Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиола ва Клопп чемпионлик учун курашмоқда, кимда яхши имконият? Роналду ЕЧЛдан қуруқ қолдими? АПЛнинг асосий интригалари ҳақида

Қиммат таркибга эга «Эвертон» қуйи лигага тушиб кетиши мумкин, Салоҳ эса тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.

Ушбу мавсумда халқаро ўйинлар учун сўнгги танаффус ниҳоясига етмоқда. Бир неча кундан сўнг Европа чемпионатларида чемпион ва қуйи лигага тушиб кетадиган жамоаларни аниқланаш бошланади. Айни пайтда миллий чемпионатлардаги аҳвол қандан эканлигини аниқлаш вақти келди. Биз Англиядан бошлаймиз.

Гвардиола ва Клопп чемпионлик учун курашмоқда

Келинг, чемпионлик пойгасидан бошлайлик. Унда иккита жамоа иштирок этиши аниқ - «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль». Пеп Гвардиола шогирдлари 70 очко билан 1-ўринда, Юрген Клопп жамоаси эса бир очко ортда қолмоқда. Шу билан бирга, мерсисайдликлар урилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи бўйича пешқадамлик қилмоқда - 75:20, 68:18.

Асосий интрига шундаки, «Сити» ва «Ливерпуль» ўзаро тўқнаш келишади! 10 апрель куни улар 32-тур доирасидаги баҳсда майдонга тушишади. Ҳар икки жамоанинг ҳозирги формасини ҳисобга олсак, ўйин чемпионлик аниқланадиган ўйин бўлиши мумкин. Агар, «шаҳарликлар» ғалаба қозонса, 90 фиозга чемпионлик ҳал қилинади. Сабаби, уларни жуда содда календарь кутиб турибди.

Қизиқарли воқеа- сўнгги турда Стивен Жеррард бошчилигидаги «Астон Вилла» билан ўйин. Тасаввур қилинг... Қуйида биз «Сити»нинг ўйинлар жадвални кўриб чиқамиз.

«Манчестер Сити» тақвими: «Бёрнли» (2 апрель, меҳмонда), «Ливерпуль» (10 апрель, уйда), «Вулверхэмптон» (17 апрель, сафарда), «Брайтон» (20 апрель, уйда), «Уотфорд» (23 апрель, уйда), «Лидс Юнайтед» (30 апрель, сафарда), «Ньюкасл Юнайтед» (7 май, уйда), «Вест Хэм Юнайтед» (15 май, сафарда), «Астон Вилла» (22 май, уйда).

«Ливерпуль» тақвими:«Уотфорд (2 апрель, уйда), Манчестер Сити (10 апрель, сафарда), Астон Вилла (16 апрель, уйда), Манчестер Юнайтед (19 апрель, уйда), «Эвертон» (24 апрель, уйда), «Ньюкасл Юнайтед»30 апрель, сафарда), «Тоттенхэм» (7 май, уйда), «Саутгемптон» (15 май, сафарда), Бўрилар (22 май, уйда).

Еврокубок зонаси. Роналду Чемпионлар Лигасисиз қоладими?

«Челси» Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқишга яқин, аммо тўртинчи ўрин учун учун кураш кескин кечади. Фаворит - 2017 йилдан бери асосий еврокубокларда ўйнамаган, рақибларидан уч очко олдинда бораётган ва битта заҳира ўйини бор «Арсенал». Шунингдек, бешинчи ўринда бораётган «Тоттенхеэм»да ҳам яхши имконият бор.

Аммо «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар лигасидан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Криштиану Роналду ва унинг жамоаси тўртинчи ўриндаги жамоадан 4 очко ортда қолмоқда.

«Арсенал» мавсумнинг қолган қисмида «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Хэм» билан тўқнаш келади. «Тоттенхэм»нинг ягона жиддий рақиби «Ливерпуль». «Юнайтед»ни эса «Ливерпуль», «Арсенал» ва «Челси» кутиб турибди.

«Арсенал» тақвими («Тоттенхэм»га қарши ўйин санаси аниқ эмас): «Кристал Пэлас» (4 апрель, сафарда), «Брайтон» (9 апрель, уйда), «Саутгемптон» (16 апрель, сафарда), «Челси» (20 апрель, сафарда), «Манчестер Юнайтед» (23 апрель, уйда), «Вест Хэм» (1 май, сафарда), «Лидс» (7 май, уйда), «Ньюкасл» (15 май, сафарда), «Эвертон» (22 май, уйда).

