Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол оламида тез орада юлдузга айланиши мумкин бўлган бешталик

Ҳар бир мавсум, ҳар бир мусобақа кўплаб ёш футболчиларнинг порлашига ёрдам беради. Янги 2021-2022 йилги мавсум ҳам бундан мустасно эмас. Еврофутболга назар ташлаш экансиз, ўзингиз учун янги юлдузларни кашф эта борасиз. Уларни мавсум давомида кўрсатган ўйинлари сизга маъқул келиш билан бир қаторда, шахсияти ҳам муҳим омилга айланади. Қуйида яқин бир-неча йил ичида катта юлдузга айланиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида билиб оласиз.

1.Букаё Сака

Евро-2020да Раҳим Стерлингдан ташқари, Англия термаси жамоаси таркибида ўйинлари билан ажралиб турган ёш футболчи Букаё Сака эди. «Арсенал» футбол академиясидан чиққан болакай, ўткан мавсумда жамоасининг асосий ва муҳим футболчисига айлана олди. Бутун Англия аҳли Европа чемпионати давомида уни қўллаб-қувватлаб турди. Шунингдек, финалдаги омадсизликларда ҳам. Бу мавсумдан клубда унинг роли ва вазифалари янада ошиб, ишончли футболчига айланиши кутилмоқда. Сака ўзига хос услуби ва характери туфайли тез ўсишга эришди.

2.Мейсон Гринвуд

Яна бир шундай номга даъвогар ёш футболчи, афсонавий клуб – «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд. Клубга Жейдон Санчо келиб қўшилгач, янги мавсумдан Гринвудга кўпроқ майдонда ҳаракат қилиш имкони берилиши мумкин. Бу эса ёш футболчининг ўсишига ва ўзини ёрқинроқ намойиш этишига ёрдам беради. Гринвуд клубининг 18 ёшгача бўлган ўсмирлари таркибида ўйнаб юрган пайтларидаёқ барчани назарига тушган ва бир мавсумда 34 та гол уришга эришган эди. Унда янги мавсумдан ўз потенциалини янада ёрқинроқ кўрсатиш имконияти мавжуд.

3.Эзри Конза

Англия терма жамоаси ҳимояси кучли футболчилардан ташкил топгани ҳақида барчамиз хабардормиз. Бунда Ҳарри Магуайр ҳамда Жон Стоунз хизматлари яққол сезилиб туради. Уларга рақобатчи бўлишга даъвогарлар кўп, аммо ўринбосар, давомчи бўлиши мумкин бўлганлар ҳақида эшитмагандирсиз. Шундай футболчилардан бири «Астон Вилла»нинг ёш ҳимоячиси Эзри Конзадир. Жон Терри қўл остида ўспирин йигит сифатли, элит даражадаги футболчига айланди. Яқин келажакда Конза Англия терма жамоасидан чақирув олиши ва у ерда ўзини кўрсатиши мумкин бўлади.

4.Хадсон-Одои

Томас Тухел «Челси»га эндигина тайинланган вақтидаёқ ёш инглиз футболчиси Хадсон-Одои ҳаракатларини алоҳида эътироф этган эди. Кейинчалик, унга ишонч билдириб, асосий таркибда тушишига имкон бера бошлади. Унинг истеъдодини исботлаш учун «аристократлар»нинг биргина ўтган мавсумдаги «Манчестер Сити» устидан қозонилган ғалабасини(2:1) эслашимизнинг ўзи кифоя. Хадсон-Одоида кучли дриблинг ҳамда тезлик имкониятлари мавжуд. Ёш вингер ўз устида ишлашни давом эттирса, ёрқин келажагига ҳеч ким монеълик қила олмайди.

5.Жамал Мусиала

Ёш немис футболчиси Жамал Мусиала ўтган мавсум охирида дунёдаги энг яхши клублардан бири бўлган «Бавария» таркибида муҳим ролга эга бўла олди. Жамоанинг янги тайинланган мураббийи Юлиан Нагелсманн ёшларни қадрловчи ва улар билан яхши чиқиша оладиган мутахассис эканлигини кўрсатди. У келгач, Мусиалага асосий таркибда кўпроқ имконият бера бошлади. Жамал ўтган мавсумнинг еттита ўйинида олтита гол уришга эришган. Бундан кўриниб турибдики, келаётган мавсум ёш ҳужумчидан яхшироқ натижалар кутишимиз мумкин. 2022 йилги мундиалда эса Мусиала Германия термаси таркибида бўлиши шубҳасиз.

Мана шундай ёш истеъдодлар келажак футболининг юзи бўлиши мумкин. Ҳархолда, уларни ҳозирги кўрсатаётган ўйинлари шунга умид бермоқда.

Инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 26.07.2021 21:22. Ўқилди: 7400 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.