Кириш Регистрация

STD.UZ/CHELSI

Челси

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Лукаку нимада пешқадам?

Жаҳон футболидаги трансфер рекорди бразилиялик Неймарга тегишли эканлиги барчага маълум - 222 миллион евро.

«ПСЖ»нинг яна бир хариди - Килиан Мбаппе умумий рейтингнинг 2-қаторида. Қизиқ, муайян операция эмас, футболчиларнинг бутун фаолиятидаги барча трансферларни умумлаштирсак, қандай ҳолат юзага келади? Transfermarkt портали маълумотлари бўйича айтсак, бу борада яқинда «Интер»га қайтган Ромелу Лукаку мутлақ пеш­қадам. Диққат қилинг, клублар бельгиялик ҳужумчини сотиб олиш йўлида жами 333,56 млн. евро сарфлаган.

Аргентиналик Эрнан Креспо фаолиятида 4та трансфер кузатилган. Йўналиш: «Ривер Плейт» - «Парма» - «Лацио» - «Интер» - «Челси». Хуллас, Италия ва Англия клублари собиқ ҳужумчига жами 126,94 млн. евро сарфлашган - бу барча трансферларнинг жами суммаси бўйича тарихдаги 15-кўрсаткичдир. Рейтингнинг 14-қаторидан жой олган Жоау Фелишга тааллуқли сумма (127,2 млн. евро) атиги 1та ўтиш маҳсули ҳисобланади. Эслатма, «Атлетико» португалиялик иқтидор учун «Бенфика»га шунча тўлаганди. 13-ўринда колумбия­лик Хамес Родригес бормоқда - жами 148,53 млн. евро. Колумбиялик футболчи бу суммани 6та трансферда йиғди. Энг каттаси - «Монако»дан «Реал»га 75 млн. евро эвазига ўтгани. Жароҳатлар таъқибидан сира қутулолмайдиган бельгиялик Эден Азар ҳаётида атиги 2та трансфер бор, лекин уларнинг суммаси чакки эмас - 150 млн. евро. Маълумот учун, у «Реал» либосини кийишига қадар «Лилль» - «Челси» йўналиши бўйича ҳаракатланган эди. Жадвалнинг 11-қатори Аргентина футболининг яна бир вакилига тегишли: Гонсало Игуаин 5та трансфер операциясида жами 159 млн. еврога баҳоланган. Тўғри, бу сумманинг катта қисми - 90 миллиони «Ювентус» томонидан тўланган.

Кучли 10таликни франциялик Антуан Гризманн очиб беради - 160 млн. евро. Ҳаммаси оддий: унга «Барселона» 120 миллион, «Атлетико» аввалига 30 миллион («Реал Сосьедад»га), кейин яна 10 миллион (ижараси учун «Барселона»га) тўлади. Жаҳонгашта Златан Ибрагимович жами 169,1 млн. евро билан 9-ўринда. Мағрур Ибра клубларни нақ 7 марта ўз трансферига пул сарфлашга мажбур қилди. Деярли 170 «лимон»га тенг хирмонда энг катта улуш «Барселона» чекида (қарийб 70 млн. евро). 175 млн. евро - бу атиги 2та ўтиш маҳсули. Дортмунд «Боруссия»си ва «Барселона» Усмон Дембеле трансферига биргаликда шунча сарфлади - 8-позиция. Анхель ди Мария фаолиятида ўтишлар етарли, лекин жами 179 млн. евро асосан 2та катта трансфер туфайли юзага келди. Яъни аргентиналик харидига аввалига «МЮ», ке­йин «ПСЖ» катта маблағ сарф­лади. Ди Мариядан олдинда Килиан Мбаппе бор. Эсласангиз, «ПСЖ» франциялик иқтидор учун «Монако»га 180 млн. евро беришдан ўзини тўхтатолмаганди. Қисқаси, Килиан биттагина кучли «сакраш» туфайли 6-ўринда. 

