Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бундеслиганинг 11-ўриндаги жамоаси қандай қилиб Европа лигасида ғолиб чиқди?

Биз немис клубининг еврокубокдаги муваффақиятининг асосий сабабларини кўриб чиқамиз.

Бор эътибор Европа лигасига қаратилди

Ғалабали кунларда обектив бўлиш керак, агар ажойиб дарвозабон Кевин Трапп бўлмаганида, “Айнтрахт” учун мавсум муваффақиятсиз якунланиши мумкин эди. Финалда мағлуб бўлганларни ҳеч ким эсламайди ва ички чемпионатда ҳамма нарса "бургутлар"нинг омадсизлигига ишора қилди . Улар Германия кубогининг биринчи босқичидаёқ учинчи дивизион вакили “Валдьхоф”га ютқазиб қўйишди. Бундеслигада Франкфурт бор-йўғи 11-ўринни эгаллади, аммо, ғалати бўлса-да, бу қайта қуриш жараёнида бўлган жамоага Европа лигасига эътобор қаратишга ёрдам берди.

У ерда бошқача “Айнтрахт” ўйнаётгандек эди. Немислар 1/8 финалда “Бетис” клубини мусобақадан чиқариб юборди. "Камп Ноу"даги ғалабадан олдин, "бургутлар" бир ой давом этадиган гъалабали серияни ўйлаб ҳам кўришмаган бўлса керак. Натижада “Айнтрахт” турнир тарихида бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмай Европа Лигасида ғолиб чиққан учинчи жамоа бўлди. Бунгача “Челси” ва ўтган йили ғалаба қозонган “Вильярреал” буни уддалаганди.

Мураббий эффекти

"Айнтрахт" раҳбарияти, албатта, мураббийлар танлаш дидига эга. Нико Ковач "бургутлар" билан Германия кубогини қўлга киритиб, "Бавария"га ўтиб кетди. Унинг вориси, ҳозир Мёнхенгладбахда ишлаётган Ади Хюттер уч йил аввал Европа лигасининг ярим финалида ўйнаб, “Челси”га пенальтилар сериясида ютқазганди. Улар Франкфуртга Оливер Гласнерни олиб келиб хато қилишмади. Бунгача 47 ёшли австриялик мутахассис “Вольфсбург”да ўзини кўрсатиб, жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиққан, бироқ раҳбарият билан келишмовчиликдан сўнг ўтган ёзда клубни тарк этганди.

Яхши савиядаги футболчилар

"Айнтрахт"га иқтидорли футболчиларни топиш ва уларни сотиш орқали пул ишлаш қобилияти ўз даражасини сақлаб қолиш имконини беради. “Бургутлар” уч йил аввал Европа Лигаси ярим финалида ўйнаган, аммо ёзда ўзининг феноменал ҳужум триосини йўқотган пайт эди. Анте Ребич "Милан"га борди, Аллер "Вест Хэм"га, Лука Йович эса "Реал"га сотилди.

Охирги иккитаси "Айнтрахт"га 100 миллион евро олиб келди, серблар масаласида эса клуб шартномадаги "Бенфика"дан ижарага олинган ҳужумчини 5 миллионга сотиб олиш имконини берувчи банддан фойдаланган! Дарҳақиқат, ўша пайтда "бургутлар" оқилона пул эвазига ҳозирги таркибнинг таянчини шакллантириб, ҳозирги ғалабага пойдевор қўйишди. Энг қиммат харид эса ҳимоячи Мартин Хинтереггер (12 миллион евро) бўлди. Джибрил Сов (9 миллион), Трапп (7 миллиом), Филип Костич (7 миллион), Даичи Камада (4,5 миллион) ва Себастян Роде (4 миллион).

Бир йил ўтиб, Бундеслиганинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлган Андре Силва 23 миллионга “Лейпциг”га сотилди.

Жамоанинг уч юлдузи

Агар 42 йил ичида иккинчи марта еврокубоклар қаҳрамонлари ҳақида гапирадиган бўлсак, улар ҳаммага аён. Биринчидан, “Айнтрахт”ни пеналтилар сериясида қутқариб қолган дарвозабон Трапп. Икки мавсум давомида у Лоран Блан ва Унаи Эмери қўл остида "ПСЖ"нинг биринчи рақами бўлган, кейин эса захира ўриндиғида ўтириб, бунга чидай олмади ва Франкфуртда ўз бахтини топди.

Бундеслигага шунчаки кўникмайотган Борренинг мақсадлари алоҳида масала. 26 ёшли жанубий америкалик "Камп Ноу"да гол урди. "Вест Хэм"га қарши жавоб ўйинида ғалаба голини киритди ва чоршанба кунги финалда ҳам гол урди. "Атлетико" ва "Вильярреал"даги ёмон ўйинларидан сўнг Борре ўз фаолиятини “Ривир Плейт”да қайта бошлаган ва Либертадорес кубогини ютди.

"Айнтрахт"нинг учинчи юлдузи - 29 ёшли сербиялик ярим ҳимоячи Костич. Албатта, у билан ижарага олинган Камада ва Ансгар Кнауфф баҳслаша олади. Иккаласида ҳам бир нечта ёрқин ўйинлар бор эди, лекин Костич бутун мавсумда доимо ёрқин эди. "Бетис" дарвозасига гол, "Барселона" билан ғалабали ўйинда голли узатма, ниҳоят финалдаги голли узатма.

Ноёб мухлислар

"Айнтрахт" мухлислари ажойиб. Бу узоқ вақтдан бери маълум, аммо еврокубоклар уларни тан олишнинг янги даражага олиб чиқди. Айниқса, 30 мингга яқин немислар “Камп Ноу”ни уй аренасига айлантириб, Каталония клубида катта жанжал келтириб чиқарганидан кейин. Шундан сўнг, Лондонда "Вест Хэм" худди шундай шармандаликни олдини олиш учун ҳамма нарсани қилди.

Бироқ, квоталар қандай бўлишидан қатъий назар, "бургутлар" мухлислари доимо у ерда бўлишади. Англияда уларнинг сони клубга ажратилган 6000 та чиптадан ҳам кўп эди. Севильяга 50 минг мухлис келди. Уларнинг уй аренасидаги трансляцияни яна шунча одам кузатиб борди. "Айнтрахт" орқасида "оқ девор" бор эди ва финалда ғалаба қозонди.

Киритилди: 21.05.2022 20:25. Ўқилди: 2940 марта. Фикрлар: 4 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
2-2
Челси

Навбатдаги учрашув

15.05.2024. АПЛ. 34-тур.
23:45
Брайтон
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.