Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Челси" тарихидаги энг муҳим вазият

Клубнинг янги эгаси ким бўлади?

Британия ҳукумати томонидан Роман Абрамовичга нисбатан қўлланилган кўплаб санкциялар унинг асосий футбол активи бўлмиш "Челси"нинг келажагини шубҳа остига қўйди. Чекловлар киритилишидан олдин ҳам россиялик тадбиркор клубни сотишга тайёрлигини айтганди. Бироқ, “Челси” хўжайини бу масалани тезда ҳал қила олмади ва мумкин бўлган келишувга тақиқ қўйилди. Энди бу фақат Буюк Британия ҳукумати орқали Абрамович сотувдан пул олмаслиги шарти билан амалга оширилиши мумкин.

Қолаверса, масалани тезроқ ҳал қилиш керак: 31 май куни “Челси”га берилган лицензия муддати тугайди. Ҳозирги шароитда эса клуб эҳтимол янгисини ололмайди ва Премьер-лигада ўйнай олмайди. Айни пайтда жамоа ҳомийларини йўқотмоқда: Three телекоммуникация компанияси Hyundai ва Nike билан таҳдид остида шартномани тўхтатганини аллақачон эълон қилган.

Бундан ташқари "Челси" мавжуд ресурсларини йўқотмоқда: Barclays банки клуб ҳисобларини вақтинча блоклаб қўйди, у ҳозирги ҳолатида ҳатто чипталардан ҳам даромад олмайди: тушган маблағ хайрия ташкилотларига йўналтирилади. Энг асосий жиҳатлардан бир лондонликлар футболчилар билан шартномани узайтира олмаяпти ва бир қатор муҳим футболчиларни йўқотиш хавфи бор.

Ўтган ҳафталарда "Челси"нинг келажаги мавзуси ОАВларнинф асосий мавзуларидан бири бўлди. Келинг британиялик журналистлар бу ҳақида нималар ёзаётганини ўрганиб чиқамиз.

"Бу клуб Абрамовичгача бўлган ва ундан кейин ҳам мавжуд бўлади"

Daily Mail нашрининг таъкидлашича, Абрамович дисквалификациясига қарамай, "Челси"да қабул қилинадиган қарорларга таъсир қилиши мумкин. Хусусан, россиялик тадбиркор Америка ва Британия таклифларига вета қўйиши мумкин эди, чунки бу давлатлар унга қарши санкциялар қўйган. Аммо Саудия Арабистони таклифи ҳукумат томонидан рад этилди. “Ньюкасл”нинг ушбу мамлакат инвестиция фондига сотилиши билан боғлиқ жанжалдан кейин жамоатчиликнинг норозилиги ҳалигача тинмаган.

Шунингдек, мухлислар учун 10% улуш сотиб олмоқчи бўлган консорциум ҳақида сўз боради: "Челси" афсонаси Жон Терри "True Blues"ни бошқармоқда, бу эса мухлисларга клубдаги улушини нисбатан кичикроқ миқдорда сотиб олиш имконини бериш ниятида. Бу мухлислар, ўйинчилар ва собиқ ходимларга овоз бериш ҳуқуқи учун умумий қиймати 100 фунт стерлингдан ортиқ бўлган Фан токенларини сотиб олиш имконини беради.

"Челси" - иккинчи "Брентфорд"ми?

The Telegraph "Челси"нинг янги хўжайини ҳақида мулоҳаза юритди. Шартнома 2,5 миллиард фунт стерлингга баҳоланган, ҳозирда клуб учун тўртта муносиб номзод бор. Оммавий ахборот воситалари уларнинг рақобатини ҳақиқий жанг сифатида тавсифлайди, ҳар бирининг ўзига хос муаммоли жойлари мавжуд. Хуллас, “Челси” учун курашда фаворит деб аталган Рикеттслар оиласи каттаси мусулмонларни ўзига душман деб атагани учун мухлислар эътирозига дуч келди.

"Челси тарафдорлари жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланган мухлисларнинг норозилигига, Жо Рикеттснинг ирқчи электрон почта хабарларига ва бошқа оила аъзоларининг изоҳларига қарамай, жума куни музокаралар якуний босқичда эканлиги ҳақида хабар берилди. Бу #notoRicketts кампаниясининг бир қисми бўлган "Челси" мухлисларини ғазаблантирди ва улар оилани жараёндан четлаштиришга чақирди.

The Independent таъкидлашича, "Челси"нинг янги хўжайинлари мухлисларга тегишли "олтин акция" схемасидан фойдаланишлари мумкин. Нашр 2012 йилда ҳуқуқшунос Стюарт Хетчер “Брентфорд” учун шунга ўхшаш тизимни қандай ишлаб чиққани ҳақида ҳикоя қилади ва “кўклар”нинг инглиз футболида катта таркибий ўзгаришлар қилиш орқали ушбу тажрибадан сабоқ олишга таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ташаббуси билан қабул қилинган қонун мухлисларга таъсир кўрсатади ва мустақил тартибга солиш тажрибасини жорий қилади:

“Челси” мухлисларининг ишончи янги хўжайинлар билан аниқ алоқа нуқтаси бўлади. Бироқ, майдон эгалари "Стемфорд Бридж"га эгалик ҳуқуқини сақлаб қолишади, чунки клубнинг келажакдаги Лондон ғарбида жойлашиши катта кафолатдир. Мухлисларнинг норозилиги "Челси" ва "Манчестер Сити" каби клубларни янги қитъа мусобақаси учун лойиҳадан воз кечишга мажбур қилди ва Хетчер мухлисларнинг кучига ишонч ҳосил қилди", дейилади хабарда.

“Челси” атрофидаги вазият кундан-кунга чигаллашиб бормоқда, лекин жамоа шунга қарамай мусобақалардаги иштирокини тўхтатганича ёъқ. Улар бугун тунда Чемпионлар лигасе чорак финал баҳсида “Реал Мадрид”га қарши майдонга тушиши керак. Жамоага фақат омад тилаб, қоламиз.

Киритилди: 06.04.2022 14:47. Ўқилди: 2742 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

10.11.2024. АПЛ. 11-тур.
21:30
Челси
1-1
Арсенал

Навбатдаги учрашув

23.11.2024. АПЛ. 12-тур.
17:30
Лестер
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.