Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Орзулари ушалган "болакай" (3 қисм)

 

Мавсумдан кейин эса Австрия ва Швейцарияда 2008 йилги Европа чемпионати бўлиб ўтди.

 “Германия терма жамоаси билан финал ўйинидан олдин мендан ушбу учрашувда ҳал қилувчи голни киритсам нима қилишимни сўрашди. Менинг жавобим жуда оддий эди, мен айтдим: "Ҳамма нарса!". Ўша оқшом менинг зарбам ҳал қилувчи бўлиб, Испания терма жамоаси Европа чемпиони бўлишини тасаввур ҳам қила олмасдим. Ўша катта қувонч ва ғалабамизнинг улкан байрамини башорат қилиш ҳақиқатга тўғри келмайди. Мухлислар бизни уйда қандай кутиб олгани ҳақидаги таассурот менда абадий қолади."

 Испаниялик футболчининг ўйинлари эътибордан четда қолмади ва дарҳол футболчи атрофида уни бошқа клублар билан боғловчи миш-мишлар пайдо бўла бошлади. Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири мақомини олган Торресга бундай эътибор бўлишини кутиш мумкин эди.

Бироқ Фернандо бу миш-мишлар асоссиз эканини у ҳали “Ливерпуль”дан кетиш нияти йўқлигини айтди. Уни Энфилдда севишар эди.

2009 йилнинг 10 мартида Торрес Чемпионлар лигасида азалий рақиби “Реал” билан тўқнаш келди. У тўпиғидан жароҳат олган эди, лекин у барибир майдонга тушди ва жамоасининг 1 голига муаллифлик қилди. “Ливерпуль” ўша ўйинда 4-0 ҳисобида “галактикос”ни таслим этди. Орадан 4 кун ўтиб, “Олд Траффорд”да “Манчестер Юнайтед” дарвозасига гол урди. Ўшанда "Ливерпуль" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва Фернандо "Юнайтед" мухлисларига беш сонини кўрсатиб голни нишонлади. Бу "Ливерпуль"нинг Чемпионлар Лигасида неча марта чемпион бўлганига ишора эди.  Шундан сўнг Энфилдда Торресга аталган қўшиқлар куйлана бошлаган эди.

 2009 йилнинг августида Торрес «Ливерпуль» билан янги шартнома имзолади. Табиатан уятчан, Торрес интроверт эканлигини яширмайди; у ҳеч қачон кимдандир эътибор талаб қилмаган. У шунчаки футбол билан яшаган. Фоалиятини якунлаб ҳам футболдан кета олмаслигини у ўша пайтлар билмас эди. Балки, ўз режаларига мураббий бўлишни киритиш хақида ўйлаб ҳам кўрмагандир.

  У Ливерпульдаги хамма нарсани музқаймоқ ва “Беатлес” гуруҳини ёқтирганидек яхши кўрар эди. Унинг "Рояль Казиноси” филмидаги Жеймс Бонднинг Астон Мартинини сотиб олганлиги ҳақда кўпчилик билмайди. Бу унинг характеридаги камтарликнинг белгиси эди.

 2007 йилда “Марсел”га 1:0 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, ғазабланган Торрес уйига қайтиб келди ва умидсизликка тушди: "Мен умидсизликни енгишнинг энг яхши усули - яшаш хонаси учун иккита мебел ясаш деб ўйладим."

  У кейинги мавсумни ажойиб тарзда бошлади. “Вест Ҳэм”га дубл, “Халл”га хет-трик. У сентябр ойида Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди. Октябр ойида у "қизиллар"нинг "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишига ёрдам берди (ўйин 2:0 ҳисобида якунланган). У 29 декабр куни “Астон Вилла”га қарши ўйинда гол урди ва “Ливерпуль” тарихидаги энг тез 50 та гол урган футболчига айланди. 2010 йилнинг 8 апрелида у Европа лигасида “Бенфика”га қарши ўйинда дубл қайд этган ва орадан 10 кун ўтиб тиззасидаги операция туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши маълум қилинганди. У ўша мавсумни барча мусобақаларда 32 ўйинда 22 гол билан якунлади.

 Ёзда Фернандо жаҳон чемпиони бўлди, бироқ у алоҳида нарса билан эсга олинмади. 

 

Давоми бор.

Киритилди: 14.01.2022 06:30. Ўқилди: 2188 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.