Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛнинг сўнгги тури интригалари ҳақида

Эртага, якшанба куни оқшомида Англия Премьер-лигасининг ўта муҳим қисми ўтказилади. «Ўта муҳим» дейилишига сабаб, ҳозирга қадар АПЛда ким чемпион бўлиши, ким ЕЧЛга йўл олиши-ю, ким элита билан хайрлашиши маълум бўлмади. Бундай ҳол эса турнир тарихида илк бор кузатилмоқда. Қуйида айнан шу мавзуларга қисқача тўхталиб ўтамиз.

Чемпионлик учун кураш ҳақида

Айни дамда «Манчестер Сити» 90 очко билан етакчиликни қўлга олиб турибди. Уни ортидан эса бир очколик фарқ билан «Ливерпуль» таъқиб қилмоқда. Шундай пайтда «шаҳарликлар» 38 турдаги «Астон Вилла»ни мағлуб этиши талаб этилади. Шунингдек, дуранг ҳам чемпионликка етарли бўлиши мумкин. Аммо, у ҳолда «Ливерпуль» «Вулверхэмптон»ни мағлуб қила олмаслиги лозим бўлади.
Аксини кўрадиган бўлсак, Стивен Жеррард шогирдлари «Etihad»да ғалаба ёки дуранг қайд этиши, Клопп жамоаси эса «бўрилар»ни ютиши керак. Ана шунда, мерсисайдликлар чемпионга айланиши мумкин. Қолаверса, «Ливерпуль» дуранг билан ҳам титулга эришиши мумкин. Бу назарияга кўра, «Манчестер Сити» ўз ўйинида мағлуб бўлиши, «Ливерпуль» эса «Вулвз»га еттитадан кўпроқ гол уриши керак. Ана шунда голлар нисбати билан устунликни қўлга киритиш имкони туғилади.
Агар сиз бундан ҳам қизғин ва экстремал сценарий хоҳлаётган бўлсангиз, у ҳолда Гвардиола жамоаси 6-0 ҳисобида мағлуб этилиши, «Ливерпуль» эса 5-5 ҳисобида дуранг қайд этиши шарт. Ўшанда, ҳар икки даъвогарнинг голлар нисбати, урилган ва ўтказиб юборилган голлардаги статистикасида мувозанат вужудга келади. Бу орқали эса чемпионлик учун яна бир «плей-офф» ўйини ўтказилиши мумкин.

ЕЧЛнинг сўнгги йўлланмаси учун кураш ҳақида

«Манчестер Сити», «Ливерпуль» ҳамда «Челси» янги мавсум йўлланмасини яна нақд қилди. «Арсенал» ва «Тоттенхэм» эса 38 турда сўнгги йўлланмага эга чиқишга ҳаракат қилади. «Шпорлар»да вазифа анча осон. Улар рақибдан икки очко олдинда, шунингдек, голлар нисбатида ҳам катта фарқ бор (15 та гол). «Тоттенхэм» АПЛдан кетиши аниқ бўлиб улгурган «Норвич»ни ютса ёки дуранг ўйнаса, у ҳолда ЕЧЛ чиптаси уларники бўлади. Аммо бу – «Тоттенхэм» ва улардан ҳар нарсани кутиш мумкин. Шунингдек, ўз уйида «канарейка»лар ҳам ғалабага интилиши тайин. «Арсенал» эса «Эвертон»да устун келган тақдирдагина, ЕЧЛга чиқиши мумкин, аммо у ҳам юқорида айтилганидек, «Норвич»га боғлиқ.

Еврокубоклар учун жанг ҳақида

«Ливерпуль» Англия кубоги ва лига кубогини қўлга киритиб, АПЛнинг қолган жамоаларига Европа эшикларини каттароқ очди. Бу нарса бешинчи ва олтинчи ўрин эгалари Европа лигасига автоматик йўл олишини англатади. Айни дамда «МЮ» 58 очко билан олтинчи ўринни банд этган. Ундан кейинги поғонадаги «Вест Хэм»да эса 56 очко мавжуд. Бу дегани «МЮ» сўнгги турни ғалаба билан якунлаши лозим. «Кристал Пэлас»га қарши дуранг ҳам «қизил иблислар»ни ЕЛдан мосуво қилиши мумкин. Негаки, «Вест Хэм»да голлари нисбати анча яхши. Дэвид Мойес бошчилигидаги «болғачилар» эса «Брайтон»ни мағлуб этиш орқали, нисбатан савияли бўлган турнирда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиши мумкин. Еттинчи ўринни банд этган клуб Европа Конференсиялар лигасига йўл олади.

Жон сақлаб қолиш учун ҳаёт-мамот кураши ҳақида

«Эвертон»нинг ўз уйида «Кристал Пэлас»дан устун келиши, Лемпард жамоасини АПЛда қолишини таъминлади. Эндиликда фақат икки клуб – «Лидс» ҳамда «Бёрнли» жон сақлаш учун жанг қилмоқда. Ушбу жамоаларнинг тўплаган очколари бир хил (35). Тўплар нисбати эса «Бёрнли»да яхшироқ. Шу сабаб улар айни дамда «Лидс»дан бир поғона юқорида, хавфсиз зонадан жой олиб турибди. Хуллас, ҳар икки клуб сўнгги турда ғалаба учун ўйнайди. Бунда «Лидс»нинг миссияси мураккаброқ, албатта. Чунки Жесси Марш шогирдлари нафақат ўз ўйинида ғалаба қозониши, балки «Бёрнли»нинг дуранги ёки мағлубиятини кутишга ҳам мажбурдир...

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Киритилди: 21.05.2022 12:39. Ўқилди: 3131 марта. Фикрлар: 2 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
2-2
Челси

Навбатдаги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
23:45
Брайтон
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.