Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси» учун энг муносиб ҳужумчи ким?

Барчага маълумки, «Челси» ушбу ёзда кучли ҳужумчи сотиб олишга аҳд қилган. «Аристократлар» шортлистидан бир нечта ҳужум вакиллари жой олган. Аммо уларни «Стемфорд Бриж»га олиб келиш осон бўлмайди. Бунинг учун яхшигина маблағ ва ҳаракат талаб этилади. Пастда Лондон клубига мос бўлган вариантлар ҳақида билиб оласиз.

Аввало бу борада клуб ҳамшаҳари «Тоттенҳем»нинг маҳсулдор, аммо омадсиз бўлган ҳужумчиси Ҳарри Кейнни айтиш ўринли бўлган бўларди. Премиер Лиганинг энг кўп гол урган 29 ёшли футболчисига ҳаридорлар жудаям кўплиги сабабли уни трансфер қилиш энди деярли имконсиз ишга айланган. «Тоттенҳем» директори Даниел Леви у учун камида 100 миллион фунт сўрайди. Бу эса ўттизга яқинлашиб қолган ҳужумчи учун қимматроқ нархдир.

Агар «Челси» муттасадилари катта маблағ эвазига ҳужумчи сотиб олиши керак бўлса яна бир вариантни тақдим этиш мумкин. Бу клубнинг собиқ бельгиялик футболчиси Ромелу Лукакудир. Барчамиз ўтган мавсумда унинг «Интер» сафида юқори даражада ўйин кўрсатганига гувоҳи бўлдик. «Манчестер Юнайтед»да эриша олмаган орзусини у А церийада амалга оширди. Албатта, Лукаку Кейнга қараганда пастроқ нархда баҳоланиши эҳтимол. Аммо уни клуби қўйиб юборармикин? Мана бу жиддий савол...

Охирига пайтларда «Челси» раҳбарияти Левандовски трансфери ҳақида ўйлаётгани гапирилмоқда. Сайёрамиздаги энг яхши ҳужумчи саналган полшалик бутун Германияни ларзага солди. Икки мавсум давомида у ҳақиқатдан ҳам ўз ёшлигини қайтадан бошдан кечирди дейишимиз мумкин. Левандовски унча қиммат бўлмаган 50 миллион еврога баҳоланаётгани маълум қилинган. Бироқ 33 ёшли ҳужумчи учун ушбу маблағ сарфланиши қанчалик мантиққа тўғри келади? Ҳархолда, унинг майдонда ҳаракат қилиш имкониятлари тез орада пасайиб кетади.

Нима бўлган тақдирда ҳам Эрлинг Холанд бу ёзда клубнинг топ приоритети бўлиб қолаверади. Бу харид амалга ошиши қийин, қиммат, аммо клуб учун оптимал ечим бўлган бўларди. 21 ёшли норвегиялик учун харидорлар бисёр бўлиб турган бир пайтда 150 миллионлик таклиф ҳам немис клубини қаноатлантирмаслиги табиий, албатта. Бундеслигада Холанд кўрсатган ўйин ақл бовар қилмас даражада ажойиб. Бир ярим мавсум давомида яхши ўсиш кўрсаткичлари намойиш эта олган ўспиринга янги лигага кўчиш зарар қилмас эди. Шундай ҳам бўлади. Лекин бу ёз эмас. Абрамович эса футболчи учун максимал ҳаракат қилишини билдириб ўтган. Боз устига ўтган мавсумдаги «Челси»нинг харидлари ҳазилакам маблағ амалга ошмаган. Шунга яраша клуб бир йил давомида «Европа чемпионлари» деган шарафли номни ўзлари билан олиб юришади. Янги мавсумда улар буни сақлаб қолиш учун курашга киришади.

Жалолиддин ИСМАТОВ

Киритилди: 24.07.2021 22:08. Ўқилди: 7421 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.