Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тухель чемпионлик учун курашини давом эттириш учун учта ҳимоячи тактикасидан воз кечиши керак!

Сўнгги ҳафталарда "кўклар" Премьер-лига пешқадами "Манчестер Сити"дан олти очко ортда қолишни бошлади. Шунинг учун уларнинг мураббийи қандайдир тактик мослашувчанликни кўрсатиши керакми?

"Челси"нинг Премьер-лигадаги сўнгги олти ўйинида иккита ғалаба қозонганлиги кўпинча жароҳатлар рекорди ўсиб бораётгани ва Covid-19 нинг клубга таъсири билан боғлиқ.

Бунда ҳақиқат жуда кўп бўлса-да, шуни таъкидлаш жоизки, Томас Тухель вазиятга мослаша олиши керак деб тахмин қилганлар кам эмасди.

Немис мураббийи жамоанинг спорт формасининг тушиб кетишида, шубҳасиз, айбдор. Муаммо унинг асосий таркибини ҳаддан ташқари ўзгартиришда эмас, балки умумий стратегияни умуман ўзгартирмаслигида.

Тухель "Стемфорд Бридж"га келганида, у доимо унинг шаклланиши билан шуғулланадиган ҳаяжонли, ҳатто асабий бошқарувчи сифатида танилган эди. У жим ўтирадиганлардан, ечим излашда дадил тактикадан қочадиганлардан эмас.

Қандай ғалати, у "Челси" мураббийи сифатидаги дастлабки 11 ой ичида уч ҳимоячидан воз кечмаган. Бугунги кунга келиб, унинг дастлабки топшириғидан кейин 24 соат ўтгач содир бўлган "бўрилар" билан 0:0 ҳисобидаги дуранг - у тўрт ҳимоячи билан бошлаган ягона рақобатли ўйин.

Тухель куч номутаносиблигига мослашмади. Асосий таркибда, 3-4-2-1 тактикасида 4-3-3 ёки 4-2-3-1дан кўра кўпроқ ҳимоячилар бор ва Антонио Рюдигернинг ҳужумларига ва “Челси” қанот ҳимоячиларининг ҳужумга бўлган интилишига қарамай, ўйинда ҳимоячилар кўп. Умуман олганда, Европа чемпионлари чемпионлик учун курашадиган рақибларига қараганда камроқ креатив ўйинчиларга эга.

Аҳамиятлиси, бир мавсумда кутилаётган голлар сони (xG) – 33,8 га тенг, чемпионликдаги рақибларидан анча паст, ҳатто тўртинчи ўринда турган “Арсенал”никидан ҳам пастроқ.

Тухель Премьер-лигага қандай мослашишни ҳали ўйлаб топмаган бўлиши мумкин, бу эса "Челси"дек клубларни тўпга эгалик қилиш ва майдондаги ҳудуд жиҳатдан устунлигини таъминлашга имкон бермаяпти. У Парижда бўлганида, бу баъзида муаммо бўларди, гарчи уларнинг таркибида техникаси юқори бўлган футболчилар ҳаракат қилган бўлсалар ҳам.

Францияга кўчиб ўтишдан олдин Тухелнинг мураббийлик фаолияти Германияда бўлиб ўтган, у ерда қарши ҳужумларда ўйнаш анча осон.

"Челси" бош мураббийида Тимо Вернер ва Кай Ҳаверц каби ўйинчиларни қаерда ўйнатишни билмаяпти. "Вулверхэмптон" ва "Эвертон"га қарши ўта ҳимоявий футбол "кўклар"ни ташвишлантириш учун катта сабаб бўлади.

4-2-3-1 тактик услубига ўтиш вазиятни ўзгартириши мумкин. Ромелу Лукакунинг борлиги 3-4-2-1 услубида яхши қўл келади.

Аммо Тухель ҳар қандай вазиятда жароҳатлар кузалиши мумкинлиги эътибордан четда қолдирмаслиги керак. 4-2-3-1 схемасига ўтиш, Мейсон Маунтни марказий ярим ҳимояни олдинги учталигига қўшса, "Челси" ярим ҳимоячиларинининг ақлли узатмалари билан рақибларнинг чуқур ҳимояга ўтириши ва босимни юзага келтириш учун хизмат қилади.

Тухелнинг тўп назоратига бўлган қарашлари бироз ўзгарган. У футболчиларига эркин ўйнаш имкониятларини беряпти. Жамоанинг таркибини шаклланиши учун Тухель кетма-кет тактикаларга қўллаб кўрмоқда. Лекин таъкидлаш керакки, жамоанинг ўзаги аллақачон шаклланиб бўлган. Клубда кузатилаётган яна бир муаммо бу тўғри мақсад қўя олмаслик бўлиши ҳам мумкин.

"Челси"да бу мавсумда ўзгаришлар қилиш ва Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш учун етарлича вақт бор. Аммо бунинг амалга ошиши учун Тухель "Стемфорд Бриж"да юзага келадиган қийин вазиятларга мослашишга тайёрлигини намойиш қилиши керак.

Киритилди: 22.12.2021 08:41. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

10.11.2024. АПЛ. 11-тур.
21:30
Челси
1-1
Арсенал

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. АПЛ. 12-тур.
17:30
Лестер
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.