Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лукаку ёлғиз эмас. Премьер-лигада яна кимлар мухлислардан кечирим сўрашга мажбур бўлган?

Лукаку йил бошидан бери ўз интервьюлари туфайли жанжалга аралашиб қолган. Кеча эса бельгиялик футболчи ўз мухлисларидан хато қилганини тан олиб, кечирим сўради. Бу узр сўраш АПЛда аввал ҳам бўлганми?! Биз шунга қизиқиб кўрдик ва олдин ҳам Англияда Лукаку вазиятига ўхшаш ҳолат бўлганлигига гувоҳ бўлдик. 

Англияда йил боши жуда ҳам оловли тарзда  бошланди. Бу нафақат футбол учрашувлар ва коронавирус туфайли ўйинларнинг қолдирилиши, балки “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку декабрь ойида Италияда маҳаллий “Sky Sports” нашрига берган интервьюси ҳам оловга ёғ сепгандек бўлди. Интервью ўтган ҳафта ОАВда эълон қилинди ва Англияда Италияга қараганда кўпроқ резонансга сабаб бўлди. Журналистга берган интервьюсида Лукаку “Челси”да ўзини бахтсиз деб ҳисобламагани ва “Интер”га қайтиш истаги борлигини ҳам айтиб ўтган. Шунингдек, у ҳеч қачон “нерадзуррилар”ни тарк этишни истамаганлигини айтган.

Кўп ўтмай, Лукаку бу учун мухлислардан бу иши учун узр сўради. Кечирим сўрагач, Лукаку майдонга қайтди ва бу хабар кўп ўтмай унитилади. Ҳозир эса Англияда яна кимлар мухлисларидан узр сўрашга мажбур бўлган ҳақида маълумот берамиз.

 

Уэйн Руни

2010 йилда Руни “Манчестер Юнайтед” раҳбариятидан ўз трансферини сўраган. Бу эса кўпчиликка унчалик ёқмаган эди. Сабаби, ўша пайтда футболчига “Манчестер Сити”дан қизиқиш билдирилган эди. Сиз қандай ҳодиса бўлишини тасаввур қилишингиз мумкин. Аммо, сер Алекс Фергюсон одамлар билан қандай қилиб малакали ишлашни биларди ва Рунини фикридан қайтара олди. Барча миш-мишлар тезда бостирилди, аммо орада ноқулайлик бор эди. Кейин, Фергюсон Руни омма олдида кечирим сўрашига ваъда берди. Уэйн буни бир ойдан кейин амалга оширди.

Барчаси тезда унутилди ва мавсум якунида чемпионлик билан тугади, шунинг учун Рунининг нотўғри хатти-ҳаракатлари мухлислар томонидан эсдан чиқарилган.

 

Стивен Жеррард

Стивен “Манчестер Юнайтед”га қарши муҳим ўйинда захира ўриндиғида қолдирилди. Кейинчалик эса сардор жамоасига ёрдам бериш учун иккинчи бўлимда майдонга тушди ва ҳаддан ташқари иштиёқмандликни ошириб юборди. Жеррард майдонга тушган заҳоти Эррерага нисбатан қўполлик ишлатди ва шу тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, жамоасини принципиал рақиб билан ўйинда қийин аҳволда қолдирди. Бу ўйин “Манчестер Юнайтед”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Мен жамоадошларим ва мухлисларимни тушкунликка туширдим”, деди Жеррард ўйиндан кейин. - Тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Узоқ вақтдан бери ўйиндаман, лекин бунга нима сабаб бўлганини айта олмайман”. 

Ўша вақтда Жеррард мавсум сўнгида “Ливерпул”ни тарк этиши маълум эди. У “қизиллар” сафидаги “Манчестер Юнайтед”га қарши сўнгги ўйинни шундай тасаввур қилган бўлса керак.

 

Бруно Фернандеш

Фернандеш “Манчестер Юнайтед”да жуда яхши обрўга эга, жамоада нима бўлишидан қатъи назар, унга нисбатан жуда кам шикоят бўлади. Аммо, шундай бўлса-да, португалиялик ўз мухлисларидан узр сўрашга мажбур бўлган. Гап “Манчестер Юнайтед” мағлуб бўлган “Астон Вилла”га қарши ўйин ҳақида кетмоқда, Фернандеш мазкур баҳсда ҳаммасини ўзгартириши мумкин эди, аммо учрашув охирида тўпни юқорига тепиб, пенальтидан гол ура олмади. Шундан сўнг, португалиялик ижтимоий тармоқларда содир бўлган воқеани тушунтириб, ушбу хато учун кечирим сўради. Кўпчилик бу вазият кечирим сўрашга арзимаслигига рози бўлди. Ҳатто “Sky Sports” нашри эксперти ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл ҳам Фернандешга айтган.

 

Гранит Жака

Швейцариялик Гранит Жака ҳам бир вақтлар мухлисларидан кечирим сўрашга мажбур бўлган. Аммо, футболчи узр сўрашни хоҳламаганди, лекин фаолиятини “Арсенал”да давом эттириш учун у буни қилишга мажбур бўлди. “Канонирлар”нинг кетма-кет омадсиз учрашувларидан сўнг, ўша пайтда жамоа сардори бўлган Жака борган сари мухлислар нишонига айланиб борарди.

Ўз майдонидаги “Кристал Пэлас”га қарши ўйинда “Арсенал” 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди, аммо швейцариялик рақибга ҳисобни тенглаштиришга имконият яратиб берди. Шундан кейин мураббий Жакани алмаштиришга қарор қилишди. Аммо, захира ўриндиғи томон кетаётган Гранитдан мухлислар норози бўлишди.

Мухлисларнинг ҳуштаклари ва ҳайқириқлари футболчини ғазаблантирди ва у трибуна томон қўллари билан ёқимсиз ишора қилди. “Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери Жаккининг хатти-ҳаракати нотўғри эканлигини тан олди, уни сардорлик мақомидан маҳрум қилди ва кейинроқ яримҳимоячи мухлислардан кечирим сўради.

 

Жек Грилиш 

Бутун Буюк Британия 2020 йилда коронавирус сабаб карантин жорий қилганлиги сабабли, кўп нарсаларга чеклов қўйилди. Аммо, Премьер-лига юлдузлари ўзларини қоидалардан устун деб ҳисоблади ва бир қатор ҳодисаларга сабаб бўлди. Улар орасида Грилиш ҳам бор эди, у карантин қоидаларига зид тарзда зиёфатдан чиқиб кетаётганда бахтсиз ҳодисага учради. Грилиш ижтимоий тармоқларида мухлислар ва клубдан эмас, балки бутун мамлакатдан кечирим сўрашга мажбур бўлди.

Киритилди: 06.01.2022 14:58. Ўқилди: 3839 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

05.05.2024. АПЛ. 36-тур.
18:00
Челси
5-0
Вест Хэм

Навбатдаги учрашув

11.05.2024. АПЛ. 37-тур.
21:30
Ноттингем Форест
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.