Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Бёрнли" "Манчестер Юнайтед"дан камроқ гол ўтказиб юборди ва Гюндоган "Сити"нинг энг муҳим футболчиси. Премьер-лига ҳақида ишониш қийин бўлган 6 факт

Англияда футбол мавсуми якунига етмоқда. Stadion.uz эса сиз азизларга яна бир бор текшириб кўришингиз керак бўлган қизиқарли статистикаларни тақдим этади.

1. "Бёрнли" "Манчестер Юнайтед"га қараганда камроқ гол ўтказиб юборди

"Манчестер Юнайтед" даҳшатли мавсум ўтказганига қарамай, жамоа турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди, Давид Де Хеа эса шахсан яхши ўйнади, "Бёрнли" эса ҳали чемпионатда қолиш учун ўз ўрнини кафолатлагани йўқ. Бироқ, Ник Поуп ўз дарвозасидан Де Хеага қараганда камроқ тўп олиб чиқди, 50 га 56. Ва умуман олганда испаниялик дарвозабонни Магуайр ва Чемпионлар Лигасининг бир неча бор ғолиби Варан ҳимоя қилиб келди. Қандай қилиб шунча гол ўтказиб юбориш мумкин ақлга сиғмайди, шундай эмасми?!

2. Жон Стоунс – Премьер-лигада “Ҳаво қироли”

Жон Стоунс Премьер-лиганинг энг кучли марказий ҳимоячиси номи учун сўровномада энг кўп овоз тўплаши даргумон. Биринчи қаторга унинг шериги Рубен Диаш ва Виржил ван Дейк даъвогарлик қилади. Улар жамоада катта обрўга эга. Сиз уларни четлаб ўта олмайсиз. Иккинчи қаватда эса бу йигитлар билан умуман рақобатлашмаганингиз маъқул. Ва мана муаммо нимада: анъанавий тарзда ван Дейк ва Диашдан бир поғона, ҳаттоки бир неча поғона пастда жойлашган Стоунс иккинчи қаватда ўйнаш бўйича Премьер-лигадаги энг яхши футболчи. Жон дуэлларнинг 84,2 фоизини ютган. Қизиғи шундаки, Натан Аке рўйхатда иккинчи ўринда, шундан кейингина Диаш ва ван Дейк.

3. Алиссон Эдуард Мендига қараганда самаралироқ ўйнади

Алиссон Беккер - бирга-бир вазиятларни бартараф этишда кучли ва унинг аниқ узатмлари ҳам бошқаларникидан яхшироқ. “Ливерпуль” деярли ҳар доим бразилиялик дарвозабоннинг техник жиҳатларидан фойдаланган ҳолда ўйнаётгандек таассурот пайдо бўлади. Эдуард Менди эса Алиссон фонида "эски мактаб" вакилига ўхшайди. Мана бу статистик маълумотларга қаранг: Алиссон 45,2% ҳолатда тўпни дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди, Мендининг кўрсаткичи 34,5 фоизга тенг. “Ливерпуль” ва “Челси”нинг ҳужумларини бошлаш фонида ҳам Беккер устун бўлиб чиқяпти.

4. "Эвертон" "Бёрнли"дан кўпроқ қизил карточка олди

"Бёрнли" билан яна бир таққослаш, энди эса бошқа томондан АПЛда қолиш учун курашда ливерпулликларнинг бевосита рақиби. "Бёрнли" Шон Дайч ишлаган йиллар давомида обрўга эга бўлди. Улар керакли вазиятларда яхши ўйин кўрсатиб, Премьер-лигада қолишни уддалаб келишди. "Эвертон"ни эса қўпол ўйнайдиган жамоа эмасди. Энг ажабланарлиси, "Эвертон" футболчилари мавсум давомида 6 бор қизил карточкага лойиқ кўрилган бўлса, "Бёрнли"да бу кўрсаткич бирга тенг. Тўғри, қўполликларнинг умумий сони бўйича Майкл Жексон жамоасида бироз устунлик бор - 443:428.

5. Фред Премьер-лигада дарвоза томон энг яхши зарба берадиган футболчи

Балки бу маълумот хатодир? Муҳаммад Салоҳ, Сон Хён-Мин ёки Криштиану Роналду унда аниқроқ зарба берган бўлиши керак эди. Бу тахминларнинг ҳар бири нотўғри, чунки Премьер-лиганинг барча ўйинчилари орасида энг самарали футболчи танқид қилинган Фреддир. Бразилиялик футболчи 15 та уринишда дарвоза томон 9 та зарба берди (60%), у 4 та гол урди, яъни унинг ҳар тўртинчи зарбаси голга айланган.

6. Илкай Гюндоган - "Манчестер Сити"нинг энг муҳим ва бутун лигадаги энг самарали ўйинчиси

Биринчидан, келинг, сарлавҳани тушинтирамиз. Энг муҳим ўйинчи - бу майдонда у иштирок этган ўйинларда жамоа максимал балл тўплаган. “Манчестер Сити”да мен Кевин Де Брюйне ёки Рубен Диашни, балки мавсумни ажойиб ўтказаётган Жоау Канселуни ёки Эдерсонни алоҳида таъкидламоқчиман. Бироқ, статистика бошқача. Хосеп Гвардиола жамоаси Гюндоган билан майдонда энг кўп очко тўплайди - ҳар бир ўйинда ўртача 2,58 очко.

Албатта, буни Илкайнинг жорий мавсум ротация ўйинчиси эканлиги ва жадвалнинг қуйи қисмидаги рақибларга қарши тез-тез ўйнаши билан изоҳлаш мумкин, шунга қарамай, унинг рақамлари ҳайратланарли. Бундай қаҳрамонлар ҳаммага ёқади ва ғалати тарафи шундаки, "Ман Сити" ярим ҳимоячини таркибда сақлаб қолишга уринмаяпти.

Умуман олганда юқорида келтирилган статистикалар катта аҳамият касб этмаслиги ҳам мумкин. Масалан, жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига. Лекин индивидуал олиб қараганда эътибордан четда қолдирмаслик шарт бўлган жиҳатлар.

Киритилди: 18.05.2022 17:36. Ўқилди: 3938 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
23:45
Брайтон
1-2
Челси

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. АПЛ. 38-тур.
20:00
Челси
-:-
Борнмут

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.