Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ грандлари ривожида Чемпионшип эффекти

Премьер-лига клублари Чемпионшипга ёш иқтидорли футболчиларни ижарага бериши одатий тусга кириб қолган. Трево Чалоба ва шунга ўхшаш бир қанча ёш юлдузлар мамлакатнинг иккинчи дивизионида ўз номларини сезиларли тарзда қолдиришгани бунга ёрқин мисол. Stadion.uz қуйида шу хусусда фикр юритади.

1992 йилдан буён худди АПЛ сингари Чемпионшип ҳам Англия футбол лигалари ичида асосий мусобақа сифатида тилга олиб келинади. Хабарингиз бор, Чемпионшипдан кейинги турнирлар Лига 1 ва Лига 2 номлари остида ўтказилиши белгиланган. Маркетинг ва молиявий масалалар борасида юқори дивизион қолган лигаларга нисбатан албатта бир бош устун. Бироқ, сўнгги йилларда Премьер-лига клубларининг Чемпионшипга ижара асосида футболчилар етказиб бериши тобора кўп урфга кириб бормоқда.

Бу эса албатта ушбу турнирнинг ривожига улкан ҳисса қўшиши табиий. Қуйида бу ҳақда қисқача сўз юритамиз. Жорий мавсум бошида барчанинг диққат-марказини бир ерда ушлаб турган «Челси»нинг 22 ёшли марказий ҳимоячиси Трево Чалоба ўтган мавсумни Франция чемпионатида, «Лориент» жамоасида ўтказди. Аммо бундан олдин у Чемпионшип клублари - «Ипсвич» ва «Хаддерсфилд»да ижара асосида тажриба тўплаганди. Шу билан бирга, 2018/19 йилги мавсумда Чалоба «тракторчи болалар»га лигада қолишларига ёрдам бера олмади. Бир йилдан сўнг эса жамоаси сафида Чемпионшипда аранг жон сақлаб қолишнинг уддасидан чиқди.

Гарчи гранд клубда ўйнаш тажрибаси йўқлигига қарамай, Чалоба юқоридаги жамоалар сафида улкан ўйин тажрибасига эга бўлди. Натижада юқори техник ва жисмоний хусусиятларни ўзида етарлича жамлаган Чалоба Тиаго Силванинг асосий таркибда йўқлигидан фойдаланиб, «Челси» сафида иккита учрашув ўтказишга улгурди, олий дивизион тажрибаси эса энди ўйиндан ўйинга шаклланиб бораверади.

Премьер-лигадаги дебют ўйинида Чалоба «Кристал Пелас» дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди (3:0), шундан сўнг Томас Тухель ҳимоячини «Ливерпул»га қарши муҳим жангга ҳам ташлашдан қўрқмади (1:1). Трево охирги икки мавсумда жами 73 та ўйинда майдонга тушди, улардан 64 таси бошланғич таркибга тўғри келади. Мутахассислар Чалобани Мейсон Маунтнинг изидан борадиган умидли юлдуз сифатида тахмин қилишмоқда.

Воқеадан узоқлашмаймиз, «Челси» сафида ижарага бериб юборилган йигитлардан шунингдек, Мейсон Маунтни ҳам кўрсатиш мумкин. 2018/19 йилги мавсумда ёш яримҳимоячи «Дерби» сафида Френк Лемпард билан бирга ишлади. «Челси»га таклиф олганида эса уни раҳбарият мамнуният билан кутиб олди. Бунга албатта жамоага Френкининг бош мураббий бўлгани ҳам қайсидир маънода сабаб бўлгани рост. Нима бўлган тақдирда ҳам Маунт ҳозирда «Челси»нинг асосий таркибдаги ажралмас ўйинчисига айланган. Дарҳақиқат, унинг Англия терма жамоасидаги тутган позициясини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

«Челси» одатда Чемпионшип клубларига талантли ёшларни юбориб, тажриба тўплаб олишларига қулай имконият яратиб беради. Ушбу тезисни тасдиқловчи яна бир мисол сифатида Кот-дъИвуарлик инглиз футболчиси Марк Гехини келтириш мумкин. 2020 йил январь ойида туғилган футболчи, «кўклар» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда Марк «Суонси»га ижарага берилди, у ерда ҳимоячи тезда ўз ўрнини топиб кетди ва 18 ой ичида 57 та ўйин ўтказди, шундан 56 тасини Гехи асосий таркибда бошлаган.

Бу Гехига бошқа клубларнинг скаутлари эътиборини жалб қилишга ёрдам берди ва шу ёзда «Челси» Маркни «Кристал Пелас»га сотишга рози бўлди. «Суонси»га ижарага берилишидан олдин кўпчилик эшитмаган 21 ёшли футболчининг трансферидан «кўклар» 21 миллион фунт ишлаб топди. Бу ҳатто «Челси»нинг умумий стандартлари бўйича ҳисоблаганда ҳам яхшигина даромад бўлган. Гехининг ўзи ҳамон «глейзерлар» лагерида сўзсиз асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Унга лондонликларнинг янги мураббийи Патрик Виейра чексиз ишонч билдирган.

Аммо «Челси» Чемпионшипга ўз иқтидорини бериб юборган Премьер-лигадаги ягона клуб эмас. Мисол учун, «Тоттенхэм» яримҳимоячи Оливер Скипп билан шунга ўхшаш ишни муваффақиятли амалга оширди. У Премьер-лигадаги дебютини 2018 йил 5 декабрда 18 ёшида Маурисио Почеттино қўл остида ўтказган. Лекин унинг бу ерда умуман ишлари ўхшамади ва кейинчалик «шпорлар»нинг биринчи жамоаси учун вақти-вақти билан майдонга тушадиган вазиятда қолиб кетди. Бироқ «Норвич»га ижарага берилганидан сўнг бу тенденция мутлақо ўзгариб кетди. Ўтган мавсум Скипп Чемпионшипда 45 та учрашувда майдонга тушган бўлса, уларнинг 44 таси асосий таркибга тўғри келади. Кейинчалик «Тоттенхэм»га қайтган Оливер, «шпорлар»нинг янги бош мураббийи Нуну Эшпириту Сантунинг ишончини қозона олди. У лондонликлар сафида дебют баҳсда иштирок этди.

Бу каби йигитлар қуйи лигаларда етарлича ўйин амалиётига эга бўлгач, ўз асосий гранд клубларида "пишиб" етила бошлайди.

Киритилди: 09.09.2021 06:30. Ўқилди: 3193 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.