Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Зарарли ва фойдали Вернер ҳақида

Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда турли мемларга сабабчи бўлаётган бир футболчи борки, у ҳақида гапирмасак бўлмайди. Зотан, яққол вазиятларни кўкка совуриш борасида ҳозирда у энг яхшиси бўлиб турибди, фикримизча. Балки шу кетишда давом этса, у мем каналларнинг энг қадрли футболчисига айланиб борса ажабмас. Англаганингиздек, гап “Челси“нинг германиялик ҳужумчиси Тимо Вернер ҳақида кетмоқда. Хўш, шунча “қовун туширганига“ қарамай, нега бош мураббий Тухель уни ҳамон жамоада сақлаб турибди? Тимонинг Лондонни тарк этиши фойдали бўладими? Шу каби саволларга қуйида батафсил жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

“Челси“нинг эркатойи

Немис футболчиси Лондонда жуда кўп имкониятларга эга бўлмоқда. Кимсан Лукакуси бор клубда у ҳамон асосий таркибда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга бўлмоқда. Ҳа, бу Ромелунинг “аристократлар“ сафидаги илк мавсуми (гарчи олдин ҳам у “Челси“ сафида ҳаракатланган бўлсада). Унинг мослашишига барибир вақт керак. Вернерга эса вақт етарлича берилди. Унинг келганига деярли 1 йилдан ошиқроқ вақт бўлди. Бироқ ҳамон қаҳрамонимиз ўзидан кутилган натижаларни кўрсата олмаяпти. У салбий тарафлама машҳур бўлишни эпламоқда. Ваҳоланки, унинг голлар уриб, совринлар ютиб машҳур бўлиши тахмин қилинганди. Соврин ютишнику амалламоқда. Лекин гол уриш борасида ундай деб бўлмайди.

Тактикага мослашувчан йигит

Тухельнинг доимий тарзда Тимога ишонч билдириши остида футболчининг универсаллиги ётибди десак янглишмаган бўламиз. Вернерни ҳужумнинг исталган чизиғида ўйнатиб кўрса бўлади. Қанотда ҳам, марказда ҳам у бирдек ҳаракатланиши мумкин. Чунки унда тезлик ва техника яхши ривожланган. Шунингдек, унинг шериклари учун ҳудуд очишдаги меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовор. Тўғри, ҳадеб гол уравермаса-да, бироқ гол ташкиллаштиришда унинг хизматлари катта эканлигини таъкидлаб ўтиш даркор. Унинг мана шу хислатлари учун ҳам Тухель жаноблари футболчига кўп имкон бераётган бўлса не ажаб.

Тақдир туҳфасими ёки ...???

Тимо Вернер “Челси“ни тарк этадиган бўлса, бу ким учун фойдали ёки ким учун зарарли? Биринчидан, мутахассислар фикрига кўра, германиялик футболчи ўзи учун сарфланган пулларни тўла оқлаб улгурмаган. Иккинчидан, ундан клубнинг етакчи ҳужумчиси бўлишини кутаётганлар етарлича. Учинчидан, Абраҳам ортидан Вернер ҳам Роман Абрамович жамоасини тарк этадиган бўлса, у ҳолда ҳужумда Лукакуга деярли рақобатчи қолмайди. Тўртинчидан, бош мураббий Тухель учун келгусида ТурбоТимодек унинг схемаларини яхши тушунадиган форварднинг топилиши анча қийин кечади. Агар раҳбарият 25 ёшли иқтидорни камида 70 миллион € га сотишнинг иложисини қилиб, бошқа сифатлироқ страйкерни нишонга олмоқчи бўлса, унда Вернер учун Лондон эшиклари ёпилиши мумкин. Бироқ унга шунча катта суммани тўлайдиган сахий клуб топилиши амри маҳол.

Шуниси маълум бўлдики, унинг тайёр голларни ҳавога совуришидан кўра айни пайтда клуб унга муҳтож эканлиги юқоридаги гапларда ўз исботини топмоқда. Шундай экан, “кўклар“ мухлислари ҳозир Тимо томон қанча “тош отишмасин“, клубнинг футболчини сотиб юбориши тўғри қарор бўлмайди, наздимизда.

 ****

Футболда ҳеч бир футболчи доимий тарзда муваффақиятли давр ўтказа олмайди. Қачондир зўр мавсум ўтказишади, қачондир яхши ва яна қачондир ёмон даврни бошдан ўтказишади. Бу эса ҳаётда ҳам, спортда ҳам ҳеч ким мукаммал бўла олмаслигига яққол исбот бўлади. Бироқ айнан мана шу футбол спортининг ўзида “ўзга сайёраликлар“ дея аталмиш баъзи бир истиснолар ҳам учраб туради. Бу икковлоннинг ким эканлигини миллионлар ўйинига озроқ қизиқадиган томошабин ҳам англай билади. Шунчаки, уларнинг исмларидаги бош ҳарфларни ва либослари ортидаги рақамларни келтириб ўтиш кифоя.
L.M.10 & C.R.7.

Киритилди: 03.12.2021 21:42. Ўқилди: 2578 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.