Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

АПЛ. Энг кўп гол урган жамоалар рейтинги

Кўпчиликни қизиқтирадиган мавзу: АПЛда қайси клублар самарадорлик, яъни умумий голлар сони бўйича олдинда?

Қуйидаги мақолада чемпионат танаффусидан фойдаланиб, айнан голлар статистикаси бўйича маълумот тақдим этилди, шунинг баробарида Англия жамоаларининг энг қимматбаҳо харидларини эсга олинди. Демак, қуйида АПЛнинг энг самарадор 10та клуби ва иштирокчилар сафидаги энг қимматбаҳо футболчиларга назар соламиз.

ГОЛЛАР ХИРМОНИ 

АПЛ тарихида атиги 3та жамоа 2000та гол маррасидан ошган. Булар - «МЮ», «Ливерпуль» ва «Арсенал». Қаранг, энг самарадорлар рўйхатида амалдаги чемпион - «Манчестер Сити» йўқ. 

10-ўрин - «Вест Хэм». Бу клуб АПЛ асосичилари қаторида эмас, лекин самарадорлик бўйича топ-10га бош суқишга улгурди. Рақамларда айтсак, «болғачилар» лига ўйинларида жами 1235та гол уришган.

9-ўрин - «Астон Вилла». Бирмингем жамоаси вақтида бир неча йил АПЛдан четда ҳам қолган. 2019 йили элитага қайтган «Вилла» ҳозирга қадар голлари саноғини 1265тага етказиб қўйди.

8-ўрин - «Ньюкасл». Ҳозирда араблар ихтиёрида яйраётган жамоанинг ўз ҳаётида бир неча марта АПЛ билан хайлашишига тўғри келган, муҳими, «ҳаккалар» қайтишни ҳам пайсалга солишмаган. «Ньюкасл»­нинг элитадаги умумий статистикаси - 1377та гол.

7-ўрин - «Эвертон». АПЛ асосчиларидан бири ва олий дивизиондан бирор марта четга чиқмаган жамоа. «Эвертон» ортда қолган мавсумларда жами 1491та голдан хирмон ясади - бу 7-юқори натижа.

6-ўрин - «Манчестер Сити». Диққат қилинг, амалдаги чемпион ва охирги мавсумларнинг асосий фаворитларидан бири самарадорлик рейтингида атиги 6-ўринни банд этиб турибди. «Шаҳарликлар»га тегишли «халта»да 1658та гол бор.

5-ўрин - «Тоттенхэм». АПЛ­га асос солинганидан буён уни тарк этмаган яна бир клуб. «Тақачилар» айни пайт 1745та гол билан 5-ўринни банд этиб турибдилар.

4-ўрин - «Челси». «Аристократлар» янги мавсумда 2000та гол маррасидан ошсалар керак. Ҳар ҳолда, айни пайт «Челси» ҳисобида 1973та гол бор.

3-ўрин - «Арсенал». 2017та гол - бу 3-ўриндаги «канонирлар»га тегишли натижа. Ҳозирда «Арсенал» самарадорлар рейтингида иккинчи бўлиб турган «Ливерпул»дан атиги 4та голга орт­да қолмоқда.

2-ўрин - «Ливерпуль». Рейтингнинг «кумуш» ўрни ҳозирча «қизиллар»га тегишли - 2021та гол. Тўғри, уларнинг мавқелари омонат. Юрген Клопп жамоаси «Арсенал»ни олдинга ўтказиб юборишни истамаса, янги мавсумда «қамчини қаттиқроқ уриши» керак.

1-ўрин - «МЮ». Мутлақ етакчи! «Қизил иблислар» ҳозирда 2185та голга эгалар. Демак, «МЮ»дан пешқадамликни тортиб олиш осон эмас.

 

БАРЧАСИДА 100+

Мавсум-2020|2021дан буёғига қарасак, АПЛда атиги 2 нафар футболчи 3та муҳим ўйин элементи бўйича 100+ натижасига эришди, холос. Гап зарбалар, вазиятлар ва алдамчи ҳаракатлар сони ҳақида кетмоқда. Хуллас, ҳар 3та йўналишда 100тадан кўп балл йиққан футболчилар - яқинда «Ливерпуль» билан хайрлашиб, «Бавария» сафини тўлдирган Садио Мане ва барча грандлар эътиборида турган Рафинья («Лидс»)

 

ЭНГ ЯХШИ АССИСТЕНТЛАР 

Бельгиялик Кевин де Брюйне «Манчес­тер Сити»даги дебютини 2015|2016 йиллар мавсумида нишонлаганди. У шундан буён АПЛ ўйинларида 86та голга ҳаммуаллифлик қилди. Айни шу оралиқни олсак, ассист бўлиш бобида унга етадигани йўқ. Диққат қилинг, 2-ўринда бораётган Кристиан Эриксен «Сити» етакчисидан нақ 26та самарали узатма даражасида ортда қолмоқда.

21-АСР ТЎПУРАРЛАРИ

Жорий асрда урилган голлар бўйича рейтинг тузилса, АПЛ вакилига тенг келадигани топилмайди. Тўғри, Криштиану Роналду 815та голидан катта қисмини Испания Ла Лигасида нишонлаган. Лекин 21-асрнинг энг яхши тўп­урарлари орасида АПЛ «нонини еган» футболчилар етарли. Энг қизиғи, катта голеадорларнинг кучли 10талигида Аргентина ва Уругвайдан 2 нафардан футболчи бор, аммо Бразилиядан вакил йўқ.

Киритилди: 16.07.2022 23:45. Ўқилди: 6200 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

24.04.2024. АПЛ. 29-тур.
00:00
Арсенал
5-0
Челси

Навбатдаги учрашув

28.04.2024. АПЛ. 35-тур.
00:00
Астон Вилла
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.