Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

“Челси”да Лукакунинг омади келмаяпти: Бельгиялик ҳужумчи ёзда қаерга бориши мумкин?!

2020/21 йилги мавсум Ромелу Лукакунинг учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлди. Бельгиялик футболчи “Интер” сафида 24 та гол ва 11 та голли узатмани муаллифига айланди. Шу билан бирга у жамоанинг энг фойдали футболчиси бўлди ва миланликларнинг ҳақиқий етакчига айланди. Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг, “Челси” Лукакуни ортда қайтаришга қарор қилди ва “нерадзуррилар”га Ромелу учун 113 миллион евро тўлади. Шу тариқа, Ромелу Премьер-лига тарихидаги иккинчи энг қиммат трансферга айланди. Барча тахминларга қарамай, олти ой давомида бельгиялик янги жамоага мослаша олмади. Шу сабаб, “Stadion.uz” нашри Лукаку нима учун “Челси”да омадсизликка учраганлиги, ёзги трансфер ойнасида у клубини ўзгартириши керакми, агар шундай бўлса, қайси жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида бироз фикр юритади.

Лукаку қиммат трансфер бўлган футболчи ҳисобланади. Фаолиятининг бошидан буён бельгиялик турли жамоаларда ўйнади ва футболчини сотиб олган клуб ҳар доим яхшигина пул тўлашга мажбр бўлган. 2011 йилда эндигина 18 ёшга тўлган бўлса-да, “Челси” Лукаку учун “Андерлехт”га 15 миллион евро тўлаган. “Аристократлар” Ромелуни келажакни ўйлаб харид қилганди, шунинг учун бошида футболчи ижара асосида бошқа жамоаларда ўйнашга мажбур бўлди. У “Вест Бромвич” ва “Эвертон” каби клубларда тўп тепди. “Ирислар”га ёш ҳужумчининг ўйини маъқул келди ва 2014 йилда бельгияликни 35 миллионга сотиб олишди. Ливерпул клубида ўйнаётган пайтда, ҳужумчининг бозор нархи кескин равишда ўсди. Уч йилдан сўнг, “Эвертон” бельгиялик футболчини "Манчестер Юнайтед"га 84,7 миллион еврога сотиб юборди. Лукаку “қизил иблислар” сафидаги биринчи мавсумда   барча мусобақалар доирасида 52 ўйинда 28 та гол урган бўлса, иккинчиси йили бироз омади келмади - 45 ўйинда 15 та гол. 2019 йилнинг ёзида бельгиялик футболчи А серияга 74 миллион евро эвазига ўтди ва у ерда ҳақиқатан ҳам “Интер” етакчисига айланди.

Жорий мавсумда Лукаку “Челси” сафида барча турнирлар доирасидаги 25 учрашувда 8 та гол урди, аммо “аристократлар” бундан кўпроқ нарсани кутишганини яширишмаяпти. Маълум бўлишича, Лукакунинг ўзи ҳам ўз жамоадаги ҳолатидан норози. Интервьюлардан бирида бельгиялик ҳаттоки бош мураббий Томас Тухелга ҳам “ҳужум” қилди. Футболчи немис мутахассисининг схемаси унга тўғри келмаслигига шаъма қилди. Кейинчалик футболчи бу ҳаракатлари учун мураббий ва жамоа аъзоларидан узр сўрашига мажбур бўлди. Тухель эса бунга жавобан “Челси” ўйинини Лукаку атрофига қурмоқчи эмаслигини айтди. Томас  Конте “Интер”да яратган тизим фақат бельгиялик ҳужумчи учун мукаммал бўлгани сабаб, клуб услубини ўзгартирмаслигини маълум қилди.

Ўтган мавсумда “Интер” ўз ўйинини Лаутаро Мартинес ва Лукаку атрофида қурганди, “Челси”да эса жамоавийликка катта эътибор қаратилади. Шундай қилиб, Лукакунинг ҳолати ва “Челси” ўйин услуби “мос келмаслиги” маълум бўлди. Бельгиялик футболчи жамоадаги роли ҳақида гапирар экан, клубда ўйнашга тайёр эканлигини ва ўзининг кучли томонларини кўрсатишини таъкидлади. Бельгияликнинг асосий ўйин услуби — ҳимоячилардан тезлиги эвазига қочиш. “Интер” ҳаттоки ўз ўйин тизимини футболчига мослаштирди. Яъни, тўпни олдинга, бўш турган ҳужумчига узатиш орқали ўйнаш услубини жорий қилди. Ҳозирги Лондон клубида Лукакуга “навес” узатмалари анча кам оширилади. Шу сабаб, унинг голлари сонида сезиларли даражада пасайиш бўлди. Аммо, бу Ромелу Лондонда муваффақиятсизликка учради, дегани эмас. Шунчаки, “Челси”нинг услуби унинг кучли томонларини очиб бермаяпти, шу сабаб ҳам футболчининг ўйини ёмонроқ ва жамоада шу каби кичик можаролар бўлиб ўтмоқда.

“Челси” Лукакусиз Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди ва шунинг учун “кўклар” бир футболчи учун жамоа ўйинини қайта қуриш ниятида эмаслигини билдиришди. “Челси” раҳбарияти ҳам бош мураббий қарорини маъқуллади, бу эса бельгиялик учун ёмон белги эди. Ўз вақтида “кўклар”нинг бошқа собиқ ёки ҳозирги ҳужумчилари Диего Коста, Алваро Мората ва Тимо Вернерлар ҳам мураббийлар билан келиша олишмаган, бироқ ҳар сафар клуб бошлиқлари Конте, Сарри ва Лэмпардни тарафини олишган. Шундай қилиб, Лукаку ва Тухель ўртасидаги муносабатлар яхшиланмади. Миш-мишларга кўра, Тухель ўз ихтиёрида бўлган ҳужумкор ўйинчилардан норози.

Лукаку ёзги трансфер ойнасида “Челси”ни тарк этиши мумкин. Бундан иккала томон ҳам манфаатдор бўлиши айтилмоқда. Ромелу бошқа вариантлар бўлса  ҳам, “Интер”га қайтишга қарши эмас. Масалан, ҳозирда Антонио Конте бош мураббийлик қилаётган “Тоттенхэм”. Италиялик ўз вақтида Лукакунинг ўйинини очиб бера олган. Агар Мбаппе “Реал”га ўтса, ПСЖ ҳам унинг учун курашга қўшилади. “Челси” футболчини ПСЖга ўтишига қарши бўлмаса керак. Чунки, бельгиялик футболчининг нархи 100 миллион евролигича сақланиб турибди ва “кўклар” уни сотиб олган пулини қайтариб олиши мумкин.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 10.02.2022 20:25. Ўқилди: 3682 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.