Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Левандовски ўрнига келиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини кўрдингизми?

Март ойи бошида пайдо бўлган "Барселона"нинг Левандовскига қизиқиши ҳақидаги миш-мишлар апрель ойи охирига келиб яна-да авж ола бошлади. Энди турли манбалар полякнинг ўзи Каталонияга кўчиб ўтмоқчи эканлигини ва унинг агенти бу ҳақда Мюнхен клуби раҳбариятини хабардор қилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Левандовскининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Bild нашрининг таъкидлашича, ҳужумчи ўз клуби янги шартнома таклифини кечиктираётганидан ҳайратда қолган, шунинг учун у кетиш ҳақида ўйлай бошлаган. Мюнхен Робертнинг маошини оширмаслигини эълон қилган эди, чунки у коронавирус пандемияси сабаб бўлган инқироз туфайли катта молиявий йўқотишларга учради. "Бавария" энди трансферлар ва шартномани узайтириш учун режалаштирилган харажатларни жуда катта деб ҳисобламоқда.

 

Diario Sport эса Леванинг ҳозирги клуби таркибида "Олтин тўп"ни қўлга киритишга уринишларидан ҳафсаласи пир бўлганлиги ва у қанча гол урса ва қанча соврин ютса ҳам бу совринни қўлга киритмаслигига ишонаётгани ҳақида маълумот берди. Полякнинг фикрича, "Бавария"нинг ОАВдаги таъсири бошқа топ-клублардан сезиларли даражада паст, шу билан бирга у фаолиятини АПЛ, "ПСЖ" ёки "Реал"да давом эттириш вариантлари қизиқтирмайди (албатта, Бензема ва Мбаппе туфайли). Шунинг учун унинг танлови "Барса" бўлиб қолмоқда.

Робертнинг шу ёзда "Бавария"ни тарк этиши эҳтимоли юқори, шунинг учун клубга унинг ўрнига футболчи керак бўлади. Оммавий ахборот воситалари, ҳар доимгидек, пайдо бўлган маълумотларни йиғиб аудиторияга тақдим этди. Келинг, Робертнинг ўрнини Мюнхенда ким эгаллаши мумкинлигини кўриб чиқамиз.

Лука Йович ("Реал Мадрид")

Сўнгги маълумотларга кўра, "Бавария" мадридлик 24 ёшли сербга кўз тикмоқда. Жорий мавсумда Лука Ла Лиганинг 33 та ўйинидан бор-йўғи 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Гол машинасини алмаштириш учун номзод, юмшоқ қилиб айтганда, унчалик ҳам мос эмас. Эҳтимол, унинг Бундеслигадаги тажрибаси қўл келиши мумкин. Йович ўтган мавсумда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубида ижара асосида ўйнаган эди. Ва у 2019 йилнинг ёзида 60 миллион евро эвазига Мадрид клубига айнан Франкфуртдан ўтган эди. Испан матбуотидаги ушбу маълумот қанчалик ҳақиқатлиги ҳеч биримизга аён эмас.

Себастьян Аллер ("Аякс") Аммо бу номзодни иложи борича жиддий кўриб чиқиш керак, чунки бу эҳтимолий трансфер. Жорий мавсумда барча мусобақаларда 38 та ўйин, 33 та гол ва 9 та голли узатма. Франция ёшлар терма жамоасида ўйнаган 27 ёшли футболчи ҳақиқатан ҳам полшалик учун муносиб ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Етук ёш, ишончли статистика ва Европа мусобақаларида тажриба.

 

Немис манбаларига кўра, Мюнхен клуби аллақачон трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланган Аллер вакиллари билан боғланган. Иқтисодий жиҳатдан "Бавария" учун бу сумма кўплик қилмайди. Шу боис Себaстян энди “Бавария”нинг қизил футболкасида намоён бўлиши мумкин.

Ромелу Лукаку ("Челси")

"Кўклар" лагерида бельгиялик учун ишлар яхши кечмади. Анчадан бери у "Интер"га ёки бошқа топ-клубга қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалди. “Бавария” ҳам бундан мустасно эмас. Журналист Кристиан Фалкнинг таъкидлашича, "Бавария" жамоаси Лукакуни 2014 йилда "Эвертон"га ўтганидан бери кузатиб келмоқда. Бироқ, Ромелунинг нархи ва унинг юқори маош талаби туфайли трансфер амалга ошмай қолиши кутилмоқда. Агар “Бавария” Лукакунинг трансфери учун ҳаракат қилмоқчи бўлса, Левандовскини яхшигина нархга сотишга тўғри келади.

Патрик Шик ("Байер")

Аллер номзоди билан таққосланадиган яна бир қулай вариант. 26 ёшли чехиялик бу мавсумда Бундеслигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлди. Леверкузенликлар билан шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар ва унинг нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Январь ойида Патрик ёзда ўрнини босиши мумкин бўлган Роберт ҳақида яхши гаплар айтганди: Айни пайтда Левандовски нафақат голлари, балки жамоа учун қилган ишлари туфайли ҳам дунёнинг энг яхши ҳужумчиси эканлиги аниқ. Унинг ўйини 7-8 йилдан бери барқарор. Унга қарасам, қандай қилиб шунча гол уриш мумкин экан, деб ўйлайман. Бу саволга ҳали аниқ жавоб топа олмадим.

Захира вариантлар

Левандовски ўрнига Эрлинг Холанд, Ҳарри Кейн, Тимо Вернер ва "Бенфика" футболчиси Дарвин Нуньeслар ҳам келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар ҳам йўқ эмас. Роберт "Олтин тўп" учун яна-да кўпроқ курашишни истайди ва агар бу мавсум охирида Бенземанинг муваффақияти туфайли бунинг имкони бўлмаса, полякнинг кейинги турнирлар учун жиддий режалари бор. Қайта тикланаётган "Барселона" бундай амбициялар учун яхши вариант. "Бавария" эса катта эҳтимол билан Аллер вариантида тўхтайди.

Киритилди: 30.04.2022 16:43. Ўқилди: 4051 марта. Фикрлар: 1 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.09.2024. АПЛ. 6-тур.
19:00
Челси
4-2
Брайтон

Навбатдаги учрашув

06.10.2024. АПЛ. 7-тур.
18:00
Челси
-:-
Ноттингем Форест

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.