Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Худо асраган юлдузлар. Араухо ёлғиз эмас

 

Тунда бўлиб ўтган “Барселона” ва “Сельта” қарама-қаршилиги кўпчилик футбол ишқибозларини ҳавотирга солди. Негаки иккичи тайм ўрталарида “кўк-анорранлилар”нинг истиқболи порлоқ ҳимоячиси Рональд Араухо жиддий жароҳат олди. Маълумотларга қараганда унинг бош мияси чайқалган. Бундай ҳолатлар футболда учраб туради. Қуйида нафақат бошидан жароҳат олган, балки бу дунёдан хайрлашишига бир баҳия қолган футбол юлдузлари билан танишиб чиқамиз.

 Петр Чех (“Челси”)

 Ушбу исмни эшитган ишқибоз кўз олдида шлем билан дарвоза қўриқлайдиган футболчи гавдаланади. Чехнинг эътибор тортадиган жиҳати албатта унинг бош кийимида. Аммо чехиялик посбон ўзининг супер сейвлари билан ҳам кўпчилик мухлисларига эга. 2006 йил 14 октабрь куни “Челси” “Ридинг” меҳмони бўлган ва ўйиннинг 15-сониясида “оқ-кўклар” ҳужумчиси Стивен Ҳант ойоғи билан ўзи истамаган ҳолда тўпни эгаллаб ётган дарвозабонга зарба бериб юборган. Натижада Чехнинг бош суяги синган. Жароҳат шу даражада жиддий бўлганки, бунинг оқибатида Петр ҳаётдан кўз юмишига оз қолган. Агар зарба бир неча сантиметр йўналишини ўзгартирганда биз ажойиб дарвозабоннинг ҳаракатларидан баҳра олмас эдик. Бу зарба унинг ҳеч бўлмаганда фаолиятига якун ясар эди. “Ўша воқеадан кейин ҳамма мени кўрса қотилни кўргандек бўлган” – деган эди Ҳант.

Эрик Гарсия (“Манчестер Сити”)

Ха бў ўша “Барселона” ҳимоячиси Эрик Гарсия. У ҳам футболчилик фаолиятини эрта якунлаши мумкин эди. Аниқроғи энди бошланган фаолият шу жойида якунланишига жуда оз қолган.

“Арсенал”га қарши 2020 йил июнь ойидаги баҳсда “Манчестер Сити” ҳимоячиси бўлган Эрик Гарсия жамоадоши Эдерсон билан жиддий тўқнашувда майдонга қулаган. Ўша пайтлар Эрик “шаҳарликлар” аъзоси эди. Юқоридан келаётган тўпни узоқлаштириш учун Эрик секраган ва унинг ортидан Эдерсон муштлари билан Гарсиянинг бошига жиддий зарба берган. Ўша райтда бутун стадион жим боўлиб қолган эди. Мухлислар орасида испанияликни ўлиб қолган деган фикрлар ҳам бўлган. Сабаби Эдерсон ростдан ҳам ҳимоячига ўта жиддий зарба берган. Бунинг учун дарвозабон кейинчалик узр сўраган.

 “Эрик жуда иқтидорли футболчи. У орқа чизиқни бошқара оладиган ақлга эга. Унинг тузалиб кетишини кутамиз” – Пеп Гвардиола.

Фернандо Торрес (“Атлетико”)

Торрес бир вақтлар кўпчилик ишқибозларнинг севимли ҳужумчиси бўлгани бор гап. Унинг ўйин услуби ажойиб эди. “Атлетико” эса ростмана Торреснинг уйи бўлган.

Испаниянинг "Депортиво" ва "Атлетико" жамоалари ўртасидаги 25-тур учрашувида Фернандо Торрес жароҳат олганди. Ҳаммаси даҳшатли кўринарди.

Учрашувнинг 85 дақиқаси, Торрес ўз жарима майдончаси яқинида ҳимояга кўмаклашаётган эди ва кутилмаганда мезбонлар ҳимоячиси Алекс Бергантиньос билан бошлар тўқнашуви бўлди. Бу тўқнашувда Торрес жиддий азият чекди. Негаки форвард ўша вазиятда ерга қулагунча ўз ҳушини йўқотди. Майдонда жиддий ҳолат юз бераётгани дарҳол ҳаммага аён бўлди. Жамоадошлар ва рақиблар бир зумда унинг олдига югуришди. Ўйинчиларнинг баъзилари тиллари чўкиб кетмаслик учун оғзини очишни бошладилар ва жаҳон футболи шунга ўхшаш кўплаб ҳолатларни билади, уларнинг бир нечтаси ўлимга олиб келган. Футболчилар ва бош ҳакам зудлик билан майдонга шифокорларни чақиришди. Ўша пайтдаги кескинлик ақл бовар қилмайдиган эди. “Матрасчилар” ҳимоячиси Хосе Мария Хименес бўлаётган воқеага қараб тура олмади ва кўзларида ёш билан бошини чангаллади. Мадрид клубининг мухлислар сектори “Фернандо Торрес!” деб ҳайқира бошлайди, маҳаллий мухлислар ҳам кўтарилишади.

Кеча Рональд Араухо ҳам жуда жиддий жароҳат олди ва унинг мияси чайқалгани маълум бўлди. Унга соғлиқ тиаб қоламиз.

 Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

Киритилди: 11.05.2022 19:13. Ўқилди: 4723 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
2-1
Борнмут

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.