Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Футбол менежменти «қироличаси»

Марина Грановская - футбол оламидаги камсонли аёл раҳбарлардан бири. У интервью беришни ёқтирмайди, дўстлар даврасида уни синфдош дугоналари билан кўриш мумкин. Камгаплик - менежер учун энг тўғри йўл. «Нўноқ кардинал»га хос салбий сифатларни яшириб туради.

Ҳаёти давомида Москва давлат университетининг хорижий тиллар факультетида таҳсил олган, Канада фуқаролигини қабул қилган ва нефть тармоғида фаолият юритган москвалик аёл анчадан бери Роман Абрамович билан ҳамкорлик қилмоқда. Боз устига, кўпчиликни ажаблантирган ҳолда, у «Челси»нинг бош раҳбарига айланди. Марина Владимировна ўз касбдошларига нисбатан анча ёш. Бундан ташқари, ўта зиқна ва қаттиққўл савдогар эркаклар соҳасида ишлайди. Англия футболидаги 200дан ортиқ директорлар орасида атиги бир нечта аёлни учратиш мумкин. Уларнинг аксарияти клуб соҳибларининг қизлари ёки рафиқалари.

АПЛ клублари орасида фақат икки нафар аёл раҳбарнинг таъсир доираси Гранов-с­каянинг кўламига яқин. Лекин Марина «Челси»ни бевосита ўша ернинг ўзида бошқаради, 2013 йилдан бери мустақил иш юритмоқда. Хуллас, ўта мураккаб соҳадаги вазифасини аксарият эркак касбдошларига нисбатан муваффақиятли адо этмоқда.

Агентлар ҳақида гапирмасак ҳам бўлаверади - футболда бу аёлни ҳамма алдаб кетиши тахмин қилинганди. Маринанинг Де Лаурентис билан муносабати фаолиятини яққол ифодалаб беради. Грановская Каванига харидор бўлиб Италияга борганида, «Наполи»нинг суллоҳ соҳиби уни аччиқ киноя билан қарши олди. Яъни, Де Лаурентис «Марина, Марина, Марина» нақорати билан бошланадиган италиялик қўшиғи билан кутиб олганди. Қўшиқда қўполликлар йўқ, ошиқ йигитнинг гўзал аёлга муҳаббати ва уйланиш орзуси баён этилган. Бироқ 2013 йилда «Наполи» соҳиби Маринага нисбатан совуққон муносабатда бўлганди.

Орадан йиллар ўтган бўлсада, «Наполи» учун «А» серия чемпионлиги ҳамон орзу бўлиб қолмоқда, Грановская эса расман «Челси» раҳбари мақомида 7та нуфузли совринларни қўлга киритди. Ваҳоланки, у Моуриньо даврида ҳам зафарларга эришганди. Кейинчалик, Марина айнан ўзи истаган паллада «Наполи»дан Жоржиньони харид қилди. Бошқаларнинг такаббурлиги кўпинча унга ёрдам беради.

Грановская ҳозиргача обрўсига доғ туширмаган. Бу савдо олами учун кам учрайдиган ҳолат. Эркак директорлардан фарқли ўлароқ, у доимо сўзидан қайтмайди, ёлғон гапирмайди. Касбдошлари музокарани чўзиб юрганларида, Маринанинг режаси қисқа вақт ичида рўёбга чиқади. Етарли далиллар бўлмаса, уни ўз фикридан қайтаришнинг иложи йўқ. Қаҳрамонимизнинг услуби наф бермоқда, эркаклар руҳиятини мукаммал ўзлаштирган.

 

«Челси»ни «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити»га яқинлаштирди

Марина Владимировнанинг ишбилармонлигини Азар трансферидан яққол билиб олиш мумкин. Эденнинг юксак спорт формасида ва жамоага керак бўлган паллада «Реал»га ўтиш истагини қондиришмади. Клубдагилар у билан хайрлашиш пайти келганлигини сезганларида, соддадил Перес жароҳатлар бўсағасида турган йигит учун 160 млн. евродан воз кечди.

Йўқ хислатларни тўқиб-чатиш фикридан йироқмиз, бироқ Грановская учун идеал образ тайёр. Жумладан, унинг аёл эканлиги ва ташқи қиёфаси учун. Унга оид барча материаллар «қизиққон» ибораси орқали бошланади. Аллақачон ташкил топган мухлислар клубида уни қиролича сифатида улуғлашади. Инсоният гўзалликни ёқтириши - бор гап. Агар бу сифатга ақл жўр бўлса, икки карра яхши. Лекин чинакам Грановскаяни билиб олиш ортиқчалик қилмайди. «Челси» аёллар жамоаси билан тушган суратда Маринанинг юзида самимий табассум акс этган, у Голливуд образидан кескин фарқ қилади.