«Тоттенхэм» тақвими («Арсенал»га қарши ўйин санаси аниқ эмас): «Ньюкасл» (3 апрель, уйда), «Астон Вилла» (9 апрель, сафарда), «Брайтон» (16 апрель, уйда), «Брентфорд» (23 апрель, сафарда), «Лестер» (30 апрель, уйда), «Ливерпуль» (7 май, сафарда), «Бёрнли» (15 май, уйда), «Норвич» (22 май, сафарда)

«Манчестер Юнайтед» тақвими: «Лестер» (2 апрель, уйда), «Эвертон» (9 апрель, сафарда), «Норвич» (16 апрель, уйда), «Ливерпуль» (19 апрель, сафарда), «Арсенал» (23 апрель, сафарда), «Брентфорд» (2 май, уйда), «Брайтон» (7 май, сафарда), «Челси» (15 май, уйда), «Кристал Пэлас» (22 май, сафарда).

Хавфли зона. «Эвертон»ни қиммат таркиб қутқара олмайдими?

Жадвалнинг пастки қисми ҳам қизиқарли. «Норвич»нинг ҳолати жуда ёмон (атиги 17 очко ва кетма-кет олтита мағлубият), аммо лигада қолиш учун курашда қолган жамоалар охиригача курашади. Ҳаттоки, салкам 500 миллион евролик таркибга эга «Эвертон» ҳам чемпионшипга йўл олиши мумкин. «Ирислар»ни «Норвич» билан бирга «Бёрнли» ва «Уотфорд» жойлашган хавфли зонадан бор-йўғи 3 очко ажратиб турибди.

«Бёрнли» осон тақвимга эга. Шон Дайч жамоасини фақат «Сити» ва «Тоттенхэм» каби етакчи клублар кутиб турибди, шунингдек, захирада «Астон Вилла» билан қолдирилган ўйин ҳам бор. «Уотфорд» «Ливерпуль», «Сити» ва «Челси» билан, «Эвертон» эса «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Челси» ва «Арсенал» билан ўйнаши керак.

«Бёрнли» тақвими (ҳали «Астон Вилла»га қарши ўйин санаси маълум эмас): «Манчестер Сити» (2 апрель, уйда), «Эвертон» (6 апрель, уйда), «Норвич Сити» (10 апрель, сафарда), «Вест Хэм» (17 апрель, сафар), Саутгемптон ( 21 апрель, уйда), «Вулверхэмтон»(24 апрель, уйда), «Уотфорд» (30 апрель, сафарда), «Астон Вилла» (7 май, уйда), «Тоттенхэм (15 май, сафарда), «Ньюкасл» (22 май, уйда).

«Уотфорд» тақвими («Эвертон» билан ўйин санаси ҳозирча маълум эмас): «Ливерпуль» (2 апрель, сафарда), «Лидс» (9 апрель, уйда), «Брентфорд» (16 апрель, уйда), «Манчестер Сити» (23 апрель, сафарда), «Бёрнли» (30 апрель, уйда), «Кристал Пэлас» (7 май, сафарда), «Лестер» (15 май, уйда), «Челси» (22 май, сафарда).

«Эвертон» тақвими («Уотфорд»га қарши ўйин санаси маълум эмас): «Вест Хэм» (3апрель, сафарда), «Бёрнли» (6 апрель, сафарда), «Манчестер Юнайтед» (9 апрель, уйда), «Кристал Пэлас» (16 апрель, уйда), «Лестер» (20 апрель, уйда), «Ливерпуль» (24 апрель, сафарда), «Челси» (1 май, уйда), «Лестер» (7 май, сафарда), «Брентфорд» (15 май, уйда), «Арсенал» (22 май, уйда).

Тўпурарлар пойгаси. Салоҳ топ

Жорий мавсумнинг энг сермаҳсул футболчилари ҳақида тўхталсак. Бу ерда Муҳаммад Салоҳ етакчилик қилмоқда. «Ливерпуль» форварди 27 ўйинда 20 та гол урган (5 таси пенальтидан). Мисрлик билан бирга кучли бешликдан унинг икки жамоадоши - Диого Жота ва Садио Мане бор. Шунингдек, «Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хин Мин ва 12 та гол уришни уддалаган37 ёшли Криштиану Роналду.

Охирги икки мавсумда олий лигада чемпионлик интригаси йўқлигига ўрганиб қолгандик. Ковид тарқалган йилда рақибларга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан чемпионликни «Ливерпуль» қўлга киритди, кейин эса «Сити» ҳам худди шундай ишни амалга оширди. Энди биз ҳақиқий курашни кўрамиз. Бу ажойиб!

Киритилди: 02.04.2022 15:25. Ўқилди: 2830 марта. Фикрлар: 5 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.