Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2012 йилги Чемпионлар лигаси финали қаҳрамонлари. Улар ҳозир қаерда?

2012 йилда Мюнхенда бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси финали турнир тарихидаги энг эсда қоларли учрашувлардан бирига айланди. «Бавария» бутун қуръа фаворити бўлди. Немислар финал ўйинини ўз уй стадиони «Альянс Арена»да ўтказишди, аммо «Челси» якунда драматик кечган пенальтилар сериясида мюнхенликларни мағлуб этиб, УЕФА Чемпионлар лигаси кубогини «Бавария»дан тортиб олди.

Орадан 9 йил ўтди. Бироқ, ушбу баҳс ҳамон мухлислар ёдида. Шу сабабли, «Stadion.uz» нашри Мюнхен финалида иштирок этган футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

«Бавария» — «Челси»

Мураббий

Ўша пайтда «Бавария»ни таниқли мутахассис Юпп Хайнкес бошқарар эди. Кейинги йили немис мутахассиси Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг «Боруссия» клубини мағлуб этиб, ўз мақсадига эришди. Хайнкес 2018 йилда мураббийлик фаолиятини якунлаган. Ҳозир у 75 ёшда.

Ҳамон «Бавария»да.

Мюнхен клубида ҳамон «Челси»дан учралган аламли мағлубиятни эслаётган иккита футболчи бор. Мануэль Нойер - «Бавария»нинг ҳозирги сардори. Томас Мюллер - барқарор ўйин кўрсатаётган асосий таркиб футболчиси.

Фаолиятини якунлаган.

Саккиз нафар футболчи аллақачон фаолиятини якунлаган. Улар орасида Мюнхен клубининг Бастиан Швайнштайгер, Арьен Роббен ва Филипп Лам каби афсонавий футболчилари бор. Таниқли ижрочилардан ташқари, Анатолий Тимощук, Ханс Бут, Даниэль ван Бюйтен, Марио ва Ивица Олич ҳам бутсаларини михга илиб қўйишди.

Бошқа жамоаларда.

Бу таркибдан яна етти нафар ижрочи ҳамон профессионал даражада ўйнаяпти, аммо «Бавария»да эмас. Тони Кроос «Реал Мадрид» етакчиларидан бири. 36 ёшли Франк Рибери А Серия дебютанти «Салернитана» клубини забт этиш учун ҳаракат қилмоқда. Бразилиялик Рафинья ўз ватанига қайтди ва ҳозирда «Гремио» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бундан ташқари, Диего Контенто «Фортуна Дюсселдорф» футболчиси ҳисобланади, Нильс Петерсен эса2015 йилдан буён «Фрайбург» аъзоси. 38 ёшли Даниэль Пянич эса Кипр чемпионатини забт этишга йўл олди.



Кўпчилик билади, аммо «Бавария»нинг «Челси»га қарши финал ўйинида япониялик Такаши Усаме ҳам бор эди. Ҳозир у 28 ёшда бўлиб, Япония J лигаси аъзоси «Гамба Осака» клубида ўйнамоқда.

«Челси»

«Челси» бош мураббийсиз Чемпионлар лигасининг тарихий финалида ғалаба қозонди. Март ойида Андре Виллаш-Боаш истефога чиқарилди ва Роберто Ди Маттео мавсум охиригача вақтинчалик бош мураббий лавозимида ишлади. Швейцариялик мутахасси Европани забт эта олишига кимдир ишониши мумкинми? Кейинчалик Ди Маттео «Челси»нинг тўлақонли мураббийига айланди, лекин у бу лавозимда атиги 21 та ўйин ўтказди. 2016 йилдан бери Роберто Ди Маттео ишсиз.



Бу таркибдан саккиз нафар футболчи аллақачон фаолиятини якунлаган: клуб афсоналари Дидье Дрогба ва Петр Чех, шунингдек, Эшли Коул, Босингва, Пауло Феррейра, Флоран Малуда, Фернандо Торрес ва Росс Турнбул ўтган вақт давомида карьерасини тугатди.

Тўққиз нафар футболчи ҳамон профессионал даражада ўйнамоқда. Хуан Мата клубнинг асосий рақиби «Манчестер Юнайтед»га ўтди. Давид Луис ватанига қайтишга қарор қилди ва ҳозирда «Фламенгр»да фаолиятини давом эттирмоқда. Аммо, «Челси» 2019 йилнинг ёзида янги шартнома таклиф қилмагандан сўнг, Гарри Кэйхилл бошқа жамоага ўтди ва ҳозирда «Борнмут» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Шунингдек, бошқа футболчилар ҳам фаолиятини турли жамоаларда давом эттирмоқда. Хусусан, Райан Бертран «Лестер», Ореол Ромелу («Саутгемптон»), Саломон Калу («Ботафаго», Бразилия), Жон Оби Микель («Ал-Қувайт») Даниэль Старриж («Перт Глори», Австралия) ҳам ҳамон ўз ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этмоқда.



Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 27.10.2021 09:46. Ўқилди: 9196 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.