Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кимнинг кошонаси қимматроқ?

Жаҳон футболининг аксарият йирик намояндалари дабдабани хуш кўришади. Хусусан, турар-жой масаласида. Ҳаммаси даромадга яраша, албатта. Демак, қуйидаги мақола мавзуси - футбол вакилларига тегишли энг қимматбаҳо кошоналар.

Дэвид Бекхэм

Дэвид ва Викторияга тегишли Лондондаги қасрнамо уйнинг баҳоси - 50 миллион доллар. Гап нуфузли Холланд Паркда жойлашган кўчмас мулк ҳақида кетмоқда. Таниқли хонанда Робби Уильямс, Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон ва бошқа кўплаб машҳур шахслар шу ҳудудда истиқомат қилишади. Бэкхэмлар оиласи яшайдиган уйда 8та ётоқхона, 7та ваннахона, тренажёр зали, спа-салон, 4та миникюр-салон, катта саҳна ва ҳаттоки, ички шаршара ҳам бор. Дэвид дунёнинг турли нуқталаридан умумий баҳоси чамаси 100 миллион долларга тенг кўчмас мулкларни сотиб олган, лекин энг ҳашаматли уйи айнан Лондонда.

Уэйн Руни

Уэйн Рунининг Чеширдаги улкан саройи 27 миллион долларга баҳоланган. Унинг таркибида футбол майдони, дам олиш ҳудуди, 2та сунъий кўл, бассейн ва уй кинотеатри мавжуд. «Шрек» бу кўчмас мулкни нолдан қурдирган, шунинг учун баҳоси анча баланд.

Самуэль Это'О

Камерун футболи афсонаси 25 миллион доллар турадиган виллага эга. Портофинодаги ушбу қаср вақтида 1922 йили фиръавнлар қабрини топган граф Карнарвонга тегишли бўлган.

Жон Терри

«Челси»нинг собиқ сардори Англиядан чамаси 60 миллион долларга кўчмас мулк сотиб олган. Унинг таркибидаги энг қимматбаҳо кошона Сурейданинг нархи - 21,5 миллион доллар. Саройда ҳаммаси мужассам - 7та ётоқхона, 6та ваннахона, бассейн, уй кинотеатри ва бошқалар...

Тьерри Анри

Нью-Йоркдаги улкан иншоот барча қулайликларга эга: бассейн, бар, кафе ва 12 метр­ли аквариум. Тьерри ушбу орзу-уй учун 15 миллион доллар тўлаган.

Дидье Дрогба

АПЛ тарихидаги африкалик энг яхши футболчилардан бири 2007 йили россиялик бизнесмен Юрий Шефлердан Оксшотт ҳудудидаги қасрни харид қилди. «Арзимас» 14,5 миллион долларга. Барча қулайликларни ўз ичига олган уй. Дарвоқе, британиялик рок-н-ролл афсонаси сэр Клифф Ричард Окс­шоттда Дидьега қўшни.

Фрэнк Лэмпард

«Челси» афсонаси Лондондаги кошонага 12,9 миллион доллар сарфлаган. Кенг ва очиқ ётоқхона - уйнинг кўрки. Яна катта боғ, ялтироқ жиҳозларга тўла ошхона бор. Қисқаси, дабдабали ҳаёт учун нима керак бўлса, ҳаммаси муҳайё этилган.

Криштиану Роналду

«МЮ» юлдузи Португалия, Италия, Англия, АҚШ ва Испанияда кўчмас мулкка эга. Жумладан, футболчи Трамп минораси (Нью-Йорк) ичидаги кошона учун 18,5 миллион доллар тўлаган. Лекин кейинчалик унинг баҳоси икки баравар тушиб кетди. Ҳозир Криштиану ихтиёридаги энг қимматбаҳо кўчмас мулк - бу Мадейрада қад кўтарган 10 миллион долларлик қаср.

Лионель Месси

Аргентиналик юлдузнинг Барселонадаги уйи атиги 5 миллион долларга баҳоланган. Демак, Лео кўчмас мулкка пул сарфлашни унча хушламайди. У дабдабали автомобилларни кўпроқ қадрлайди. Дейлик, Лео футболчилар орасида энг қимматбаҳо «тойчоқ»қа эга - гап баҳоси 30 млн. долларга тенг Ferrari 335 S Spider Scaglietti ҳақида кетмоқда.

Киритилди: 03.04.2022 11:24. Ўқилди: 5844 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.