Кучли 5таликка етиб келдик. Бешинчи қатор АПЛдан бош­қа лигада ўзини «тополмаган» Филиппе Коутиньога тегишли. Бразилиялик ярим ҳимоячи фаолияти давомида кўп марта жамоа алмаштирди, лекин умумий сумма (180,3 млн. евро)да ҳимматли «Барселона»нинг ўрни катта. Ката-лония­ликлар унинг учун «Ливер­пул»га 135 млн. евро тўлашган эди. Худди Коу­тиньо каби лига «танлаш» билан овора Альваро Мората рейтингнинг 4-қаторида - 189 млн. евро. Бу 6та ўтиш маҳсули бўлиб, 66 миллиони биргина «Челси» бўйнида. Ниҳоят, Криштиану Роналду. Португалиялик юлдузга дахлдор кўрсаткич - 245 млн. евро. Ҳамма билади, Кришнинг фаолиятида 2тагина йирик трансфер бўлди (ҳозирча): «МЮ» - «Реал» (94 млн. евро) ва «Реал» - «Ювентус» (117 млн. евро). Муайян трансфер баҳоси бўйича жаҳон рекордчиси Неймар харидларнинг умумий суммасига кўра, 2-ўринда. 310 млн. еврода «ПСЖ»нинг қалин (222 «лимон») ва «Барселона»нинг нисбатан нозикроқ «имзо»си бор. 333,56 млн. евро - клублар Ромелу Лукаку трансферига жами шунча сарфлади. Бельгиялик ҳаё­тида ўтишлар кўп, ҳаммасининг суммаси анча катта. Энг кўп харажат эса «Челси» зиммасида (113 млн. евро).

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Киритилди: 22.08.2022 23:57. Ўқилди: 2324 марта. Фикрлар: 0 та.

АПЛ

ЕЧЛ

Европа лигаси

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

Англия кубоги

Нимчорак финал
09.02.2021
22:30 Бёрнли
0:2
Борнмут
10.02.2021
00:30 Ман. Юнайтед
1:0
Вест Хэм
22:30 Суонси Сити
1:3
Манчестер Сити
11.02.2021
00:30 Лестер
1:0
Брайтон
00:30 Шеффилд Юнайтед
1:0
Бристол Сити
01:15 Эвертон
5:4
Тоттенхэм
22:30 Вулверхэмптон
0:2
Саутгемптон
12.02.2021
01:00 Барнсли
0:1
Челси
Чорак финал
20.03.2021
17:15 Борнмут
0:3
Саутгемптон
22:30 Эвертон
0:2
Манчестер Сити
21.03.2021
18:30 Челси
2:0
Шеффилд Юнайтед
22:00 Лестер
3:1
Ман. Юнайтед
Ярим финал
17.04.2021
21:30 Челси
1:0
Манчестер Сити
18.04.2021
22:30 Лестер
1:0
Саутгемптон
Финал
15.05.2021
21:30 Челси
0:1
Лестер

International Champions Cup

Англия суперкубоги

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Англия лига кубоги

Чорак финал
22.12.2020
22:30 Брентфорд
1:0
Ньюкасл
23.12.2020
01:00 Арсенал
1:4
Манчестер Сити
22:30 Сток Сити
1:3
Тоттенхэм
24.12.2020
01:00 Эвертон
0:2
Ман. Юнайтед
Ярим финал
06.01.2021
00:45 Тоттенхэм
2:0
Брентфорд
07.01.2021
00:45 Ман. Юнайтед
0:2
Манчестер Сити
Финал
25.04.2021
20:30 Манчестер Сити
1:0
Тоттенхэм

Сўнгги учрашув

09.11.2025. АПЛ. 11-тур.
01:00
Челси
3-0
Вулверхэмптон

Навбатдаги учрашув

22.11.2025. АПЛ. 12-тур.
17:30
Бёрнли
-:-
Челси

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.