Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Бугун «Челси» фақатгина 1 марта ютқазиб қўйган рақибига қарши ўйнайди


АПЛ 11-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Бёрнли»ни қабул қилади.

Биласизми?

Ушбу жамоаларнинг Премьер-Лигадаги барча 14 ўйинининг биринчи бўлимида камида биттадан гол киритилган. Бу АПЛ тарихида ўйиннинг илк 45 дақиқаси ичида камида битта гол урилган баҳслар ичида пешқадам бўлиб турган тўқнашув ҳисобланади.

Бу Томас Тухелнинг «Челси» бошқарувидаги АПЛда 30-ўйини бўлади. Унинг январдан, биринчи ўйинидан бери жамоаси 18 баҳсда гол ўтказиб юбормади. Бу натижа бўйича у исталган жамооадан яхши натижа қайд этди. Фақатгина Жозе Моуринё ўз даврида илк 30 ўйинда 22 “қуруқ ўйин” ўтказишни уддалаган ва Тухелдан яхшироқ кўрсаткич қайд этган.

«Бёрнли» «Челси»га қарши ўйинларда 6 очкодан бештасини “Стемфорд Бридж”даги баҳсларда киритган (1 ғалаба, 2 дуранг, 4 мағлубият). АПЛдаги Лондон ўказилган илк 30 беллашувдан (4 дуранг, 23 мағлубият) учтасида ғалаба қозонган «Бёрнли», пойтахтга охирги 8 ташрифидан бештасида ғалаба қозонишга эришган.

«Бёрнли» аъзоси Максвелл Корнет охирги 5 АПЛ учрашувида 4 гол уришга эришди. Бу хавфли зонада турган жамоа футболчилари орасида илк 5 Премьер-Лига баҳсида энг кўп гол урган футболчи сифатида эътироф этилишига сабаб бўлди. Шунингдек, Демба Ба ҳам 2011 йилнинг февраль-март ойларида “Вест  Хем” сафида худди шундай натижа қайд этган.

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Андре Марринер
Қанот ҳакамлари: Симон Лонг, Скотт Леджер
Захира ҳаками: Майкл Селисбури
ВАР: Майк Дин
ВАР ёрдамчиси: Эдди Смарт

Тахминий таркиблар

«Челси»: Менди, Аспиликуэта, Силва, Рюдигер, Чилуэлл, Жеймс, Жоржино, Лофтус-Чик, Ҳадсон-Одои, Зиеш, Хавертс

«Бёрнли»: Поуп, Лоутон, Тарковски, Ми, Тейлор, Браунҳилл, Корк. Гудмундссон. МакНил, Вуд, Корнет



Жамоа хабарлари

Кристиан Пулишич августда олган жароҳатидан кейин ушбу ҳафта ўртасида ўтказилган ЕЧЛ баҳсида ўзининг илк ўйинини ўтказди. Нголо Канте «Малмё»га қарши ўйинда таваккал қилиб туширилгани йўқ, аммо «Бёрнли» билан баҳсда унинг иштирокини Тухел кутмоқда. Рубен Лофтус-Чик Чемпионлар Лигасидаги ёрқин ўйинидан кейин ўз навбатини кутиш билан банд. Мейсон Маунт касаллиги боис икки учрашувни ўтказиб юборди ва вазн йўқотиши эвазига бугунги баҳсни асосий таркибда бошламаслиги мумкин. Ҳаким Зиеш «Челси»нинг охирги ўйинида ғалаба голини киритгани учун ҳам бошланғич таркибда тушиш эҳтимоли yuqori. Лукаку, Вернер, Ковачич ҳамда Алонсо сафдан чиқишган. Тиаго Силва кетма-кет иккинчи ўйинда ўйнай омаса, унин ўрнига Трево Чалоба вариант бўлиб турибди.    

Максвел Корнет ҳозирда яхши формада бўлиб турибди ва лондонликларга қарши асосий таркибда тушиш эҳтимоли юқори. Дейл Стефенс ҳамда Уэйн Хеннеси жароҳати боис иштирок эта олмаслиги мумкин.


Рақамлар

«Челси» барча мусобақларда «Бёрнли»га қарши охирги 8 учрашувнинг барчасида камида иккитадан гол урган.

«Челси» сўнгги 7 баҳснинг олтитасида ғалаба қозонган (Премьер-Лига).

«Челси» барча мусобақаларда «Бёрнли»га қарши охирги 4 учрашувда фақат ғалаба қозонган.

«Аристократлар» бугунги рақибга қарши охирги 3 учрашувда бирорта гол ўтказиб юборишмаган (барча мусобақаларда).

«Бёрнли» АПЛ доирасидаги охирги 6 сафар учрашувида ғалаба қозонишни уддалай олмаган.

Томонлар АПЛда ўзаро 14 марта учрашишган. 10 маротаба лондонликлар, 1 маротаба «Бёрнли» зафар қучган. 3 баҳсда дуринг қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳс Тошкент вақти билан 20:00да бошланиши режалаштирилган.  

Киритилди: 06.11.2021 11:19. Ўқилди: 3515 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
1-1
Ноттингем Форест

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. АПЛ. 8-тур.
20:30
Ливерпуль
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.