши? "Олтин тўп" соврини кимга насиб этади? Мазкур савол бутун футболга алоқадор инсонлар ва мухлислар ўртасидаги актуал мавзуга айланмоқда. Келинг, бу шарафли номга лойиқ кўрилиши мумкин бўлган футболчилар ва уларнинг натижаларига тўхталиб ўтамиз. 

Роберт Левандовски (Польша, "Бавария")

Польшалик "йиртқич" тўпурар "Бавария" таркибида яқин мавсумлар ичида кўплаб голлар уриб келмоқда. Унинг Мюнхен клубида ўрни беқиёс. Буни биз "ПСЖ"га қарши чорак финал ўйинида ҳам яна бир бор гувоҳи бўлдик. Айнан ўша икки баҳсда Роберт жароҳат олиб, жамосига ёрдам бера олмади ва мюнхенликлар Париж клубига мағлуб бўлди. Ҳа, у ўз голлари билан "Бавария"ни янада кучлироқ ва "қўрқинчилироқ" қилиб туради. У якунланган мавсумда Бундеслиганинг 29 ўйинида 41 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, ЕЧЛда 5 та ва Польша сафида Евро-2020 турнирида ҳам 3 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Лева 2020-2021 йилги мавсумда "Бавария" билан Бундеслига чемпионига ҳам айлана олди. Балки, бу сафар у ва жамоадошлари ўтган йилги каби катта натижаларга эриша олмагандир. Шундай бўлсада, 32 ёшли ҳужумчи ўз сермаҳсуллигини максимал даражада кўрсата олди. 

Нгола Канте (Франция, "Челси")

"Канте чарчамайдиган "6 та ўпкали" ҳақиқий жангчи". "У майдонда бўлган пайти унинг жамоаси бир киши кўп бўлиб ўйнайди". Шу каби тарифлар француз яримҳимоячисига нисбатан кўп ишлатилиб турилади. У майдонда кўпроқ меҳнат қилади ва фойдали ҳаракатлари амалга оширади. Якунига етган мавсум "Челси" кескин бурилиш қилиб, ЕЧЛ бош совринини қўлга киритиб кетди. Тўғри, Нгола бутун мавсум бир хил темпда ўйнамади, аммо ҳал қилувчи паллада жамаосини ўзи билан етаклади. Агар, у Франция билан ҳам Евро-2020да ғолиб чиққан тақдирда, бемалол уни "Олтин тўп"га асосий даъвогар деган бўлар эдик, аммо бир кам дунё деганларидай у ва жамоаси бу турнирни эрта тарк этди. Канте мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлмас, аммо аниқ айта оламан, у ўз нуқтасида энг яхшиси бўлди. Шунингдек, Канте "аристократлар" "кўхна қитъа" чемпиони бўлишида энг катта ҳисса қўшган футболчи ҳамдир. Буни ҳеч ким инкор қила олмаса керак. 

Жоржиньо (Италия, "Челси")

"Челси"нинг яна бир ярим ҳимоячиси Жоржиньо учун ҳам якунланган мавсум ўта муваффақиятли келди. Лондон клубининг чемпионлигида у асосий фигура бўлмагандир, бироқ терма жамоалар миқёсида энг нуфузли турнирлардан бири бўлмиш Европа чемпионатида унинг кўрсатган ўйинлари тақсинга лойиқ. Италия терма жамоаси билан у Европа чемпиони бўла олди ва бу унинг "Олтин тўп" учун курашда имкониятларини ошириши аниқ. Жоржиньо меҳнаткаш ва омадли бўлишига қарамай, топ даражадаги футболчи эмас. Шундай экан, у йилнинг энг яхши футболчиси бўлиши бироз қийин. Янаям ким билади дейсиз. 

Жанлуижи Доннарума (Италия, "ПСЖ")

Кетма-кет икки "Челси" футболчисини даъвогарлар сафига қўшдим. Кетма-кетликни давом эттираман. Бу сафар икки италиялик рўйхатда ёнма-ён. Ҳа, Доннарума Евро-2020нинг энг яхши футболчиси бўлди ва бу рўйхатга қўшилиб қолди. Умуман кутилмаган ҳолатда, ўзи кутмаган жойда пайдо бўлиб қолди, бу йигитча. Биласизми, хаттоки у Евро-2020нинг энг яхши дарвозабони бўла олмайди деб ўйлаган эдим. Пикфорд ўта "тежамкор" тарзда бу турнирни ўтказаётган эди, аммо финалда ҳаммаси ҳал бўлади. Сўнгги ўйинда қолган 7 та ўйин унутилади. Финалда Италия ғолиб, пенальтилар сериясида Доннарума қаҳрамон ва энг яхши ўйинчи ҳам айнан 21 ёшли посбон.10 ва хатто 100 та пиёда бир бўлиб, шохга бас кела олмайди. Шу ўхшатишдан бошқаси ҳаёлимга келмади. Шундай экан, Доннарума ушбу рўйхатга қўшилишга ҳақли. Ахир, унинг қўлида "асосий фигура" бор. 

Лионель Месси (Аргентина, "Барселона")

Левандовскидан ташқари юқоридаги 3 номзод бу рўйхатда меҳмон, аслида. Бироқ Мессини бемалол мезбон деяверсак бўлади. У нима қилмасин бу рўйхатдан жой олаверади. Унинг иқтидори "Олтин тўп" даъвогарлари орасидан тушиб қолишга йўл қўймайди ва ҳар доим шунга яраша ўйин кўрсатади. Лео якунланган мавсумни бироз сустроқ бошлади, бироқ мавсум ўрталаридан яхши темп олди. Гарчи, Ла Лига ва ЕЧЛда жамоаси ва у омадсиз ўйин кўрсатган бўлсада, Испания Кубоги айнан "кўк-анорранглилар"га насиб этди. Шунингдек, Месси Ла Лиганинг тўпуари ва энг яхши ассистенти бўлди. "Булар етарли эмас" дейдиганлар топилади, албатта. Яқинда якунига етган "Копа Америка" турнирида Лео ва Аргентина терма жамоаси бош совринни қўлга киритди. У бу ғолибликни узоқ кутган эди. Турнирнинг тўпуари, энг яхши ассистенти ва энг яхши ўйинчиси деб айнан Лео тан олинди. Ҳар қандай критериялар бўйича Месси бу турнирнинг энг яхшиси бўлиб чиқди. Дриблинг, калит паслар, вазиятлар яратиш ҳамма-ҳаммасида у биринчи рақамли. Балки, Месси мана шу муваффақиятидан сўнг "Олтин тўп" учун ҳам асосий номзодга айланиб олгандир. Ҳар ҳолда ундан яхшироқ натижага эга футболчи йўқ. 

Аслида, клублар миқёсидаги турнирлардан сўнг даъвогарлар бутунлай бошқача тартибда жойлашган эди, бироқ Евро-2020 ва "Копа Америка" турнири барчасини ўзгартириб юборди. Ким энг яхши бўлишга лойиқ? Ҳозирча фақат тахминлар янграмоқда. Даъвогарлар қаторида эса бир ном яққол ажралиб турибди.  Якунда ҳам "Олтин тўп" ўз "қадрдони"ники бўладими ёки бошқага насиб қиладими? Буни вақт кўрсатади.   

 

                                                                              Худайқулов КАРИМ мақоласи

Киритилди: 15.07.2021 17:19. Ўқилди: 13365 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.