Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Челси»нинг мағлубияти танланган тактикадамиди?

«Челси»нинг янги мураббийи Томас Тухель ўз фаолиятида илк марта «Манчестер Сити»дан, Пеп Гвардиола жамоасидан мағлуб бўлди. АПЛнинг 6 туридан ўрин олган ўйин «Стемфорд Бриж»да кечди ва унда «аристократлар» ўз мухлислари кўз-ўнгида мавсумдаги илк мағлубият аламини тотиб кўришларига тўғри келди.

Ҳаттоки матбуотдаги футбол мутахасисилари ва «Челси»нинг узоқ вақтли мухлислари ҳам бу жамоа охириги марта қачон икки ҳужумчи билан майдонга тушганини эслай олмас эдилар. Улар «Ман Сити» билан ўйинда тактик хатога йўл қўйилган деб ҳисоблашмоқда. Мавсумнинг энг йирик қарама-қаршилигида клуб бош мураббийи Тухель илк марта Ромелу Лукаку ҳамда Тимо Вернерни ҳужум чизиғига жойлаштирди. Яқингача заҳира ўриндиғига «мослашиб қолган» Вернер бугун Лукаку билан тандем ҳосил қилишга буюрилди. Таркибда жароҳатлар сабаб қисман йўқотишларга эга Тухель ўз танловлари билан рақиб устози Гвардиолани ҳайрон қолдирган. Бундан олдинги бу жамоаларнинг тўқнашуви ЕЧЛ финалида юз берган.
Ўша финал баҳсида «шаҳарликлар» устози «ақллироқ» кўринишга ҳаракат қилиб, таркибда мутлақ ҳужум чизиғига боғланмаган футболчилар билан ўйинни бошлаган эди.

«Челси» ярим ҳимоясида асосий футболчи бўлган Мейсон Моунт жароҳат олгани сабаб, Тухель умумий режани ўзгартиришга мажбур бўлади. У Вернерни фронт чизиғига, Лукаку билан бирга жойлаштирди. Жамоанинг қанот ҳимоячилари майдон марказидаги шерикларини фаол қўллаб-қувватлаши, плеймейкерлар ҳам ўз навбатида Вернернинг тезлиги ва Лукакунинг маҳоратидан келиб чиқиб уларни тўп билан таъминлаши керак бўлган. Аммо бу режа тўғри ишламади. Натижада эса «Челси» турнирдаги энг асосий рақибларидан бирига 1-0 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа ўйин давомида рақиб дарвозасига ҳатто битта ҳам аниқ зарба йўллай олмаган эди. Ўтказиб юборилган гол эса ҳимоядаги қўпол хато сифатида кўрилди. Айнан мана шу ерда Тухельнинг тактикаси хато бўлгани кўринади. Бу нарса келажакда жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. «Челси»нинг 3 талик ҳимояси мудофаа пайтида 5 тага айланиши керак эди. Аммо мовийранглар ҳужуми пайти бу мезон ишламай қолганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, жамоа сардори ва ҳимоячиси Сезар Азпиликуэтанинг қаноти жуда ҳам қийналди ва ҳужум пайтида заифдек туюлди.

Ўйин давомида Вернер ўз қаноти, чапдан жарима майдончасига икки марта ёриб киришга муваффақ бўлган бўлсада, ҳар икки ҳам рақиб ҳимоячиси Рубен Диаш томонидан тўхтатиб қолинади. Яна бир вазиятда Вернер тўпни Лукакуга узатишга эришган эди, аммо бельгиялик кўплаб ҳимоячилар қаршисида айланиб олиб зарба беришни уддалай олмади. Айнан мана шу эпизодлар ҳам кўрсатиб берадики, Вернер ва Лукаку ўртасида боғлиқликнинг ишламаслиги келажакда Тухель бошига гўёки, бало бўлиши мумкин.
Ромелу Лукаку 97,5 миллион фунтга харид қилинган ва «Интер»дан қайтганидан буён Томас Тухель уни марказий номинал ҳужумчи позициясига жойлаштираётганди. Бу нарса асосий ҳолларда иш берган. Лекин «Манчестер Сити» билан ўйинда эмас. Шундай экан, Тухель тактик хатога йўл қўйганини, бу тизимга ўзгартириш киритиш кераклигини англаб етиши керак. Эндиликда «Челси»ни қайта бундай тузилишда кўрмасак керак. Чунки барча бундан тегишли хулосалар ясаб бўлди...

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 29.09.2021 09:13. Ўқилди: 2727 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

01.03.2026. АПЛ. 28-тур.
21:30
Арсенал
2-1
Челси

Навбатдаги учрашув

05.03.2026. АПЛ. 29-тур.
00:30
Астон Вилла
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.