Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Хемилтон ва Серена нега "Челси"ни сотиб олмоқчи?

Икки спорт супер юлдузи футболга киришни хоҳлайди.

7 карра Формула-1 жаҳон чемпиони ва "Арсенал" мухлиси Люис Хемилтон ва "Катта дубулға"нинг 23 карра ғолиб теннисчиси Серена Уилямс "Челси" учун консорциум тендерининг бир қисми бўлишга тайёр. Бошқа спорт юлдузлари нима учун футбол клубига сармоя киритаётганини тушунишга уриниб кўрамиз.

Россиялик олигарх Роман Абрамович 2003 йилдан бери “Челси”га эгалик қилади. Бу вақт ичида лондонликлар клуб тарихидаги аксарият совринларни қўлга киритишди: бешта чемпионлик, бешта Англия кубоги, икки марта Чемпионлар лигаси ва бошқалар.

Шунга қарамай, Буюк Британия ҳукумати Абрамовичга қарши санкциялар киритди ва унинг активларини, жумладан, футбол клубини музлатиб қўйди. Россиялик тадбиркор аввалига клубни хайрия жамғармаси бошқарувига ўтказиш ниятида эканлигини маълум қилган ва кейинроқ “Челси”ни расман сотувга қўйган.

Тахминларга кўра, инглиз топ-клуби учун потенциал харидор 2,5 миллиард фунт стерлингдан кўпроқ пул тўлаши керак. Клуб янги эгасини Британия ҳукумати ва битимга етакчилик қилаётган Американинг Raine Group банки аниқлайди.

Хўш, нега Серена ва Хемилтонга бу клуб керак?

Тарихдаги энг яхши теннисчилардан бири ва "Арсенал"нинг асосий қўллаб-қувватловчисига келсак, "Челси"ни сотиб олиш уларнинг биринчи сармояси эмас. Уилямс Лос-Анжелесда жойлашган "FC Angel City" аёллар футбол клубига эгалик қилади ва унинг Серена Ventures венчур капитал фонди ўтган ҳафта Британиянинг Opensponsorship спорт технологиялари стартапига сармоя киритилишини эълон қилди.

Хемилтон аллақачон бир нечта лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган, улар орасида энг машҳури Zapp озиқ-овқат етказиб бериш дастуридир. Иккала юлдуз ҳам “Челси”ни сотиб олиш учун тахминан 10 миллион фунт стерлинг сармоя киритмоқчи.

Серена матбуотга бу ҳақида ҳали изоҳ бермади, бироқ Хемилтон учун инглиз журналистларини безовта қиладиган саволлардан қочиш қийинроқ эди. Эътиборга молик жиҳати у “Арсенал”га болалигидан бери мухлислик қилади. Лекин пул ҳақида гап кетганида, мухлислик ҳам бир четга чиқиб қолади, шекилли.

“Беш-олти ёшимда “Арсенал”га мухлислик қила бошладим. Менинг амаким эса “Челси”нинг ашаддий мухлиси ва биз тез-тез "Арсенал" ва "Челси" ўйинларига борардик. Умуман олганда, мен спорт ишқибозиман. Футбол дунёдаги энг муҳим спорт тури ва "Челси" катта ва муваффақиятли клублардан бири. Бундай имконият борлигини эшитиб, ўйладим. Вой, бу шунчаки ажойиб имконият!", деди Хемилтон Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Тахмин қилиш керакки, Серенанинг фикри шундай. 10 миллион фунт унчалик катта миқдор эмас. Бу, масалан, клуб тўлаши керак бўлган уч миллиард фунтнинг атиги 0,33 фоизини ташкил этади. Серена ва Хемилтон миноритар акциядорлар бўлишади.

Лекин, биринчи навбатда бу имидж устида ишлаш бўлиши ҳам мумкин. Иккала спорт юлдузи ҳам турли хайрия ва гуманитар лойиҳаларни фаол равишда илгари сурмоқда ва бунинг учун "Челси" яна бир яхши платформа бўлиши мумкин.

Киритилди: 26.04.2022 17:58. Ўқилди: 3258 марта. Фикрлар: 3 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.