Табиийки, «Челси» раҳбари меъёрдан чиқмайди. У атайлаб шундай қиляптими ёки тасодифанми, нима бўлганда ҳам, Марина ўз ролини аъло даражада адо этмоқда. Босимни тушуниб турибди. Агар Вернер ва Лукаку тез орада гол уришни бошлаб юборишмаса, уларни харид қилган Грановская тан­қидлар остида қолиши аниқ.

Марина Европанинг 2021 йилдаги энг яхши футбол менежери унвонига сазовор бўлганидан ке-йин, «Челси» фанатлари уни табриклаш ўрнига Рюдигернинг шартномаси муддатини узайтиришни талаб қилишди. Антонио бинойидек тўп сурмоқда, мухлислар эса менежер аёлни асоссиз ранжитишди. Ахир Грановская клубнинг ички ҳолатидан яхши хабардор. Футболчининг истагини яхши билади, жамоа қарзларини ярим миллиардга камайтирди, олди-сотди ва ижара жараёнларида даромад келтирмоқда.

Марина Владимировна «кўклар»га мослашиб олган, жамоа учун Клопп ва Гвардиола услубларидан фарқ қиладиган усулда ўйнайдиган футболчилар кераклигини билади. Унинг ўтган йилдаги хариди жамоани ЕЧЛдаги зафарга олиб келди. Ваҳоланки, мавсум ярмида уни шубҳали ўйинчиларни олиб келганликда айблашганди. Энди Сауль ва Лукакуларни «чайнашмоқда», Куртуа ўрнига Кепани олиб келгани учун тош отишмоқда. Бироқ дарвозабон ўз вақтида муҳим пенальтилар сериясида ғолиб чиқди, Ньигес шунчаки, ижарада, Ромелу эса ҳали ўзини кўрсатади.

 

Футболчиларни танлаш устаси

Таркибни тўлдириш борасида Грановская интуицияга таяниб иш юритадиган мутахассисга ўхшамайди. Гуманитар фанларни ўзлаштирган зиёли киши математиклар каби фикр юритади. Марина Владимировна футболчиларни ўзига хос услубда баҳоласа керак. Мисол учун, Н~Голо Кантега ҳеч ким ишонч билдирмаганда, фақат Марина унинг порлоқ келажагига шубҳа қилмади. «Челси»нинг ЕЧЛ «плей-офф»-идаги ғалабасини ким таъминлади? Албатта, Канте.

Грановскаянинг гениал ечими натижаси. Менежернинг фарқли жиҳати шуки, унинг аралашуви билан ўта йирик омадсизлик тез орада муваффақиятга айланади. Марина Владимировнанинг ташаббуси билан амалга оширилган Лэмпарднинг истеъфоси ва спорт директори билан келиша олмай қолган Тухелнинг «ПСЖ»дан олиб келиниши энг тўғри қарор эканлигига кўпчилик ишонмаганди. Грановская Томасни Дортмунддан олиб келиб, янги режаларни ишлаб чиқди. Тухель - мақтовни ҳам, танқидни ҳам кўтара оладиган қувноқ йигит. Ёзда у Жюль Кундени олиб келмаганлиги учун Грановскаяни танқид қилганди, лекин вазиятдан чиқиб кетишга ваъда берганди. Амалда у ваъдасини бажарди. Чалоба рисоладагидек тўп сура бошлади, Рюдигер ҳам ўз ўйинини топиб олди.

Менежер ирим-сиримлардан умид қилмайди, у улкан кирим-чиқимлар олами вакиласи. Олди-сотдилар бобида у «Ливерпул»даги «ваҳший»ларни ҳам ортда қолдирди. Абрамовичнинг мураббийларни тез-тез алмаштиришига кўникиб қолган директор доимо навбатдаги истеъфога тайёр туради. Клуб шу пайтгача шартномаси барвақт бекор қилинган мураббийларга 100 млн. фунтдан кўпроқ товон пули тўлади. Бироқ бир қатор нуфузли совринларни қўлга киритди ва сезиларли инқироз ҳолатидан «Арсенал» ёки «МЮ»га нисбатан тезроқ чиқиб кетди. Яқин ўтмишда нисбатан қолоқ жамоа бўлган «Челси» Грановская даврида ўзгарди. «Кўклар» - истеъмолчилар жамоаси, унда барқарор тараққиётни йўлга қўйиш осон эмас. Етакчи футболчилар ўйинидаги пасайишлар эса анъананинг бир қисмига айланди. Марина Владимировнанинг маккорона манёврлари эвазига жамоа мураккаб вазиятлардан чиқиб оляпти.

Эътиборли жиҳати шундаки, Захави, Райола ва Мендеш каби устомон агентлар у билан ҳамкорлик қилмасликни афзал кўришмоқда. Ҳозир «Челси»да бу номдор воситачиларнинг мижозлари йўқ. Хуллас, юксак салоҳиятини бир неча марта намойиш этган Марина Владимировна Грановская ЕЧЛ ғолибасига айланган йил ниҳоясида қитъанинг энг яхши менежери унвонига лойиқ топилди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Киритилди: 28.12.2021 13:09. Ўқилди: 3672 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.