Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лондон учун кураш ёхуд “Вест Хэм“ – “Челси“ (превью)

Бугун Тошкент вақти билан 17:30да Британия пойтахтидаги “Лондон Стэдиум“да “Вест Хэм“ – “Челси“ клублари ўртасидаги Лондон дербисига старт берилади. Бир қарашда меҳмонларнинг осон ғалабасини тахмин қилиш мумкин. Ном ва футболчилар сифати борасида “кўклар“ рақибидан бир бош баланд, шубҳасиз. Бироқ бу АПЛ эканлиги ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин эканлигини инобатга олсак, мезбонларда ҳам ғалаба учун етарли имкон бор. Stadion.uz ҳозир шу баҳс ҳақида батафсил тўхталиб ўтишга қарор қилди.

“Вест Хэм“

Лондоннинг ушбу клуби мавсумни кўтаринки руҳда бошлади. Ҳозирда жамоа турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этиб турибди. Жамоавий ўйини билан ном қозонган “Вест Хэм“ Премьер-Лиганинг 14 ўйинида 24 очко тўплашга муваффақ бўлди. Еврокубокда ҳам 5 ўйиндан сўнг, 13 очко жамғарган ҳолда кейинги босқич масаласини муддатидан олдин ҳал этди. Қизиғи, бу жамоалар ўртасидаги сўнгги 4 баҳсда икки клуб ҳам 2тадан ғалабани қўлга киритган. Жорий учрашув интригага бой эканлиги билан бошқаларидан ажралиб туради. Агар Дэвид Мойес шогирдлари бугун мағлуб бўлса, бирйўла олтинчи ўринга равона бўлишлари мумкин. Зотан, ортдан келаётган рақиблар бошқаларнинг қоқилишини интизорлик билан кутиб туришибди.

“Челси“

“Аристократлар“ юқори чўққига чиқиб олишган десак хато қилмаймиз. Пастдан улар томон отилаётган тошларга улар қандай ва қанча муддат туриб бера олишаркан? Мана шуниси ҳамма учун қизиқ. Ҳозирча клуб рақибларнинг ҳужумларига мардонавор туриб бера олмоқда. Охирги марта “Челси“ 30 сентабр куни “Ювентус“га қарши ЧЛ ўйинида мағлуб бўлганди. Шундан кейин турли мусобақалар доирасида ўтказилган 12 учрашувда 9 ғалаба ва 3 дуранг қайд этилди. Шу баҳсларда жамоа атиги 5та гол ўтказиб юборди, 32 гол уришга муваффақ бўлди. Даҳшатли статистика, шундай эмасми? Бироқ ҳали мавсумнинг ярми ҳам тугагани йўқ. Шундай экан, хулоса чиқаришга ҳали вақт бор. Аммо шуниси аниқки, “Вест Хэм“ни олдинда ўта жиддий синов кутиб турибди.

“Вест Хэм“га оид янгиликлар

“Болғалар“да йўқотишлар жиддий эмас. Лекин ўйинни ўтказиб юборувчилар асосий таркиб футболчилари экани ҳам эътиборга молик. Шундай қилиб, бугунги ўйинни ҳимоячи Анхело Огбонна ва Аарон Крессуэлл майдон ташқарисидан кузатишлари мумкин.

“Челси“га оид янгиликлар

Тухель жамоасида эса йўқотишлар жиддий. Бен Чилвелл, Трево Чалоба, Матео Ковачич ва Н'голо Канте каби футболчилар бугунги баҳсни ўтказиб юборишади. Бундай ўйинчиларнинг таркибдан тушиб қолиши ҳар қандай клуб учун катта йўқотиш. Шунга қарамай, меҳмонлар захирасининг қудратли экани мана шунақа вазиятда мураббийга қўл келади.

Тахминий таркиблар

“Вест Хэм“

Фабиански; Цоуфал, Доусон, Зума, Жонсон; Соучек, Райс, Боуэн, Бенрахма, Форнальс; Антонио.

“Челси“

Менди; Рюдигер, Сильва, Кристенсен; Алонсо, Жоржиньо, Лофтус-Чик, Жеймс; Маунт, Зиеш, Лукаку.

Киритилди: 04.12.2021 13:26. Ўқилди: 1671 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
23:45
Брайтон
1-2
Челси

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.